1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ КАФЕДРАСИ
“Ҳимояга тавсия этилди”
Жисмоний маданият факультети
декани _______ Ф.Қаххоров
“_____”____________ 2012 йил
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети
кундузги бўлим 5141900-жисмоний тарбия ва жисмоний
маданият йўналиши 4 курс 42-гурух битирувчиси
Мустафин Ильнур Анваровичнинг
бакалавр даражасини
олиш учун ёзилган
“Жисмоний тарбияда илмий тадқиқот
услубларидан фойдаланиш
”
мавзусидаги
Илмий рахбар:
доцент И.Р. Вардиашвили.
Қарши -2012
2
МУНДАРИЖА
КИРИШ,………………………………………………………………………..
I.БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ
УСУЛИЯТЛАРИ АСОСЛАРИ……………………………..
I.I.
Жисмоний тарбия назариясининг илмий тадқиқот усулиятлари
I.II. С
порт ўйинлари бўйича илмий-тадқиқот асослари
II.БОБ. ФУТБОЛДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИШНИНГ
АСОСЛАРИ.
II.I.
Футболда илмий тадқиқот
ишлари олиб бориш
II.II. С
портчиларнинг машқланганлик
даражасининг мезони сифатида
ХУЛОСА …………………………………………………
ФАЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР………………………………….
3
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан
бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар ёш авлодни ҳар томонлама ақлий,
ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни
эгаллайди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом руҳда тарбиялаш борасида бир қанча
ишлар амалга оширилмоқда. Хурматли юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек
“Келажак авлод хақида қайғуриш соғлом, баркамол наслни
тарбиялаб етиштиришга
интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир”.
Хукуматимиз томонидан қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спортни
ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори, «Соғлом авлод учун» нодавлат дастури,
«Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги
Фармони ва бошқа бир қатор қарорлари спорт ҳаракатини ривожлантиришга кенг йўл
очмоқда.
Дархақиқат, Республикамиз миқиёсида спортни ривожлантириш дастури асосида уч
босқичли: олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Универсиада”, касб-ҳунар коллежлари
талабалари ўртасида “Баркамол авлод” ва мактаб ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари”
спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, давлат сиёсатининг устивор
йўналишларидан бири бўлиб,
миллат генафондини асраш, оилада, жамиятда соғлом
турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Таълим муассасаларида
жисмоний тарбия ва маданият дарсларининг сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари
ишларни ташкил қилиш ва
уларни самарадорлигини ошириш, спорт турларини
ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳамда
юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан биридир.
Ҳозирги даврдаги илмий тадқиқот ишлари юқори даражадаги ҳужумкорлик ва
ҳимоявий потенциал билан белгиланади ва бунда ишнинг
фаол шакл ва услублари
мунтазам қўлланилади. Тадқиқотчиларнинг ҳимоядаги ҳаракатлари илгаригидан анча
ихчам, омилкорлик билан такомиллаштирилган ва самаралироқ бўлиб қолган. Ҳужумда
ишлатиладиган ўйин воситалари аниқ мувозанатлашган ва ўзаро тўлдириш принципига
асослангандир. Ҳимоя ва ҳужумда жамоа бўлиб ҳаракатланишга зўр бериш техник ва
тактик жиҳатдан универсаллашган ҳамда ўз ишларини юқори динамик ҳаракатларга
4
асослай оладиган ўйинчиларнинг индивидуал ҳаракатланиши билан мантиқий
тарзда
уйғунлашуви муҳим омилдир.
Жисмоний тарбия ва спорт тарихини ўрганган (А.К.Акрамов, Б.Р.Голашапов,
Р.И.Исмоилов, Ф.Хўжаев) олимлар турли даврларда жисмоний тарбия машғулотлари
қандай йўлга қўйилганлиги ҳақида ҳам ўзларининг фикрларини билдирган.
П.Ф.Лесгафт, В.В.Гориневский, А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев, Б.Н.Минаев, Б.М.Шиян,
А.К.Атаев, А.Абдуллаев, К.Ярашев каби олимлар жисмоний тарбия назарияси ва
методикаси муаммоларини илмий асосланганлар.
Қатор олимларнинг (В.А.Ашмарин, Ч.Т.Иванков, Р.С.Уэйнберг ва бошқалар)
ишларида жисмоний тарбия машғулотларининг маънавий-маърифий ва психологик
жиҳатлари тадқиқ этилган. Аксарият кўпчилик тадқиқотларда
жисмоний таълим
машғулотлари педагогикадан ажратиб ўрганилади.
Ҳар қандай ижтимоий жараён сингари тадқиқот ишлари ҳам босқичма-босқич
тарзда ривожланади: бунда юксалиш даврлари қонуний равишда ривожланишнинг
нисбатан сусайиши билан уйғунлашади. Баъзи ҳолларда ушбу ўйин ривожланишининг
бир қарашда яққол бўлиб кўринган тенденцияси аслида унинг истиқболларини
қисқагина муддатга белгилаб беради холос. Ва аксинча, дастлаб кам аҳамиятли бўлиб
кўринган тенденциялар кейинчалик ўйинни такомиллаштириш ишига ҳал қилувчи
ҳисса қўшиши мумкин ва бу тенденциялар уларни ижро этувчиларга юқори
талаблар
қўйиши мумкин.
Илмий тадқиқотлар, берилган адабиётлар ва мактабларда жисмоний маданият
дарсларини
ўрганиб,
битирув
малакавий
ишнинг
мавзуини
қуйидагича
танладик:«