―ИҚтисодиёт‖ факультети


Корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳсулот



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳсулот 
экспортини оширишда сифатни бошқариш тизимларининг роли 
Мамлакатимиз рахбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар 
саноат корхоналарида харажатларни тежаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини 
оширишга, улар ишлаб чикарган маҳсулотларнинг ракобатбардошлигини оширишга 
каратилган. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг узлуксиз пасайиши бозор 
иқтисодиѐтида ишлаб чиқариш усулининг қонуниятидир. У меҳнат унумдорлигининг 
тўхтовсиз ўсиши, меҳнаткашлар маданий, техникавий даражасини юксалиши, моддий 
ва меҳнат ресурсларидан рационал фойдаланиш, хўжалик юритиш усулларининг 
такомиллаштириши билан таъминланади. Ишлаб чиқариш харажатларини 
пасайтиришнинг аҳамияти йилдан-йилга ошиб бормоқда, чунки уни пасайтиришнинг 
ҳар бир фоизи абсолют ҳажмни ошириб юборади. Яъни корхонада ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулотнинг таннархини 1 %га камайтириш эвазига корхона анча 
миқдорда молиявий ресурсларини иқтисод қилишга эришади. Бу ҳар қандай 
корхонанинг олдида турган энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шуни 
таъкидлаш лозимки, корхоналар тасарруфидаги барча ресурслардан тежамли 
фойдаланиш янада актуал масалалардан бири бўлиб турибди. 
Бу вазифаларни амалга ошириш саноат тармоқларида маҳсулот таннархини 
камайтириш бўйича мавжуд резервларни аниқлаш ва ишга солиш, ишлаб чиқаришни 
материал ва энергияни тежайдиган замонавий ускуналар билан қуроллантириш, 
мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш, хом-ашѐ ва материаллар ҳамда ѐрдамчи 
тармоқлар хизматлари нархини асоссиз ўсишини иқтисодий йўллар билан чеклаш, 
саноат кооперациясини кучайтириш ва хориждан олиб келинаѐтган хом-ашѐ, 
материаллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби 
чора- тадбирларни амалга ошириш зарур.
Ишлаб чиқариш корхоналарида сифат тизимини жорий қилиш ва уни 
сертификатлаштириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш, ишлаб чиқариш 
технологик жараѐнлари учун сарфланадиган харажатларни камайтириш сифатни 
бошқаришнинг долзарб масалалари бўлиб хисобланади. Ўзбекистон хукумати 2015 
йил 19 октябрда қабул қилинган қарорида беш йиллик муддатда миллий 
инфраструктурани ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унга кўра, 2020 йилга 
қадар мамлакатда сифат менежменти бўйича янги стандартлар жорий қилинади. 2020 
йилга қадар Ўзбекистонда 174 та янги стандарт ишлаб чиқилиб, шулардан 71 таси 
қишлоқ ва сув хўжалиги хамда қишлоқ хужалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 43 
таси машинасозлик ва электротехника саноатига, 17 таси нефт-газ сектори тизимига 
оид бўлади. 408 та корхонада сифат мнежменти тизими жорий қилинади. Ўзбекистон 
хукумати қуйидаги 8 тизимни жорий қилишни тавсия этмоқда:
ИСО 9001 – Сифат менежменти тизими, ИСО 14001 – Экологик менежмент 
тизими, ИСО 22000 – Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежмент тизими, 
OHSAS18001 – саноат хавфсизлиги менежменти тизими, ИСО/ТС 16949 – Автомобил 
саноатида сифат менежменти тизими, GMP – тегишли саноат амалиѐти, ИСО 50001 – 
энергетик менежмент тизими, ИСМ – интеграциялашган менежмент тизими. 
ИСО 9001 халқаро стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган сифат 
менежменти тизими (СМТ)нинг самарадорлиги ва муваффақиятлиги ИСО 9000 


178 
стандартида баѐн этилган сифат менежментининг саккизта тамойилини тушуниш ва 
ундан тўғри фойдаланишга асосланади. Демак, сифатни таъминлаш, албатта, 
ҳаражатлар билан боғлиқдир. Маҳсулот сифати истеъмолчи эҳтиѐжини қондириши, 
маҳсулотнинг ишончлилигини ва ҳаражатлар тежалишини кафолатлаши керак. 
 

М. Н. Ирисбекова - и.ф.д., доц., ТАЙЛҚЭИ
Ш. И. Абруев -ТАЙЛҚЭИ 
И. А. Акрамов - ТАЙЛҚЭИ


Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish