―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари 
Ўзбекистон Республикаси янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегиясининг 
3-йўналиши 
иқтисодиѐтни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштириш бўлимида, фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайѐрлаш, сақлаш, 
сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаѐтган кўп тармоқли 
фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш масалалари алоҳида таъкидланган.
Мамлакатимиз аҳолисининг сони 1-октябрь 2018 йил ҳолатига кўра 33млн. 
кишидан ошиб, унинг 49.4 % қишлоқ жойларда яшайди. Агар иш билан банд бўлган 
умумий аҳоли сонидан қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли улуши 27.3 % ташкил 
қилган бўлса, саноатда банд бўлганлар улуши эса-13.5%га тенг. 2017 йилнинг 
маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотни яратишда қишлоқ хўжалигининг 19.2 % 
ташкил қилган бўлса, саноатнинг ҳиссаси 26.7%ни ташкил қилган. Демак, қишлоқ 
хўжалигида банд бўлганлар сони, саноатда банд бўлганларга нисбатан 2 баробар 
кўпдир, аммо ялпи ички маҳсулотни яратишда қишлоқ хўжалиги 7.5%га саноатга 
нисбатан ортда қолмоқда.
Юқорида қайд этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, қишлоқ 
хўжалигида қўл меҳнати баланд, маҳсулотнинг аксарият қисми қайта ишлов 
берилмасдан аҳолига етказиб берилмоқда, бу ўз навбатида тармоқда қайта ишлашни, 
яъни саноатлаштиришни тақаззо этади.
Мутахасисларнинг ҳисоб китобига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
даладан то истеъмолчи дастурхонига қадар етиб келгунча, уларни ортиш, тушириш, 
сақлаш, айрим ҳолларда қайта ишлов бериш, харидорга етказиб бериш жараѐнларида 
1/3 қисми йуқотилар экан. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштиришда 
ривожланган 
мамлакатларда 
ҳосилдорлик 
мамлакатимиздаги 
кўрсаткичларга нисбатан карайиб 3 баробар кўпдир. 
63
Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. – М.: Изд. дом ―Вильямс‖, 2005. - 608 стр. 
15
Ў
збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 972-сонли 
―Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби 
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида‖ги қарори. www. lex.uz. 


95 
Бундай вазиятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат сотишда, балким 
уни етиштиришдан бошлаб, то истеъмолчигача етказиш жараѐнини янги 
технологиялар асосида модернизациялаш муҳим аҳамиятни касб этади. 
Серқуѐш мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
имкониятлари кенг. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида, мавсум давомида 2 марта, 
айрим жанубий туманларда эса, 3 мартагача ҳосил олишни тобора кенгроқ йўлга 
қўйилиши 
қишлоқ 
хўжалигини 
ривожлантиришда 
улкан 
потенциаллар 
мавжудлигидан далолат беради. 
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига 
кўра 2018 йил январь-сентябрь даврлари мобайнида қишлоқ ўрмон ва балиқчилик 
хўжаликларида ишлаб чиқорилган умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
ҳажми 59327.1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврларига нисбатан 101.3 
%га ошган. Шундан, ўрмон хўжаликлари 100.5 млрд. сўм (103.6 %) ва балиқ 
хўжаликларида -238.5 млрд. сўм (230.1 %) ни ташкил қилган.
Наманган (105.8 %), Фарғона (104.5 %) вилоятларида қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми юқори суръатларда ўсиши кузатилган бўлса, 
Қашқадарѐ (97.9 %) ва Самарқанд (97.5 %) вилоятларида энг паст кўрсаткичлар қайд 
этилган. 
Умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларида 
Тошкент вилоятининг ҳиссаси 13.6%, Самарқанд 13 % ва Сухондарѐда 10 %ни 
ташкил қилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 3.4 %, 
Сирдарѐда 3.9 % ва Навоий вилоятида 5 %.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини умумий ишлаб чиқариш ҳажмини алоҳида 
хўжаликлар бўйича таҳлил натижаси шуни кўрсатмоқдаким, 70.9 % маҳсулотлар 
дехқон (шахсий) ѐрдамчи хўжалик ҳиссасига тўғри келса, 26.9 % -фермер 
хўжаликлари ва 2.2 % эса қишлоқ хўжалик фаолиятида банд бўлган корхона ва 
ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади. 
Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хўжаликлар бўйича таҳлили 
ҳисобот даврида дехқон (шахсий) хўжаликларинг ҳиссаси умумий жами маҳсулот 
ҳажмида Навоий вилоятида 83,9 %ни ташкил қилган бўлса, Сурхондарѐда 77,9 %, 
Бухоро ва Хоразм вилоятларида 75,1 % ташкил қилган. Фермер хўжаликларнинг 
умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда эса, куйидаги вилоятлар 
етакчилик қилмоқда: Самарқанд вилояти – 38 %, Қашқадарѐ – 31,4 % ва Андижонда 
эса – 28,6 %. 
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг 57.3 %ни ўсимлик маҳсулотлари ташкил қилган бўлса, қолган 48.7 
% чорва ва балиқчилик маҳсулотларига тўғри келади. 
Ҳисобот даврида мамлакатимизда жами хўжаликлар бўйича ишлаб чиқарилган 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуйидагича бўлган: дон маҳсулотлари-6124.1 минг 
тонна ўтган йилга нисбатан -90.8 %, картошка-2410 минг тонна (102.9 %), сабзавот- 
8661.4 минг тонна(102.9 %), полиз экинлари-1607.2 минг тонна (103 %), мева-2090.0 
минг тонна (101.4 %), узум-1313.6 минг тонна (103.9 %). Дехқон (шахсий) 
хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмига нисбатан улуши 
картошка 84.8%, сабзавот 74.7 %, полиз экинлари 56.2 %, мева 61.3 %, узум 53.7 % ни 
ташкил қилган. 
Чорвачилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилнинг январь-
сентябрь ойларида 24840.6 млрд. сўмга етиб уларнинг ҳажми ўтган йилги даврга мос 
равишда 107 % га ошган. Чорвачилик маҳсулотларини алоҳида хўжаликлар бўйича 


96 
таҳлили шуни кўрсатмоқдаким, 93.9 % маҳсулотлар деҳқон(шахсий) хўжаликларга 
тўғри келса, сут маҳсулотлари бўйича бу кўрсаткич 95.6%ни, тухум-59.1 %ни, жун-
87.5 %ни, қоракўл териси эса-82.5 %га тенг. 
1 октябрь 2018 йил ҳолатига кўра, йирик қора моллар сони 12408.8 минг бош, 
шундан сигирлар 4462.3 минг бош, қўй ва эчкилар- 21087.8 минг бош, товуқлар сони 
эса 75683.3 минг бош бўлган. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини абсолют 
кўрсаткичлар ѐрдамида таҳлил қилиш реал вазиятни тўлиқ характерлай олмайди. 
Шунинг учун сифат кўрсаткичлар ѐрдамида таҳлил қилиш умумий ҳолатни кенгроқ 
ѐритади. Масалан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган чорва сонини ҳисоблайдиган 
бўлсак, ҳозирги кунда ҳар 3 кишига 1та йирик қорамол, шу ҳисобдан 8 кишига битта 
сигир, ҳар 3 кишига 2 тадан қўй ва эчки, ҳамда ҳар 10 кишига 24та товуқ-парранда 
тўғри келмоқда. Мамлакатимизнинг аҳолисини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан 
қандай таъминланганлигини таҳлил қилиш учун уларни истеъмол қилиш даражасини 
аниқлаш, бу ҳолатни янада тўлароқ характерлайди. Ўзбекистон Республикаси 
аҳолисининг ўртача йиллик истеъмоли медецина томонидан тавсия этилган 
меъѐрларга нисбатан қуйидагича бўлган: нон ва нон маҳсулотлари бўйича-188.9 %, 
картошка-62.7 %, сабзавот ва полиз экинлари-198 %, мева ва резаворлар-148.8 %, 
гўшт ва гўшт маҳсулотлари-58.4 %, сут ва сут маҳсулотлари-82.2 %, ўсимлик ѐғи-342 
%, тухум-79.1 % ва шакар, кондитер маҳсулотларни қўшган ҳолда-135 % ташкил 
этган. Демак, нон маҳсулотлари, сабзавот ва полиз экинларини меъѐр даражасига 
нисбатан қарайиб 2 баробар, ўсимлик ѐғи-3.4 баробар, мева ва резаворларни-1.5 
баробар кўп истеъмол қилаѐтган бўлсак, картошка, гўшт,сут ва тухум 
маҳсулотларини истеъмол қилиш даражаси меъѐрдан йироқда. 
Статистик маълумотларнинг таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаким, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда чорвачиликни ривожлантириш, 
ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга нисбатан устивор аҳамиятга эга. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараѐнида илғор 
тажрибаларни ўрганиш ва уни амалиѐтда қўллаш мамлакат озиқ-овқат ресурсларини 
кўпайтириб, унинг ҳавфсизлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш 
мамлакатимизга катта даромад келтирмоқда. Вьетнамда экиладиган ер майдонлари 
аҳоли жон бошига ҳисобланганда Ўзбекистондан 7 марта ортда қолганига қарамай, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорти эвазига 32 млрд. АҚШ доллари 
миқдорида даромад олган. Голландия эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорти 
эвазига ўртача ҳар йили 100 млрд. АҚШ доллари миқдорида даромад кўрмоқда. 
Голландиядаги ―Олтин учбурчак‖ яъни, фермер, қайта ишлов берувчи ва савдо 
корхоналари ўртасидаги муносабат ташкил этилиши, Нидерландиядаги қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб 
қувватланиши, Ўзбекистон мева, полиз ва сабзавот экинларни Хитойга экспорт 
қилиш имкониятларини кенгайтириш кабиларни чуқур ўрганиш қишлоқ хўжалик 
тармоғини янада жадал ривожлантириш имконини беради. 
Чет эл тажрибалари асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мамлакатимзда 
ишлаб чиқаришни йўлга кўйилмоқда. Масалан: Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 
шоли экилган жойларда Вьетнам усулига асосланган балиқчиикни ривожлантириш, 
Сирдарѐ вилоятида кластер усулида пиллачиликни йўлга қўйилиши, Бухоро вилояти 
Қоракул туманида пахтачиликка асосланган кластер усули ўз самарасини бермоқда.


97 
Эришилаѐтган ютуқлар билан биргаликда айрим хато ва камчиликларга ҳам 
йўл қўйилмоқда. Мамлакатимизнинг кўпгина туманларида экспорт қилиш бўйича 
шартномалар бўлмай, аниқ харидорлари бўлмаган ҳолда қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ҳеч қандай ҳисоб-китобсиз, таваккалчиликка асосланиб маҳсулотлар 
экилмоқда. Айрим товар гуруҳлар бўйича бозорларда товар таклифи ҳаддан ташқари 
ортиқча ва бошқа товар гуруҳлари буйича товар танқислиги сезилмоқда. Азот, 
селитра, аммофос каби минерал ўғитлар таъминоти етарли даражада ташкил 
этилмаган. Харид баҳоларнинг кескин ўзгариши салбий оқибатларга олиб келиб, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектларнинг моддий 
қизиқишини кескин пасайтирди ва пировард натижада тармоқ ривожланишини 
сусайтирди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш 
муаммолари бўйича назарий ва амалий тадқиқот натижалари қуйидаги фикр ва 
мулоазаларни бериш имконини берди: 
1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қайта ишлаш ва сотишда 
чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантиришни устуворлигини таъминлаш. 
2. Фермер, деҳқон(шахсий) хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган жами 
маҳсулотлар тури-сифатини аниқлашда халқаро стандартларга асосланган миллий 
стандартларни ишлаб чиқариш, жорий этиш ва унинг бажарилиши устидан назорат 
ўрнатиш. 
3. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида икки ва ундан ортиқ маротаба қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, сув таъминотини яхшилаган 
субъектларга нисбатан солиқ имтиѐзларни қўллаш.
4. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни саноатлаштириш 
юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш, инновацион ғоялар асосида янги технологияларни 
жорий этган субъектларни давлат грантлари асосида молиялаштириш, венчур 
капиталини жалб этиш. 
5. Ҳар бир қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларга 
агроном, ветеринария хизматини ташкил қилиш, уларни техник, уруғчилик, минерал 
ўғитлар таъминотини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотларни эса қайта ишлаш, 
сақлаш ва экспорт қилиш ишларига амалий ѐрдам бериш. 
6. Интенсив боғлар барпо этиш, улар қатор ораларида томчилаб суғориш, 
техник воситалари ѐрдамида ишлов бериш ва ҳосилни қўлда теришни 
қулайлаштириш мақсадида дарахтларга юмалоқ эмас, балким овал форма бериш. 
7. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Кластер усулидан кенг 
фойдаланиш. 
8. Шарномалар асосида, ҳаридор мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт қилишда амалий ѐрдам ташкил этиш. 
9. Уруғчилик, серҳосил навларни яратиш, чорва ва паррандаларни юқумли 
кассаликлардан асраш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини прогрессив усулда қайта 
ишлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалага ошириш, натижаларни хаѐтга 
қўллаш бўйича давлат грантлари орқали ѐрдамни кучайтириш. 
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 
уни қайта ишлаш жарѐнида кластер усулидан кенг фойдаланиш, субъектларга 
қандай маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларида кенг мустақиллик бериш, улар 
фаолиятини назоратида давлат органларининг ролини пасайтириш ва улар 
томонидан маҳсулотларни сотиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш жараѐнларида 
кенг амалий ѐрдамларини ташкил этиш зарур. 


98 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish