6.2. Компановка усули
Компоновкалаш одатда икки боскичдан ташкил топади: эскиз хамда ишчи боскичлар. Эскиз боскичда агрегатнинг асосий схемаси ва умумий конструкцияси ишлаб чикилади (баҳзан бир неча вариантлари). Эскиз компановка асосида ишчи компановка ишлаб чикилади. Ишчи компановка агрегат конструкциясини аниклаб беради ва лойихалаш учун бошлангич материал бўлиб хизмат килади.
Компановкалашни, асосий масалаларни ечишдан бошлаш лозим-рационал, кинематик ва кучланиш схемаларини танлаш, деталларнинг тугри улчамлари ва шаклларини танлаш, уларнинг узаро тугри жойлашишларини аниклаш.
Компановкалашда умумийдан (шахсий) (ягоналикка) бирликка караб бориш керак.
Бу боскичда конструкция икр-чикирларини аниклаш нафакат фойдасиз, балки зарарли хамдир. Чунки конструкторнинг диккат эҳтиборини асосий топшириклардан чалгитиш мумкин.
Компановкалашнинг яна бир асосий коидаси вариантлар устида ишлаш, уларни чукур тахлил қилиш ва энг рационалини танлаб олиш. Агар конструктор тугридан-тугри конструкциялашга тушиб кетса, конструкция учун хомаки бўлган биринчи конструкция типини танласа, ёки намуна сифатида шаблон конструкциядан фойдаланса хатога йул куяди. Бу боскичда энг хавфлиси психологик инергияга берилиб стереотипларга буйсиниб колишдир. Олдиндан барча мумкин бўлган ечимларни уйлаб куриш лозим. Сунгра улардан маҳлум шароит учун энг оптималини танлаб олиш керак. Бу эса мехнат талаб килади ва тезда топила колмайди. Баҳзан жуда узок вакт изланишга тугри келади.
Компановкалаш техникаси. Компановкани 1:1 масштабда бажарган яхши албатта, агар бунга лойихаланаётган обҳектнинг габарит улчамлари йул берса. Бунда хаммадан кура деталлар кесими ва керакли улчамларини танлаш конструкция кесимларининг улчамдошлиги тугрисида, деталлар хамда бутун конструкциянинг пухталиги ва каттиклиги тугрисидаги кургазма тузиш маҳкул. Шу билан бирга бундай масштаб куп сонли улчамлар ёзишдан саклайди ва лойихалаштиришнинг кейинги жараёнларини, жумладан деталировкани осонлаштиради. Бундай хол учун деталларнинг улчамларини бевосита чизмадан олиш мумкин.
Кискартирилган масштабда, айникса 1:2 дан ортик кискартиришда чизиш компановкалаш жараёнини кийинлаштиради. Пропорциялар бузилиб чизма яхлитлиги йуколади. Агар обҳект улчамлари 1:1 масштаб олишга йул куймаса, унинг алохида йигма бирлик ва агрегатларини хар холда натурал катталикда компановкалаш керак.
Содда обҳектлар компановкасини битта проекцияда ишлаб чикиш мумкин. Бундай проекцияда конструкция туларок аникланади.
Конструкциянинг кундаланг йуналишдаги шакллари фазовий хаёлий тулдирилади.
Мураккаброк обҳектларни компановкалашда айтиб утилган услуб хатога йул куйишга олиб келиши мумкин; бундай холда барча зарур куриниш, кесимларни ишлаб чикиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |