―ИҚтисодиёт‖ факультети


С.М. Обидов - таянч докторант, ТДИУ  Миллий корхоналардаги инновацион жараѐнларни бошқариш



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
С.М. Обидов - таянч докторант, ТДИУ 
Миллий корхоналардаги инновацион жараѐнларни бошқариш 
Корхонанинг инновацион ривожланиши инновацион жараѐнни бошқаришнинг 
самарали тизимини яратишни назарда тутади. Корхонада инновацион жараѐнни бир 
қанча кетма кет босқичларга ажратиш мумкин ва ҳар бир босқичда корхонанинг 
тегишли бўлинмалар масъул бўлган муайян вазифалар ҳал қилинади. Инновацион 
ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш учун инновацион жараѐнни 
қуйидаги изчилликдаги босқичларга ажратиш мақсадга мувофиқ: 
1. Бозорни ривожлантириш ѐки имкониятларни излаш босқичи. Унинг асосий 
вазифаси бозор эҳтиѐжларини ва унда паййдо бўлган янги имкониятларни излаш 
ҳисобланади ҳамда маркетинг бўлими, корхонанинг тадққио бўлими томонидан 
амалга оширилади. 


299 
2. Концепцияни ишлаб чиқиш босқичи. Бунда корхонанинг ИТТКИ бўлими, 
конструкторлик бўлимлари, сифат менежменти хизматлари томонидан аниқланган 
бозор эҳтиѐжларини қондиришга имкон берувчи технологик ечимлар амалга 
оширилади. 
3.Танланган лойиҳани амалга ошрииш бўйича қарор қабул қилиш босқичи. 
Корхона раҳбарияти томонидан ички ва ташқи таваккалчиликларни баҳолаш ва 
ҳисобга олиш амалга оширилади. 
4. Қарорларни охирига етказиш ва товарни ишлаб чиқиш. Унинг вазифаси: 
янги товарларни истеъмолчилар учун қулай ва жозибадор қилиш; корхона 
муҳандислари ва технологик бўлимлари томонидан амалга оширилади. 
5. Ижро босқичи товарни яратиш ва уни истеъмолчига етказиб бериш билан 
ифодаланади. Бу босқич ишлаб чиқариш ва сотув бўлимлари томонидан амалга 
оширилади. 
Инновацион фаолият мазмунига кўра, исталган корхона инновацион 
жараѐнларининг турли босқичларида иккита жиҳатни ажратиб кўрсатамиз: креатив 
(инновацияларни тўплаш жиҳати) ва ташкилий (инновацияларни амалга ошириш 
жиҳати). Инновацион жараѐн дастлабки иккита босқичи, яъни имкониятларни излаш 
ва қарорларни ишлаб чиқиш креатив ҳисобланади. Ушбу босқичларнинг
вазифаларига қуйидагилар киради: 
- корхона ривожланиши муаммоларини, истеъмолчилар эҳтиѐжлари ва 
бозорнинг янги имкониятларини таҳлил қилиш;
- аниқланган муаммоларнинг инновацион ечимларини излаш; 
- муаммони ечишни таъминловчи янги билимларни излаш; 
- инновацион ечимлар тизимини яратиш; 
- инновацион қарорларни шакллантириш. 
Инновацион ечимларни ишлаб чиқиб охирига етказиш, яратиш ва тайѐр 
маҳсулотни истеъмолчига етказиш ташкилий босқич саналади. Мазкур босқич 
вазифалари қуйидагилар саналади: 
- инновациялар ташаббускорлари ва ижрочиларини аниқлаш, уларнинг 
ваколатлари, масъулиятлари, жавобгарлик ва мотиацияларини аниқлаш; 
- инновацияларнинг актив ва пассив рақибларини аниқлаш ва уларни қарама-
қаршилиги бартараф қилиш бўйича чораларни аниқлаш; 
- тизимли инновацион фаолиятни таъминловчи ташкилий тузилмадаги янги 
функцияларни аниқлаш; 
- корхоналарда инновацион фаолият концепцияси ва дастурини, уни амалга 
ошириш йўналишларини ишлаб чиқиш; 
- инновацион лойиҳаларни амалга ошириш устидан доимий назоратни амалга 
ошириш. 
Инновацион жараѐнларни бошқариш. Креатив босқичларда инновацион 
жараѐнларни бошқаришни эркин ҳолатда амалга ошириш зарур. Чунки, инновацион 
жараѐнларни бошқаришнинг креатив босқичларида янги ғояларни туғилиши учун 
ижодий жараѐн, ахборот эркин айланиши зарур. Ташкилий босқичларда инновацион 
жараѐнларни бошқариш жуда қатъий регламент бўйича, барча ҳолат ва жараѐнлар 
доимий назоратда бўлиши керак. 
Корхоналарда 
инновацион 
жараѐнларнинг 
аниқланган 
хусусиятлари 
инновацион жараѐнлар самарали бўлиши учун икки хил ҳолатда кечишига имкон 
яратиш керак: 1. Ижодий ишланмалар ва концепцияни яратиш жараѐнида эркин 


300 
ҳолатда; 2. Концепцияни охирига етказилаѐтганда ва маҳсулот бозорга 
чиқарилаѐтганда эса қатъий регламент бўйича. 
Демак, лойиҳани амалга ошириш учун қарор қабул қилиш босқичи креатив ва 
ташкилий босқичлар ўртасидаги ўтиш босқичи саналади. Инновацион жараѐнларни 
бошқариш тавсифи ҳар бир босқич талабларига қатъий мос келиши, акс ҳолда 
инновацион жараѐннинг самараси алоҳида олинган бир босқичда сезиларлича 
пасайиши ва оқибатда корхона инновацион ривожланишини секинлаштириши 
мумкин. Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, хулоса қилиб 
айтганда, 
корхоналарни 
инновацион 
ривожланишини 
бошқаришни 
такомиллаштиришга ҳам тизимли, ҳам комплекс ѐндошиш зарур ҳамда таклиф 
қилинаѐтган барча чора-тадбирлар инновацион жараѐннинг барча жабҳаларини 
қамраб олиши керак. Чунки, инновацион жараѐн босқичларининг алоҳида олинган 
бир босқичини такомиллаштириш якуний натижаларнинг салмоғини унча сезиларли 
даражада оширмайди. 
 
Ш. Тўхтамишев - ассистент, ТошДАУ
Ж. Пўлатов - талаба, ТошДАУ 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish