158
ҳам юзага келтиради. Чунки мамлакатимизнинг қулай табиий-иқлим шароити юқори
сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш имконини беради. Ушбу
имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини
кўпайтириш мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини
қўшади.
Сўнгги вақтларда мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига
алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки мамлакатимизнинг қулай табиий-иқлим
шароитлари юқори сифатли мева-сабзавот етиштириш ва уни жаҳон бозорида сотиш
орқали юқори фойда олиш имкониятини беради. 2016 йил 19 сентябрда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПҚ-2603-сонли ‖Мева-сабзавот,
узум ва полиз
маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги қарори ва бошқа бир қатор меъѐрий ҳужжатлар қабул қилиндики,
уларнинг барчаси мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга
қаратилган. Узум ва узум маҳсулотлари экспорти тахлили шуни кўрсатмоқдаки, йил
сайин импортер давлатлар сони ошиб, экспорт географияси кенгаймоқда.
Ўзбекистондан 24 тадан ортиқ давлатларга узум ва майиз экспорт қилиниб,
экспорт
хажми бўйича Қозоғистон, Хитой, Латвия, Туркия, Қирғизистон етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистон узумлари хатто узоқ Япония, Голландия, Германия, Эрон, Ироқ,
Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилиниши сохадаги катта имкониятдан
далолатдир. Айниқса, ўтган йиллар давомида майиз бир маромда экспорт
қилинмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, узум ва узум маҳсулотлари
экспорти асосан
Тошкент шаҳридаги ихтисослашган компания, фирма ва тадбиркорлар томонидан
амалга оширилиб, катта миқдорда узум етиштираѐтган Бухоро, Жиззах ва Сурхондарѐ
вилоятлари томонидан узум экспорти амалга оширилмаган бўлса, Наманган ва
Қашқадарѐ вилоятларида 1-1,2 фоизни ташкил этмоқда. Шу ўринда
фермерлар
томонидан етиштирилаѐтган ва қайта ишланаѐтган узум, майиз экспортига алоҳида
эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Мамлакатимизда узум етиштириш ва унинг
экспорт салоҳиятини оширишда фермер хўжаликлари салмоқли ўрин эгаллайди.
Фермер хўжаликларида узум ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар
экспортини ташкил этиш ва ривожлантиришда улар ўртасидаги кооперацияни
шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Етиштирилган узумни қайта сақлаш ва қайта
ишлашни ташкил этишда бир неча фермер хўжаликлари кооперациясини ташкил
этиш мазкур жараѐнга замонавий технологияларни жорий этиш ва бунинг учун зарур
бўлган инвестицияларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Катта миқдорда
узум қуритадиган Ургут, Хатирчи, Каттақўрғон, Иштихон ва Олтинсой туманларида
замонавий қуритиш, қадоқлаш ускуналарини ўрнатиш, сақловчи
иншоотлар
фаолиятини ривожлантириш ва маркетинг масалаларини такомиллаштириш давр
талабидир.
Республикада узумчилик борасида катта тажриба ва натижага эга бўлган
Паркент, Олтиариқ, Хатирчи, Булунғур, Китоб, Олтинсой ва бошқа туманларнинг
илғор тажрибаларини республиканинг ихтисослашган туманларда қўллаш мақсадга
мувофиқдир. Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
экспортини ташкил этиш ва уни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспортини агрофирмалар ва ―Ўзагроэкспорт‖
акциядорлик жамияти орқали экспорт қилишни ташкил этиш борасидаги меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
159
Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда узум экспортини янада кўпайтириш
учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
- узум ва узум маҳсулотлари экспортини ташкил этиш учун зарур бўлган
инфратузилмани янада
ривожлантириш;
- узум
ва узум маҳсулотлари экспортини мамлакатимиздаги ушбу
маҳсулотларни кўп миқдорда етиштирувчи ҳудудларда ҳам ташкил этиш учун зарур
чора-тадбирларни амалга ошириш;
- узумни сақлаш, қайта ишлаш ва уни экспорт қилишни ташкил этишда ишлаб
чиқарувчилар ўртасидаги кооперацияни ташкил этиш ва ривожлантириш;
- мамлакатмизда экологик жиҳатдан тоза, сифатли узум ва уни қайта
ишлашдан олинаѐтган маҳсулотларни жаҳон бозорида реклама қилишни самарали
ташкил этиш.
И. Р. Тоймуҳамедов – и.ф.н., доц., ТДИУ
Ш. Ш. Шаахмедов – магистрант, ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: