160
-ноқишлоқ ва қўшимча даромад келтирадиган соҳа сифатида транспорт, ҳизмат
кўрсатиш, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, моддий-техник таъминоти ва
сотиш, маиший коммунал ҳизмат ва шунга ўхшаш бошқа тармоқларни
ривожлантириш.
Ушбу йўналишларда фермер ва деҳқон хўжаликларини банклар орқали
кредитлаш –
давлат бюджети, турли жамғармалар, банклар ва кредит
муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган узоқ муддатли
кредитлар учун белгиланган фоизлар кредитдан фойдаланиш муддатларини, фермер
хўжаликлари томонидан кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши таъминоти сифатида
тақдим этилган кафолатлар, кредит ресурслари ва унинг баҳосига бўлган талаб ҳамда
таклифларни,
шунингдек, кредит шартномасига асосан кредит хатари даражасини
ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Бугунги кунда давлат эҳтиѐжлари учун пахта ва ғалла маҳсулотларидан
ташқари барча турдаги маҳсулотларни, жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини
етиштиришни кредитлашда ҳам муайян муаммолар мавжуд. Жумладан, ерга бўлган
ижара ҳуқуқи ва бўлғуси ҳосилни гаровга қўйган ҳолда кредит олиш механизмларини
амалиѐтга жорий қилинмаѐтганлиги, тижорат банкларида кредит ресурсларининг
етишмаслиги ва бошқа шу каби сабаблар билан изоҳланади.
Фаолият юритаѐтган фермер ва деҳқон хўжаликларининг аксарият қисми янги
ташкил этилган ва уларда тижорат кредитлари учун 120 фоиз миқдорида гаровга
қўйиладиган мол-мулк мавжуд эмас.
Шунингдек, уларнинг рентабеллик даражаси
паст (10-15 фоиз) бўлиб, кредитни фоизларини қоплаган ҳолда ўз вақтида қайтариш
имкони йўқ. Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришга сарфланган маблағ бир
йилда бир маротаба айланади ва олинган кредит ҳам бир йилда бир марта қайтади.
Чорвачилик тармоғига йўналтирилган кредитлар эса кўп холларда 2-3 йилда бир
марта айланади. Бу ҳолат бир томондан фермер ва деҳқон хўжаликларини
банкларниннг тижорат кредитларига бўлган талабини камайтирса, иккинчи томондан
ушбу кредитлардан фойдаланган хўжаликларни молиявий барқарорлигига салбий
таъсир этмоқда.
Шу билан бирга ушбу кўриб чиқилган тартибда кредитни расмийлаштириш
жараѐнининг ҳам
мураккаблиги яъни, фермерларни ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини гаровга қўйишга маҳаллий хокимият ва идораларнинг розилик билдириши,
ижара ҳуқуқининг қиймати аниқлашнинг механизми мукаммал эмаслиги, тижорат
банклари кредитдан фойдаланиши бўйича фермернинг ишларига аралашиши каби
муаммолар мавжуд.
Юқоридагилардан келиб чиқиб бизнингча фермер ва деҳқон хўжаликларини
кредитлаш тизимини иқтисодиѐтни эркинлаштириш нуқтаи назардан келиб чиққан
ҳолда қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш лозимлигини талаб этмоқда:
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини банклар томонидан кредитлаш ҳажмини
ошириш мақсадида тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш
тадбирларини ишлаб чиқиш лозим.
Яна бир муаммо шундаки, жаҳон бозорини ўзлаштириш кўп жиҳатдан қишлоқ
хўжалиги маҳсулотининг кўриниши билан боғлиқ. Бунда маҳсулотларни
навларга
ажратиш, ўраш, қадоқлаш ва унинг айниқса тез бузиладиган турларини
истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши кўзда тутилади.
Озиқ-овқат маҳсулотини қайта ишлашга хорижий сармояларни кенг жалб этиш,
қўшма корхоналар ташкил этиш, улар орқали жаҳон бозорига чиқиш зарур.
161
Мазкур турдаги маҳсулотларни етиштиришни молиялаштиришни қуйидаги
икки хил усулда: биринчидан, етиштириладиган бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда
тижорат банклари томонидан имтиѐзли кредит беришни жорий қилиш; иккинчидан,
маҳсулот харид қилиш бўйича шартнома тузилган тайѐрлов ва қайта ишлаш
корхоналари томонидан Фермер хўжалигига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда
бериладиган кредит миқдори фермернинг иҳтиѐрига кўра етиштирилиши кўзда
тутилаѐтган бўлғуси ҳосил қийматининг 60 фоизидан кам бўлмаган хажмда, кредитни
қайтариш муддати 18 ой бўлиши мақсадга мувофиқ. Агар фермер бўлғуси ҳосилни
сотиш бўйича тайѐрлов ѐки қайта ишлаш корхонаси билан шартнома тузган бўлса,
маҳсулот сотилгандан кейин келиб тушган маблағ дастлаб кредитни қоплашга
йўналтирилади ва шундан сўнг қолган қисми фермер хўжалигининг ўз ихтиѐрида
қолдирилади. Агар фермер етиштириладиган маҳсулотни
бозорда эркин сотишни
режалаштираѐтган бўлса, олинган кредитни тўлалигича ѐки қисман ўз ҳисоб рақамига
нақд пул кирим қилиш орқали қайтарилишини келишиб олиши мумкин. Бу имтиѐз
ҳам тижорат банкига нақд пул тушумини кўпайтиришга имконият яратади.
Иккинчи усул, яъни тайѐрлов ва қайта ишлаш корхоналари фермер
хўжаликлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича тузилган шартнома қийматини
50 фоиздан кам бўлмаган миқдорида бўнак бериш усули фермер хўжаликлари учун
иқтисодий жиҳатдан қулай ва мақбул йўналиш ҳисобланади. Бунда тайѐрлов
ташкилотлари ҳисобидан олинган маблағ учун фоиз тўланмайди, энг асосийси
ортиқча хужжатларни тайѐрлаш учун эҳтиѐж қолмайди. Ҳозирги кунда айрим қайта
ишлаш корхоналари ѐки агрофирмалар томонидан фермер хўжаликларига кўчат,
минерал ўғит ва бошқа ресурсларни бўнак ҳисобида бериш амалиѐти қўлланилмоқда.
Бундай усулдан воз кечиш, бўнакни фақат маблағ кўринишида фермер хўжалигининг
эркин ҳисоб рақамига тўлалигича ўтказиб бериш, бу маблағдан фақатгина мақсадли
фойдаланиш, яъни етиштирилаѐтган маҳсулот учун фойдаланиш устидан назоратни
тайѐрлов корхонаси ва тижорат банки орқали амалга ошириш тартибини жорий
қилиш мақсадга мувофиқ.
Тез бузулувчан маҳсулотларни, жумладан сабзавотларни
етиштириш учун
кредит берилаѐтганда кредитни қайтмаслик хавфини камайтириш учун фермер ва
деҳқон хўжалилари билан тайѐрлов ѐки қайта ишлаш корхонасига маҳсулотни сотиш
бўйича шартнома тузилган бўлган тақдирдагина тижорат банклари томонидан кредит
берилиши мақсадга мувофиқ.
Қишлоқ хўжалиги хом-ашѐсини қайта ишлаш ва тайѐр озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ихчам технология билан жихозланган кичик
ва ўрта корхоналарни барпо этиш лозим.
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини кредитлаш шаклларидан
тўлиқ фойдаланишни таъминлаш лозим.
- фермерларни кредитга бўлган талабини қондириш учун қишлоқ жойларда
микрокредит
ташкилотларини
ташкил
этишни
рағбатлантириш.
Кредит
уюшмаларини ташкил қилишнинг дастлабки даврида давлат томонидан бошланғич
сармояни шакллантириш, солиқ соҳасида имтиѐзлар бериш орқали қўллаб-
қувватланишини йўлга қўйиш лозим.
- давлат эҳтиѐжлари учун харид қилинаѐтган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини ва ушбу маблағлардан
фермерларни эркин фойдаланишини таъминлаш лозим. Бу ҳолат қишлоқ хўжалик
корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи тармоқларни молиявий-иқтисодий
ҳолатини яхшилашнинг асосий мустаҳкам омили ҳисобланади.
162
Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
етиштирувчи барча тузулмаларни молиявий ахволини яхшиланишига, хар бир дехқон
моддий маифаатдорлигини таъминлаш оркали ишлаб чикариш самарадорлигини
оширишга хизмат килади.
M.K.Olimov - assistent, TDIU
J. Sh. Rasulov - talaba, TDIU
Do'stlaringiz bilan baham: