Мамлакатимизда етиштирилаѐтган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт
қилишда божхона соҳасида қўлланилаѐтган янги имтиѐзлар
Бугунги кунда дунѐ миқѐсида замонавий фан ва технология ютуқларини
жиддат билан ривожланиб бораѐтганлиги, барча соҳа ва тармоқлардаги инновацион
119
Проект ПРООН «Содействие развитию торговли».
120
Указ Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по
стимулированию производителей экспортной продукции» № 2613 от 05.06.2000 г.
184
ўзгаришларни такомиллашиб бораѐтганлигидан далолат беради. Хусусан,
мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ривожланган давлатларнинг
инновацион тажрибалридан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйилганлиги, бу
соҳадаги янги имкониятларни кенгайиб бораѐтганлигини англатади.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакатимиздаги йирик соҳалардан бири бўлиб,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда экспорт
қилиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини экспорт салоҳиятини ошириш борасида Президентимиз томонидан
бир қатор янги ислоҳотларни олиб борилаѐтганлиги, айнан шу соҳадаги экспорт
салоҳиятини янада юксалтириш энг асосий ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб
муаммолардан бири эканлигини англатади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги ―Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи
бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги ПҚ-3978-сонли қарорини жорий этилиши, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи
тадбиркорлага тўсқинлик қилаѐтган бир қатор божхона соҳасидаги мавжуд бўлган
тўсиқларни бартараф этиш бўйича янги имтиѐзлар ва имкониятларни йўлга қўйилиши
ҳамда тадбиркорларни ўз вақтида божхона чегараси орқали олиб чиқадиган
маҳсулотларини муаммоларсиз экспорт қилиш имкониятига эга бўлганлигидан
далолат беради. Жорий этилган қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экспорт қилиувчи тадбиркорларга, божхона соҳасидаги янги имтиѐзлар ва
имкониятларни яратиб берилиши тадбиркорларнинг экспорт салоҳиятини янада
ортишига хизмат қилади.
Қарорга кўра тадбиркорларга божхона соҳасида қуйидаги янги имтиѐзлар
қўлланилиши белгилаб берилди. Жумладан, экспорт қилинадиган мева-сабзавот
маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди, божхона қонун ҳужжатлари
бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда
ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт
қилувчи жавобгарлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан 2019 йил 1
январга қадар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини
такомиллаштирилиши;
Ўзбекистон темир йўллари АЖ 2019 йил 1 январга қадар: ягона дарча тамойили
асосида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича темир йўл
ҳужжатларини жўнатиш станциясида расмийлаштириш ишларини ташкил этилиши;
мева-сабзавот маҳсулотларини юклаш ва тушириш бўйича тариф ва
хизматларни маҳсулот хусусиятларини инобатга олган ҳолда соддалаштириш
юзасидан қайта кўриб чиқилиши;
юк жўнатувчилари ва юк эгалари буюртмалари асосида юк етиб бориш
муддати ва ҳаракатланиш чоғида вагоннинг жойлашган ерлари тўғрисидаги
маълумотларни узатиш бўйича механизмни ишлаб чиқиш ва жорий этилиши;
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари учун тегишли буюртма
келиб тушган кунидан бошлаб уч суткадан ошмаган муддатда вагон ажратиш
тартибини жорий этилиши;
Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК 2019 йил 1 июнга қадар мева-сабзавот
маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш жойларини тагликда қадоқлашнинг халқаро
185
стандартларга мувофиқ бўлган ва уларнинг ўтказиш қобилиятини таъминлайдиган
замонавий музлатгич ва сканерловчи ускуналар билан қайта жиҳозланиши;
2019 йил 1 январига қадар мамлакатнинг чегара ҳудудларида мева-сабзавот
маҳсулотлари экспорт қилувчилари учун замонавий ишлаб чиқариш, муҳандислик-
коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилмалар, шунингдек, ―ягона
дарча‖ тамойили асосида зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва логистика
хизматлари мавжуд бўлган махсус зоналарни тузилиши бўйича бир қатор божхона
соҳасида тадбиркорларга янги имтиѐзларни қўлланилиши таъкидлаб ўтилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, божхона кўрикларидан озод этиш, максимал даражада
фойда олишлари учун уларнинг манфаатлари давлатимиз томониданг ҳимоя
қилинаѐтганлигидан далолат беради. Давлат божхона қўмитаси томонидан экспорт
қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларини божхона ҳужжатларини ўз вақтида
расмийлаштириш, шунингдек, ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт
қилувчилар реестри юритилишни таъминлаш борасида ҳам янги механимни ишлаб
чиқилиши тадбиркорларга берилаѐтган имтиѐзларни кенгайиб бораѐтганлигини
кўрсатиб беради
121
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ―Товар
бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5564-сонли Фармонини жорий этилиши ҳам, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга муҳим бўлган янги
имкониятларни яратиб берилишини таъминлайдиган асосий ҳужжатга айланди.
Фармонга кўра, халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон
Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар
(хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ѐзма шартнома тузиш талаб
этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро
амалиѐтга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари
кўрсатиш
қоидаларига
мувофиқ
юкнинг
божхона
декларациясини
расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилганлиги, тадбиркорларни
божхона чегарасида эркин ҳаракат қилишлари учун инновацион тизимларни йўлга
қўйилаѐтганлигини англатади.
Фармон доирасида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида
2019 йил 1 январдан бошлаб экспорт чеклови бекор қилинадиган айрим товарлар
рўйхати жорий этилиши, тадбиркорларни экспорт қилиш имкониятларини янада
кенгайиши учун замин яратади. Фармонга мувофиқ қўйидаги жадвалда 2019 йил
1 январдан бошлаб экспорт чеклови бекор қилинадиган айрим товарлар рўйхати
1-жадвалда келтириб ўтилган.
121
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи
бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги ПҚ-3978-сонли қарори, 2018 йил 17 октябрь.
186
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |