Логистик харажатлар тизимини такомиллаштириш
Бозорда рақобат ўсиб бораѐтган шароитларда корхоналарнинг сотиш
ҳажмларини ошириш ѐки товарни ҳаракатлантириш услубларини такомиллаштириш
ҳисобига фойда олиши тобора мураккаблашади, рақобат устунлигини қўлга
киритишнинг асосий йўналишларидан бири товарни жисмоний ҳаракатлантиришга
кетадиган сарф-харажатларни бошқариш бўлиб ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш ѐки савдо корхонаси фаолиятининг самарадорлиги ва
рақобатбардошлилиги тўғридан тўғри операцион сарф-харажатларни назорат қилиш
тизимининг самарадорлиги билан боғланади.
Корхонанинг логистик сарф-харажатлари жамланма даромаддан ўртача 10-17
фойизни ташкил қилади, баъзи бир тармоқларда эса бу кўрсаткич 40—45 фойизгача
етади. Логистик харажатларнинг таркибини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, уларда
энг катта улушни заҳираларни бошқариш харажатлари (20-40%), транспорт
харажатлари (15—35%), логистик маъмурият харажатлари (9—14%) ташкил
қилади
111
.
Ҳозирги кунда корхонанинг умумий харажатлари суммасида логистик
харажатларнинг улуши ўсишда давом этмоқда, чунки етказиб беришлар занжирлари
мураккаблашмоқда, мижозларнинг хизмат кўрсатиш сифатига қўядиган талаблари
ошмоқда. Шу сабабли мамлакатдаги корхоналар учун логистик сарф-харажатларни
назорат қилиш ва қисқартириш устивор вазифага айланмоқда. Бунда энг оддий йўл –
кўпгина корхоналарда қабул қилинганидек, сарф-харажатларни истисносиз барча
моддалар бўйича қисқартириш корхонанинг заифлашишига олиб келиши мумкин.
Бундай ҳолда иқтисодий мувофиқлаштиришдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ
бўлади, бунда битта логистик операцияни бажаришга кетадиган харажатларнинг
ортиши умумий харажатларнинг камайишига, харидорларга хизмат кўрсатиш
даражасининг ортишига ѐки фойданинг ортишига олиб келади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, корхонада логистика хизмати фаолиятининг
асосий натижалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
- умумий
сарф-харажатларнинг
камайиши
ва
товарни
жисмоний
ҳаракатлантиришни таъминлашга кетадиган логистик сарф-харажатларнинг бартараф
қилиниши;
- ресурсларнинг логистик функциялар ва операцияларни бажариш учун
иқтисодий мувофиқлаштириш асосида оптимал тақсимланиши;
- мижозларга хизмат кўрсатишнинг оптимал даражасига эришилиши.
Шу сабабли макро- ва микродаражада товарни жисмоний ҳаракатлантириш
111
А. М. Гаджинский. – М.: Дашков и Кº, 2013. – 420 с.
179
жараѐнларини бошқаришнинг асосий моментлари логистик сарф-харажатларнинг
ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш бўлиши лозим.
Логистик сарф-харажатлар ўзида меҳнат, моддий, молия ва ахборот
ресурсларининг сарфини тақдим қилади, улар корхоналарнинг логистик функциялар
ва операцияларни бажариши билан шартланади
112
.
Логистик сарф-харажатлар товарларни омборларга жойлаштириш, ташиш
харажатлари, заҳираларни қониқарсиз режалаштириш туфайли келиб чиқади. Шу
сабабли сарфларни бартараф қилиш, харажатларни эса қисқартириш зарур бўлади.
Логистик харажатлар ўзининг иқтисодий мазмуни бўйича ишлаб чиқариш ва
товар айланиши харажатлари билан қисман мос тушади. Агар логистик операциялар
ва функцияларнинг ижрочилари корхонанинг таркибий элементлари бўлиб
ҳисобланмаса, у ҳолда логистик харажатлар ўзида омборларга жойлаштириш,
экспедициялаш ва бошқа шу каби ишларни бажарадиган ихтисослаштирилган
корхоналарга кўрсатилган хизматлар учун тўловни тақдим қилади.
Ҳозирги кунда мамлакатдаги корхоналарда сарф-харажатларнинг ҳисобини
юритиш ва назорат қилиш тизимларини турли фаолият соҳаларига жорий қилиш
зарур бўлади. Амалдаги харажатларни баҳолашни турли йўналишлар бўйича амалга
ошириш мумкин: логистик функциялар бўйича; логистик операциялар бўйича;
ижрочилар бўйича; етказиб берувчилар ѐки истеъмолчилар бўйича. Харажатларни
ўлчаш йўналиши корхонанинг логистик стратегиясига мувофиқ танланиши лозим.
Харажатларни оптималлаштириш алгоритми қуйидаги қадамларни ўз ичига
олиши мумкин: сарфларни тўғри ҳисоблаш ва харажатларни тўғри аниқлаш; сарф-
харажатларнинг таркибини таҳлил қилиш; харажатларни камайтириш ва сарфларни
бартараф қилиш вариантларини ишлаб чиқиш, логистик тизимнинг алоҳида таркиб
топтирувчиларига кетадиган сарф-харажатларнинг ортишини ҳисобга олиш билан
умумий харажатларни камайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш.
Логистик харажатлар корхонанинг таъминот, сотиш каналлари ва технологик
жараѐнларининг фаолият кўрсатиши ва ўзаро ҳаракатлари натижасида шаклланади.
Алоҳида корхонанинг логистик харажатларини умумий кўринишда учта таркиб
тўлдирувчининг йиғиндиси кўринишида тақдим қилиш мумкин: таъминот-транспорт
занжирларининг харажатлари; ишлаб чиқариш-технологик ѐки операцион
занжирларнинг
харажатлари;
транспорт-сотиш
занжирларининг
харажатлари.Таъминот-транспорт
занжирларининг
харажатлари
қуйидаги
элементлардан ташкил топади: етказиб бериш харажатлари; таъминот тизимидаги
омбор харажатлари; юкка қайта ишлов бериш харажатлари; таъминотни ахборот
қўллаб-қувватлаши харажатлари; суғурталаш харажатлари; импорт қилинган
товарлар учун божхона харажатлари; хомашѐни сақлаб туриш харажатлари.
112
Транспортная логистика: учебно-методическое пособие: [для вузов] / Р. Б. Ивуть, Т. Р.
Кисель. – Минск: БНТУ, 2012. – 377 с.
180
N. Ismoilova - senior teacher, TFI
D. Xolmamatov - student, TFI
Do'stlaringiz bilan baham: |