3-rasm. 2000-2016 yillarda aholi jon boshiga oziq-ovqat mahsulotlari iste`moli
68
Yurtimizda oziq-ovqat mahsulotlari zaxiralari faqat ekin maydonlarini kengaytirish
hisobigagina emas, balki jahonning ilg‗or tajribalari, zamonaviy va intensiv
agrotexnologiyalar tatbiq qilinayotgani, istiqbolli navlar yaratilib, -amaliyotga joriy
qilinayotgani tufayli mustahkamlanayotir. Birgina akademik M. Mirzayev nomidagi
bog‗dorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti olim hamda mutaxassislari
tomonidan meva va uzumning 28 ta serhosil navi yaratilib, Davlat reestriga kiritilgan bo‗lsa,
olma, nok, shaftoli, o‗rik, gilos, bodom, yong‗oq, qorag‗at (smorodina) hamda
qulupnayning yana 36 ta yangi navi yaratilib, O‗zbekiston Respublikasida ekish uchun
tavsiya etilgan qishloq xo‗jaligi ekinlari davlat reyestriga kiritish va rayonlashtirish uchun
taqdim etilgani diqqatga sazovordir.
Istiqloldan avval yurtdoshlarimiz bugungi dorilamon kunlar, farovon hayot, beqiyos
imkoniyatu g‗amxo‗rliklar haqida tasavvur ham qila olmasdi. Axir ilgari ular umr bo‗yi
dalada mehnat qilib, kosasi oqarmay, biri ikki bo‗lmay, amallab ro‗zg‗or tebratgan, xolos.
Bugungi kunga kelib esa yaratib berilgan qulay shart-sharoitlardan oqilona foydalanib,
fidokorona mehnat qilayotgan dehqon va fermerlar nafaqat jamiyatimizga naf keltirayapti,
balki o‗zlari katta manfaat hamda rag‗bat ko‗rayotir. Ularning ishlab topgan daromadi oila
a‘zolarining farovon turmush kechirishi, dasturxoni to‗kinligi, yurtimiz taraqqiyotining
kafolati bo‗lib xizmat qilmoqda.
68
O`zbekiston Respublikasida aholi turmush darajasi va faravonligining rivojlanishi. 8-b.
103
Н.И. Ўрақов - катта ўқитувчи, ТДИУ
Озиқ-овқат саноати корхоналарини янада ривожлантириш йўллари
Ҳозирги кунда бозор тамойилларини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон
Республикасида бозор иқтисодиѐти муносабатлари кенг жорий этилиб, ижтимоий-
сиѐсий барқарорлик ва давомий иқтисодий ўсиш амалга оширилмокда. Бунинг
натижасида республикада тегишли ҳуқуқий асос яратилиб, бозор инфратузилмалари
шакллантирилиб, иқтисодиѐтнинг янгиланиши ва ишлаб чиқариш тармоқларининг
тизимий таркибининг ҳозирги давр талабларига мос келадиган тузилмаларнинг
алоҳида таркиб сифатида вужудга келишига олиб келди. Бу тузилмалардан бири
сифатида Ўзбекистон республикасининг озиқ-овқат саноатини кўришимиз мумкин.
Бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб, бу тузилмада
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш орқали озиқ-овқат саноати корхоналарини янада
ривожлантириш, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва корхоналарнинг экспорт қилишсалоҳиятини ошириш, мавжуд
заҳиралардан тежамкорлик билан фойдаланиш асосида сифатли ва арзон озиқ-овқат
товарлари ишлаб чиқариб, уларни нобудгарчиликсиз истеъмолчиларга етказиб бериш
орқали халқ турмуш фаровонлигини ошириш ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат саноати корхоналари рақобат муҳитини
яхшилаш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида охирги
йилларда озиқ-овқат саноати корхоналарнинг ривожланишида ижобий силжишлар
рўй бермоқда. Унинг келгусида ҳам жадал суръатлар билан ривожланиши иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор вазифаларидан бўлиб қолади. Озиқ-овқат
саноати корхоналарини ривожлантиришнинг тез суръатлар билан ривожланишини
таъминламасдан барқарор иқтисодий ўсиш ва ижтимоий соҳа муаммоларини ҳал
этиш мумкин эмас. Бу жараѐнда маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш ва
унинг талабларига амал қилиш ўта муҳим ишлардан бири бўлиб, айниқса озиқ-овқат
саноати
корхоналари
томонидан
ишлаб
чиқариладиган
маҳсулотлар
рақобатбардошлиги ғоят долзарбдир:
1. Иқтисодиѐтнинг реал секторини янада ривожлантиришни мулкчиликнинг
турли шаклларига асосланган ҳолда ташкил қилинган турли хил корхоналар
ўртасидаги, бозорда ўз мавқеига эга бўлиш учун курашсиз тасаввур қилиш қийин.
Чунки ҳар қандай ривожланиш ўзининг ички мазмунига кўра аралаш иқтисодиѐт
тизимининг вужудга келишини ва унда турли иқтисодий-ижтимоий укладлар амал
қилишини талаб этади. Кўп укладлилик иқтисодиѐтнинг барча соҳалари ва
тармоқлари, хусусан, озиқ-овқат саноати учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
ривожланган мамлакатлар иқтисодиѐти бунга яққол исбот бўлмоқда.
2.
Эркин
иқтисодиѐт
шароитида
рақобат
ва
рақобатбардошлик
муносабатларини ривожланиши учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар мавжуд
бўлиб, ҳар бир корхона, алоҳида субъект ўз фаолиятини рақобатчи корхоналар
билан солиштирган ҳолда, бозордан ўзининг ўрнини топиши ва келгусида ҳам
барқарор фаолият юритиши учун кураш олиб боришда шу кун талабларидан келиб
чиқади.
3. Мамлакатимизда озиқ-овқат саноати корхоналарини жадал ва устувор
ривожлантириш,соҳада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини
ошириш келажакда унинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ва иқтисодий
салоҳиятининг ошишига олиб келади.
104
4. Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги
босқичида айниқса озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш масалаларига
жуда катта эътибор берилмоқда. Бугунги кунга келиб, озиқ-овқат саноатида Global
Gap ва ISO 22000 HASP халқаро сифат стандартларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикасида бу соҳа маҳсулотларининг жаҳон бозорида
рақобатбардошлигини оширишда қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлади. Бу
тадбирларнинг ҳозирги даврда иқтисодиѐтимизга кенг имкониятлар яратиб
беришининг замини сифатида мамлакатимизда бозор муносабатларининг барча
элементларини ўз ичига олган мустаҳкам бозор замини яратилганлигини, шунингдек
мустаҳкам бозор инфраструктураси ҳам (тижорат банклари, инвестиция фондлари,
биржалар ва ҳоказолар) яратилганлигини кўришимиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси
келгуси ривожланиш учун мамлакатимизда мустаҳкам бозор заминининг
яратилганлигидан далолат беради.
Юқоридаги фикрларимиз натижасида қуйидаги таклифларни берамиз:
1. Озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни фақат
мамлакат ѐки минтақа миқѐсида эмас, балки ташқи савдога ҳам етказиб бериш,
бунинг учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва хориж мамлакатларида юқори
даражадаги инфратузилмага эга бўлган савдо уйлари ишларни кенгайтириш орқали
озиқ-овқат саноати корхоналарининг экспорт-импорт фаолиятини замон талаблари
асосида кенгайтириш чора-тадбирларини кўриш лозим.
2. Ҳозирги вақтда ташқи савдо шартномаларини тегишли ташкилотларда қайд
қилиш жараѐнлари, экспорт-импорт шартномалари бўйича амалга ошириладиган
ҳисоб-китоблар соддалаштирилди. Шу билан биргаликда, республикамизга олиб
келинадиган янги технологик жиҳозларга белгиланган божхона тўловлар даражасини
камайтириш ва бекор қилиш, озиқ-овқат саноати корхонаси субъектлари фаолияти
учун зарур фан маҳсули бўлган юқори технологик жиҳозлар импорти учун
субсидиялар ажратишни йўлга қўйиш лозим.
3. Келгусида озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган
маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва ривожлантириш мақсадида
уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча молиявий манбалардан
ажратиладиган кредитлар миқдорини бирмунча кўпайтиришни назарда тутиш лозим.
Бу ўз навбатида, корхоналарда ишлаб чиқаришни халқаро андозалар даражасида
йўлга қўйиш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, истеъмол бозорини сифатли
товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, муҳими, янги иш жойларини очишда
уларнинг ҳиссаси янада кўпроқ ва салмоқлироқ бўлишини таъминлаш имконини
беради.
4. Озиқ-овқат саноати корхоналарини қишлоқ жойларда ривожлантиришга
устувор аҳамият бериш зарур. Фақат ана шундай йўл билан моддий ишлаб чиқариш
тармоқларига бозор муносабатларига хос қонуниятлар ва тамойилларни татбиқ этиш
мумкин. Энг муҳими, ушбу тармоқларда янги иш жойларини барпо қилиш ва шу
орқали аҳоли бандлиги даражасини ошириш учун шароит яратилади.
5. Озиқ-овқат саноати корхоналарининг иқтисодий фаолиятлари учун янада
қулайликлар яратиб бериш, уни ривожлантиришнинг минтақалар миқѐсида ҳудудий
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.
6. Республикамизга хорижий сармоядорларни жалб қилишда иқтисодиѐтни
ривожлантириш учун улар билан шериклик асосида корхоналар ташкил этишда ва
уларнинг технологияларидан унумли фойдаланиб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни кўпайтириш учун соҳанинг инвестицион жозибадорлиги даражасини
105
янада ошириш мақсадида қонунчиликни янада либераллаштириш муаммосини ҳал
этиш керак.
7. Озиқ-овқат саноати корхоналари ўз мақсадлари ва стратегияларини амалга
оширишларида вужудга келадиган муаммолардан:
- ўз маҳсулотларини сотишда ташқи бозорларни сегментларга бўлиш;
- корхона маҳсулотига бўлган талабни мақсадли йўналтирилган ҳолда ўрганиш;
- истеъмол бозорида мавжуд бўлган рақобатчиларни ўрганиш;
- маҳсулотларни сотиш учун мўлжалланган савдо уйлари ва махсус дўконларни
кегайтириш;
- сотишга мўлжалланган маҳсулотларни суғурталаш тизимини янада
шаффофлигини ошириш ва ривожлантириш;
- корхона маҳсулотларини ташқи ярмарка ва кўргазмаларда реклама қилишни
ҳар томонлама қўллаб -қувватланиши;
- баъзи бир давлатларнинг ички бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатган
чекловлари бўйича таъқиқларга учрамаслик учун, айнан шу мамлакатларнинг
стандартлари бўйича фаолият юритувчи лабораторияларининг филиалларини
мамлакатимизда ташкил этиш ва мазкур мамлакатларга экспорт қилинаѐтган
маҳсулотларнинг мазкур филиалларда текширувдан ўтказилиб жўнатилишини
ташкил этиш; -кабиларни ҳал этиш уларнинг рақобатбардошликларини оширишда
муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |