―ИҚтисодиёт‖ факультети


IV-ШЎБА. ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ МАҲСУЛОТЛАРИ



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

IV-ШЎБА. ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ МАҲСУЛОТЛАРИ 
РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ ЭКСПОРТ 
САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ЛОГИСТИКА ТИЗИМЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
 
И.С. Хотамов - и.ф.н., доц., ТДИУ 
 
Ўзбекистон агросаноат мажмуида логистика тизими
инфратузилмасини ривожлантириш 
Ҳар бир мамлакатларда миллий иқтисодиѐтининг ривожланиши, аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ҳал этилиши, ижтимоий барқарорликни 
мустаҳкамланишига кўплаб омиллар қаторида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш 
муҳим йўналишлар жумласига киради. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш эса кўп 
жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланганлик даражасига, маҳсулотларни 
етиштириш миқдор кўрсаткичларига, қайта ишлаш шароитларига, тармоқ 
маҳсулотларининг сифатига, сақланиши, агротехнологик жараѐнларни бориши, 
шунингдек, 
бозорларда 
маҳсулотларнинг 
доимийлигини 
таъминланганлик 
даражасига боғлиқдир. 
Мустақиллик йилларида озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш борасида кенг 
кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, мазкур соҳага инвестиция жалб этган ҳолда, 
замонавий технологияларни мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш 
ва ишлаб чиқаришга жорий қилиниши, ишлаб чиқариш технологик базасининг 
янгиланиши эвазига ички бозорни сифатли маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминлаш имконияти яратилиб, саноатда мазкур тармоқ улушининг тобора ошишига 
замин яратди. Маълумки, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ўсиш суръати йилига ўртача 9-10 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, маҳсулотнинг 
экспорт ҳажми ҳам йилдан-йилга ортмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан муҳим 
фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси изчил 
таъминланмоқда. Сўнгги 5 йилда мамлакатда озиқ-овқат соҳасини жадал 
ривожлантириш ва диверсификациялаш унинг хом ашѐ базасини кенгайтириш ва 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берди. Жумладан, мева-
сабзавот ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,6 бараварга, гўшт маҳсулотлари – 
1,4 бараварга, сут маҳсулотлари – 1,4 бараварга ошди. Бугунги кунда республикада 
9760 дан ортиқ озиқ-овқат корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Йилга ўртача 
1,74 млн.тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятига эга бўлган 
270 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, шунингдек, 479 минг тонна озиқ-овқат 
маҳсулотларини сақлаш қувватига эга совутиш камералари билан жиҳозланган 994 та 
замонавий сиғимлар мавжуд.
82
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 3.3-банди, яъни ―Қишлоқ 
хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш‖га мувофиқ, Ер ва сув 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини 
мақбуллаштириш, бунда: 2017 йилда пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва 
ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш; қисқартирилган экин 
82
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари: www.stat.uz. 


119 
майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини, жумладан, 8,1 минг гектарга 
картошка, 27,2 минг гектарга сабзавот, 5,9 минг гектарга интенсив боғ, 2,9 минг 
гектарга токзор, 10,9 минг гектарга озуқа экинлари ва 4 минг гектарга мойли экинлар 
жойлаштириш белгиланганлиги ҳам мазкур соҳадаги амалга оширилаѐтган 
ислоҳотларниинг ѐрқин намунасидир.
83
Дастурларда озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашѐ базасини, мева-сабзавот 
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш, ички истеъмол 
бозорини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига тўлдириш ва юқори қўшимча қийматга эга 
бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. 
Шулардан келиб чиқиб, бугунги кунда маҳсулотларни тайѐрлаш, сақлаш, бирламчи 
қайта ишлаш, ва экспорти билан шуғулланувчи замонавий ускуналар билан 
жиҳозланган жами 310 минг тонна хом ашѐни қабул қилиш қувватига эга 11 та савдо-
логистика марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. 2019 
йилда республикада ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмига 
нисбатан қайта ишлашнинг улуши 24 фоизни ташкил этиб, 4,6 мингта янги иш ўрни 
яратилади. Натижада, 2017-2021 йилларда қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат
маҳсулотлари хом ашѐсини ишлаб чиқариш ўртача 1,4 бараварга, жумладан мева-
сабзавот ва узум – 1,4 бараварга, гўшт – 1,3 бараварга, сут – 1,5 бараварга кўпаяди.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2021 йилда 2016 йилга нисбатан 2,3 
бараварга, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми эса 2 
бараварга ошиши таъминланади. Шу билан бирга, маркетинг бўйича изланишларни 
кенгайтириш, маҳсулотларни замонавий илғор технологиялар асосида қадоқлаш 
ҳамда ишлаб чиқаришда ISO 9001, 22000 халқаро стандартларини жорий этиш 
эвазига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш қатъий 
белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб борилади. Соҳада кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун, қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини 
сақлаш, логистика ва экспорт қилиш инфратузилмасини яратиш мақсадида тижорат 
банклари орқали Жаҳон банки, Осиѐ тараққиѐт банки, Халқаро тикланиш ва 
тараққиѐт банки ва бошқа қатор халқаро молия институтларининг 650 млн.доллар 
миқдоридаги имтиѐзли кредитларини жалб этиш кўзда тутилган. 
Жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашув ҳамда глобализация жараѐнларини 
кучайиб бориши, мамлакатимизда иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқлари сингари 
қишлоқ хўжалиги соҳага замонавий инновацион техника ва технологиялар жалб 
этилиши натижасида қишлоқ хўжалигида етиштирилаѐтган маҳсулотлар саноат 
корхоналари томонидан жаҳон бозорида рақобатбардош тайѐр маҳсулот сифатида 
қайта ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги соҳасини ЯИМ улушини 
камайтириб, ва аксинча, саноат соҳаси улушини оширишга олиб келиши қувонарли 
ҳол, албатта. 
Шунга қарамай ҳозирда республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини талаб даражасида сақлаш, уларнинг етказиб бериш ва 
реализация қилиш, маҳсулотлар сифатини ҳамда рақобатбардошлигини ошириш, 
маҳсулотларни бозор сиғими мувозанатини доимийлигини таъминлаш ҳамда улар 
борасида ечимини кутаѐтган айрим муаммолар мавжуд. Улар жумласига фермер 
хўжаликлари, қайта ишловчи корхоналар томонидан етиштирилаѐтган ва қайта 
83
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-сонли Фармони. // 
Халқ сўзи, 8 февраль 2017 йил. 


120 
ишланаѐтган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш 
жараѐнида маҳсулот сифатини бошқариш тармоқ бўйича логистик тизимининг етарли 
даражада ривожланиши, маҳсулотларни сақлаш ва ташиш талаблари тўғрисида 
маълумотлар оммага тўлиқ етказилиши даражаси ҳамда сақлаш ва ташиш талаблари 
белгиланган 
миллий 
стандартларнинг 
халқаро 
меъѐрлар 
билан 
мувофиқлаштирилмаганлиги, жумладан, сифатини яхшилаш ва уларнинг жаҳон 
талаблари даражасига етказишни таъминлаш имкониятини берувчи механизм ва 
тузилмаларнинг талаб даражасида эмаслиги ѐки мавжуд бўлганлари тўғрисидаги 
ахборотларнинг етишмаслиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш 
ва сотиш билан боғлиқ инфратузилманинг талаб даражасида эмаслиги ва бошқаларни 
киритиш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2016 — 2020 йилларда мева-
сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашѐ базасини янада ривожлантириш, 
уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва 
экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги қарори асосида: 
- келажакда янги ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларига 
бўладиган талабларни аниқлаш бўйича тизимли асосда маркетинг тадқиқотларини 
ўтказиш, шунингдек янги сотиш бозорларини ўзлаштиришда маҳаллий 
экспортѐрларга кўмаклашиш; 
- жойларда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини тайѐрлаш, сақлаш, 
бирламчи қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ихтисослашган комплекс савдо-
логистика марказлари, шунингдек музлатиш қувватларини ташкил этиш ишларини 
мувофиқлаштириш;
- мева, сабзавот, полиз ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини транспортда 
ташиш, божхона расмийлаштируви ва уларни юклаб жўнатиш бўйича ҳисобот тақдим 
қилишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тезкор кўриб чиқиш; 
- экспорт қилинадиган янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етказиб бериш бўйича кўзда тутилган прогноз параметрларининг 
бажарилиши устидан мониторинг олиб боришни ташкил этиш;
- зарур ҳолларда, мазкур қарор билан тасдиқланган инвестиция лойиҳалари 
рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш вазифалари белгиланди
84.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш жараѐни логистикасини ички ва 
ташқи бозорлар кесимида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Ички бозорда логистика 
тизими асосан автомобиль ҳамда темир йўл транспортидан ташкил топади. Ташқи 
бозорда логистика жараѐнида автомобиль транспортининг махсус турларидан, 
шунингдек темир йўл ва ҳаво йўлларидан кенг фойдаланилади.
Логистика, АСМ тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва 
уларни сотиш жарѐнларида талаб қилинадиган моддий, молиявий, техник ва ахборот 
ресурслари оқимини тизимли равишда бошқариш имконини кенгайтиради. Шу 
сабабдан ҳам АСМ тармоқлари хусусан, корхоналарда қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришни моддий-техник таъминлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, 
ташиш ва сотиш жараѐнларида логистика инфратузилмасини ривожлантириш 
зарурати ҳозирги кунда долзарб масалалар сифатида эътирофга лойиқдир. 
84
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2016 — 2020 йилларда мева-сабзавот ва 
гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашѐ базасини янада ривожлантириш, уларни қайта 
ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни 
кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги қарори. www.lex.uz  


121 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish