―ИҚтисодиёт‖ факультети


Транспорт-логистик хизматлар харажатларини ҳисоблашнинг



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Транспорт-логистик хизматлар харажатларини ҳисоблашнинг 
 замонавий усули 
 
Жаҳон логистика хизматлари бозори жадал суръатлар билан тараққий этиб, 
бугунги кунда бизнеснинг жозибадор секторларидан бирига айланмоқда. Унинг 
ривожи операцион фаолият бўйича логистиканинг анъанавий соҳаларидагина намоѐн 
бўлмаяпти. Бу бозор шунингдек, логистика хизматларини тақдим этишнинг янги 
йўналишлари, хусусан, 3PL ва 4PL-провайдерлар амалга оширадиган етказиб 
беришлар 
занжиридаги 
тизимли 
интеграцияланишда 
ҳам 
сезиларлича 
ривожланмоқда. Бугунги кунда корхоналар учун хорижий мижозларга маҳсулотни 
бевосита етказиб беришда узилишлар рўй беришининг олдини олиш, етказиб 
беришда харажатларни камайтириш ҳамда ҳужжатларни самарали расмийлаштириш 
ва транспорт-логистика харажатларини аниқ ҳисоблаш долзарб масала ҳисобланади. 
Агар юкларни транспортда жўнатиш билан шуғулланувчи компания бошқа у 
билан боғлиқ операцияларни: юкларни сақлаш, тақсимлаш ва ахборот бериш, 
буюртма бўйича он-лайн тизимлар фаолиятини ташкил этиш ва юкнинг компания 
мижозларига ўтишини кузатишгача жараѐнларни ҳам таъминласа, сарф-
харажатлардан сезиларлича тежамга эришиш мумкин. Логистик хизмат кўрсатувчи 
компаниялар рақобатбардош бўлиши учун ўз харажатлари, фойдаси ва натижалари 
тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиши лозим.
Ҳар бир харажат объекти унинг ишлаб чиқариш қуввати ўлчови бўлган 
самарадорлик кўрсаткичи билан таъминланган бўлиши лозим. Уларнинг умумий 
харажатлари ҳам фаолият тезлиги деб номланган нисбий ишлаб чиқариш тақсимоти 
ҳисобланган иккиламчи харажатларга эга. Агар биз ушбу жараѐнларни ягона 
математик формула орқали ифодаласак, объектнинг умумий харажатларини 
қуйидагича ҳисоблаш мумкин.
Бу ерда: 
– k объектнинг умумий харажати; 
– k объектнинг бирламчи харажати; 
– хизмат кўрсатилаѐтган i объектнинг умумий харажати;
- хизмат кўрсатилаѐтган i объектнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати; 
– хизмат кўрсатилаѐтган i объектда k объектнинг ишлаб чиқариш қуввати 
истеъмоли;
- хизмат кўрсатилаѐтган i объектда k объектнинг фаолият тезлиги. 
Алоҳида таъкидлаш лозимки, харажатлар объекти, агар барча аввалги объектлар 
харажатлари тўғрисидаги умумий маълумот мавжуд бўлса, ҳисоблаб чиқилиши 
мумкин. Ўртача харажатларнинг жуда юқори қиймати ишлаб чиқариш қувватидан 
фойдаланиш даражасининг пастлигини ифодалайди, шунинг учун ишлаб чиқариш 
қувватини қайта тақсимлаш кўрсаткичи ҳам муҳим ўрин тутади. Билвосита 
харажатлар ишлаб чиқаришнинг нисбий истеъмоли асосида мос ҳолдаги хизмат 
кўрсатиш харажат объектлари фойда объектларига тақсимланади. Бу (1) формулада 
келтирилган тенгламага аналогик ѐндашув бўлиб, j фойда объектнинг умумий 
кўриниши қуйидаги формула орқали ифодаланади. 


170 
 
Бу ерда:
– j фойда объектининг умумий харажати; 
- j фойда объектининг бевосита харажати; 
– j фойда объектининг i хизмат кўрсатилаѐтган объектдаги ишлаб чиқариш 
истеъмоли; 
- j фойда объектининг i хизмат кўрсатилаѐтган объектдаги ишлаб чиқариш 
интенсивлиги. 
У аниқ ҳисоб-китобни амалга ошириш учун етарлича мукаммал, лекин аниқ 
шароитда ундан фойдаланиш учун аниқ бир бизнес ѐки технологик моделга 
мослаштирилиши лозим. Харажатлар тақсимоти учун (1) ва (2) тенгламалардан 
фойдаланиб, ишлаб чиқариш интенсивлиги маълумотларини 1 - жадвалда 
келтириб ўтдик.
1-жадвал 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish