110
етиштиришни кенгайтириш дастурлари амалга оширилмоқда; иссиқхоналарда мева-
сабзавотлар етиштиришни кўпайтиришга эътибор қаратилмоқда ва бошқалар.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва
қайта
ишлаш
тизимида
қуйидаги
муаммолар
мавжудлигига
эътиборни
қаратмоқчимиз: озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларни
даладан истеъмолчига етказиб беришда нобудгарчиликлар мавжуд; қишлоқ хўжалиги
хомашѐсини қайта ишлаш даражаси талаб даражасида эмас; қишлоқ хўжалиги ва
қайта ишлаш саноатини модернизациялаш, техник-технологик қайта жиҳозлаш
масалалари тўлиқ ўз ечимини топмаган; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақлаш
ва ташиш имкониятлари юқори бўлган навлари, уруғликлар етишмайди; қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, чиройли қадоқлаш ва дизайнини
яхшилаш имкониятларидан етарли фойдаланилмаяпти; озиқ-овқатларни йил
давомида керакли температурада сақлаб туришга имкон берувчи совуткичли
омборлар сиғими талабни қондириш учун етарли эмас; озиқ-овқат маҳсулотларини
ички ва ташқи бозорларга етказиб беришда транспорт-логистика тизимлари етарлича
ривожланмаган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш
тизимини ривожлантириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз: қишлоқ хўжалиги экинлари навларини районлаштириш ва
ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим ва тупроқ шароитларига мос келувчи навларни
жойлаштириш ишларини тизимли йўлга қўйиш; озиқ-овқат маҳсулотларини даладан
дастурхонга етказиб беришдаги нобуднарчиликларни олдини олиш; аграр ишлаб
чиқариш соҳасини модернизациялаш, техник-технологик қайта жиҳозлаш ва
интенсив технологиялардан фойдаланиш даражасини кескин ошириш; ғалладан
бўшаган майдонларда иккиламчи экин сифатида озқ-овқат етиштиришни
кенгайтириш; ѐш боғлар ва токзорларнинг ораларига картошка, сабзавот ва полиз
экинлари экишни ташкил этиш, фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида
иссиқхоналар тармоғини кенгайтириш, айниқса сув таъминоти яхши бўлган куз, қиш
ва эрта баҳор ойларида иссиқхоналарда мева-сабзавотлар етиштиришни кўпайтириш;
тоғ ва тоғолди ҳудудларда хандон писта ва бодом етиштиришни йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган замонавий
корхоналар тармоғини кенгайтиришга йўналтирилган мақсадли давлат дастурларини
мунтазам амалга ошириш; озиқ-овқатларни сақлашда музлаткичли омборлар ва
истеъмолчиларга етказиб беришда транспорт-логистика тармоқларини кенгайтириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, чиройли қадоқлаш ва
дизайнини яхшилаш ишларини тизимли йўлга қўйиш; озиқ-овқат маҳсулотлари
сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш; фермер хўжаликлари ҳамда қайта
ишлаш корхоналарига замонавий техникалар харид этиш учун имтиѐзли кредитлар
беришни кенгайтириш ҳамда бу соҳага ички ва хорижий инвестициялар жалб
қилишни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: