Автомобиль транспорти хизматлари рақобатдошлигини баҳолаш услубияти Транспорт хизматлари рақобатдошлиги маьлум давр оралиғида транспорт
хизматлари бозорида корхона муваффақиятини ҳамда рақобатчилар таклиф қилаѐтган
шу турдаги хизматлардан истеьмол, сифат ва нарх каби мажмуавий тавсифлар
устунлигини ифодалайди ва бу бозорда белгиланган ҳажмларда сотишнинг зарурий
шартларидан бири ҳисобланади.
Транспорт хизматлари кўрсатиш бозорининг автомобиль транспорти
сегментида рақобат даражасининг юқорилиги автотранспорт корхоналарининг ўзини-
ўзи ташкил этиш тамойилларига асосланган бошқарувни ташкил этиш орқали рақобат
устунликларини ушлаб туриш ва ўстириш қобилятига эга бўлишларини талаб
этади[1]
182
.
Демак, автомобиль транспорти корхоналари рақобатдошлигини бошқаришни
бевосита улар томонидан истеъмолчиларга тақдим этилаѐтган транспорт
хизматларининг сифати ва баҳоси бўйича рақобат устунликларига мақсадли таъсир
этиш жараѐни сифатида тавсифлаш мумкин.
Рақобатдошлик иқтисодий категория сифатида бошқарув объектига
айлантирилар экан, унга таъсир этиш имкониятларини аниқлаш учун рақобатдошлик
даражасини миқдорий кўрсаткичларда баҳолаш зарурияти туғилади. Шу нуқтаи
назардан корхона рақобадошлигини бошқаришгаистеъмолчилар эҳтиѐжи, талаб ва
истакларини қондира оладиган транспорт хизматларини яратиш ва сотиш жараѐнида
уларнинг рақобатдошлик даражасини белгиловчи кўрсаткичларга тасоддифий, ташқи,
ички ва субъктив омиллар таъсири камайтириш орқалиўзгартириш киритиш тизими
сифатида қаралади.
Рақобатдошлик – кўп қиррали иқтисодий категория бўлиб, маҳсулот ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини баҳолашнинг бош мезони, корхона
бошқарув тизими самарадорлигининг натижавий кўрсаткичи ҳисобланади. У кўп
сонли омиллар тўплами таъсирида бўлади
183
.
Корхона рақобатдошлигини таъминлаш уни баҳолаш учун мавжуд
шароитларга мос бўлган кўрсаткичларни ишлаб чиқишнинг замонавий услубларини
қўллаш заруриятини келтириб чиқаради.
Рақобатдошликни бошқариш тизимининг натижадорлиги унинг:
- мақсадга эришиш учун зарур бўлган ресурсларни жалб қила олиш;
- ресурсларни энг самарали бўлган фаолият турига сафарбар қила олиш;
- ташқи
муҳит
шароитлари
ва
рақобатчилар
ҳатти-ҳаракатлари
ўзгарувчанлигига сезгир бўлган қайишқоқ ресурс таъминотини режалаштириш ва
ташкил этишқобилиятларига боғлиқдир.
182
Демьянович И. В. Экспертные методы решения проблем качества транспортных услуг
// Проблемы современной экономики, 2011. №1, С342-346.
183
Т.У. Қодиров. Автомобиль транспорти рақобатдошлиги: ташкилий-иқтисодий
механизмлар.Монография. –Т.: ―Янги аср авлоди‖, 2013. 256 б.