6.7-расм. Турли характеристикали система холатини бахолаш схемаси. Улардан биттасини система холатини бахолаш учун олиш мумкин эмас. Чунки курилаётган характеристикалар барчаси мухим. Бундай холда келтирилган умумий критерия усулидан фойдаланилади.
Бу усулнинг асоси тортилган характеристикалар приципидир. Мазкур принцип хар бир характеристика ахамиятини акс эттирувчи коэффициентлар холатини аниклашдан иборат.
Лойихалаш амалиётида асосий характеристикалардан бирини оптималлик критерияси сифатида танлаб олинади. Сунгра оптималлаштирилаётган обҳект характеристикасига купрок таҳсир этувчи вариантланадиган параметр танлаб олинади ва шундан кейин обҳектнинг колган характеристикалари кийматининг чегараси аникланади.
Лойихалашда ишни икки боскичда олиб бориш максадга мувофик. Биринчи боскичда обҳектнинг берилган характеристикаларини таҳминловчи параметрлар аникланади. Иккинчи боскичда конструкция алохида характеристикалар буйича ёки оптималлик критерияси сифатида кабўл килинган биттадан характеристика буйича яхшиланиб боради.
Масалан, транспортловчи машинани лойихалашда харакат тезлиги, юк кутарувчанлиги ва х.к. нуктаи назаридан саволлар ечилади, яҳни лойихалашнинг техник топширигида берилган характеристикаларга эришишга харакат килинади. Улар таҳминлангандан кейин танланган критерия буйича конструкция оптималлаштирилади. Бундай критерия бўлиши мумкин: машина массаси минимумга келтириш ёки унинг ФИК-максимум.
Куп вариантли топширикларни ечиш ва логик урнатиш схемаси.Системали тахлилнинг асосий коидаларидан келиб чикиб, системали моделлар ёрдамида куп вариантли топширикларнинг ечилиш кетма-кетлиги белгиланиши мумкин.
6.8-расмда лойихавий ишларга мувофик системали изланишлар схемаси берилган. Энг аввал муаммо, системали модел куринишида аник куйилиши лозим, сунг кетма-кет равишда умумий ва алохида топшириклар куйилади. Улар хам системали модел куринишида берилади. Богликликларни шакллантиришда кушимча илмий-тадкикот ишларини бажаришга эхтиёж тугилиб колиши, топширикни шакллантиришда уни ечишнинг янги математик усулларини ишлаб чикиш зарур бўлиб колиши мумкин.
Топширикни ечиш жараёнининг мухим боскичлари деб ечишнинг кейинги давомида йулларнинг шохлаб кетиши юз берадиган боскичларига айтилади. Уларга қуйидаги ечиш боскилари киради:
1. Умумий ва алохида топшириклар ечилиши мумкинми?
2. Мавжуд богликликлар кулланиши мумкинми?
3. Мавжуд математик усул ёрдамида топширик ечилиши мумкинми?
4. Янги математик усул ишлаб чиқилиши мумкинми?
5. Натижалар ишонарлими?
Бу боскичлардан хар бири бир неча йуналишлар буйлаб бориш имконини беради. Бу йуналишларнинг хам хар бири яна усиб боради.
Топширикни ечиш мумкин, агар:
1) ечим талаб килинаётган имконга эришиш максадида параметрларни керакли йуналишда ўзгартиришларга йул куйилувчи харакатларни аникласа;
2) ечим топширикни куйиш терминларида ифодаланса ёки шу терминлардан келиб чикса;
3) топширик куйиш ва топилган ечимга битта система тузувчиларидек каралса;
4) ечим хажми ва мураккаблиги буйича ечилаётган топширик билан бир хил бўлса;
5) қисман ечим, тўла ечим билан келиштирилган бўлса. Чунки қисман ечимлар орасидаги ёки улар билан тўла ечимлар уртасидаги карама-каршилик система учун оптимал ечим топилишига имкон бермайди.
6) қисман ечимлар ва тўла ечимлар ишончлилигини зарур бўлганда текшириб куриш мумкин бўлса. Шу билан бирга ечимларнинг афзалликларини аниклаш учун мувофик критериялардан фойдаланиш мумкин бўлса.
Системали тахлил базасида мухандислик топширикларини ечиш схемаси умумий куринишда қуйидагилардан ташкил топади:
1. Ечилаётган топширикни йулга куйиш: максадли аниклаш; кўзда тутилган максадга эришиш ва ечишда четлаш ва шартларни аниклаш; урганилаётган система чегараларини, система холатининг самарадорлик категорияси ва структуравий тузувчиларни аниклаш; узаро богликликларини аниклаш ва уларни бахолаш;
2. Ечилаётган топширик тахлили: структуравий тузувчилар чегарасини аниклаш ва улар уртасидаги мухим богликликларни аниклаш; структуравий тузувчилар холатини ифодаловчи маълумотларни аниклаш, белгиланган критериялардан фойдаланиш эхтимолини текшириш; топширикни ечиш схемасини ишлаб чикиш; оптималлик буйича таккослаш учун топширикнинг ечимлар вариантини аниклаш.
3. Куйилган топширикни ечиш: топширикни ечиш режасини тузиш; структуравий тузувчилар уртасида богликликларни белгилаш; қисман ва тўла ечимларни бахолаш; реализация режасини кабўл қилиш.
Топширикни мувофакиятли ечилиши куп жихатдан унинг тугри куйилишига боглик. Топширикни куйиш боскичидаёк мухими структуравий тузувчилар, уларнинг параметрлари, уларнинг урталаридаги богликликлар ва х.к. хакида етарли дастлабки маълумотларга эга бўлиш керак. Шунингдек куйилган топширикнинг тугрилигини текшириш, дастлабки маълумотларда карама-каршилик ва мосликнинг мавжудлигини текшириш зарур. Топширикни куйишда маҳлум термин ва критериялардан фойдаланиш лозим. Ечиш учун зарур бўлган маълумотларни кушимча қилиш керак бўлган маълумотлардан ажратиб куйиш максадга мувофик. Топширикни соддалаштириш учун ортикча маълумотларни чикариб ташлаш лозим.
Топширикни куйишда қуйидаги боскичларни бажариш шарт: биринчидан, топширикни нимадан ва нима сабабдан юзага келганини баён қилиш; иккинчидан, нима учун унга хали етмаган деб каралаётганини аниклаш; учинчидан, унинг узига ухшаш ёки шунга якин топшириклардан фаркини аниклаш; туртинчидан, мумкин бўлган вариантларни ва исталмаган ечимларни аниклаш максадга мувофик.