―ИҚтисодиёт‖ факультети


Инновацион жараѐнларни бошқаришдаги муаммолар



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Инновацион жараѐнларни бошқаришдаги муаммолар 
 
Мустақилликка эришгунча ва ҳатто яқин кунларгача республикамиз 
иқтисодиѐтида асосий капитал хом ашѐ ва паст технологияли тармоқларда тўпланган 


293 
эди ва хом ашѐ секторининг саноат ишлаб чиқариш қувватлари юқори даражада 
юклама билан ишлар эди. Бугунги кунга келиб эса, Ўзбекистонда юқори технологик 
ва юксак техникаларга асосланган устувор тармоқларни ривожлантиришга катта 
эътибор қаратилмоқда. 
Бироқ, анъанавий шаклда ишлаб келаѐтган хом ашѐни қазиб олиш ѐки 
етишитириш, қайта ишлаш соҳасидаги кўпчилик миллий корхоналаримиз етарлича 
молиявий ресурсларга эга бўлсаларда, қазиб олиш ѐки етиштириш ҳажмларини 
оширганлари ҳолда инновацияларга нисбатан мойиллиги паст даражада қолмоқда.
Иқтисодий-технологик жиҳатдан ―илгарилаб‖ кетган мамлакатлар тажрибаси 
кўрсатишича, айнан хом ашѐ сектори корхоналари саналган олигопол ядрода 
инновацияларнинг асосий ҳажми яратилади ва кейинчалик технологиялар трансфери 
орқали бутун иқтисодиѐт бўйлаб кенг тарқалади. 
Тадқиқотларимизга кўра, республикамиз шароитида инновацион фаолияти 
хусусиятларини ҳамда йирик дунѐ компаниялари тажрибасини ўрганиш инновацион 
иқтисодиѐтни шакллантириш, корхоналарни инновацион ривожланишига миллий 
корхоналаримизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мослаштиришнинг қуйидаги 
муаммоларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин: 
1. Республикамиз корхоналарининг изга тушмаган, тизимсиз инновацион 
ривожланиши. Бу эса компания ва холдинглар бошқарув тизимида инновацияларни 
бошқариш вазифаларининг ҳамда тегишли ташкилий тузилмаларнинг йўқлиги 
натижаси ҳисобланади. 
2. Инновацион фаолиятнинг юқори таваккалчиликка асосланганлиги. Бу эса 
инновациялар соҳасидаги давлат сиѐсатининг беқарорлиги ва такомиллашмаганлиги 
билан боғлиқ. Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, инновацион маҳсулотга талабни 
аниқлаш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда намоѐн бўлади. 
3. Инновацион ривожланиш тизимини ишлаб чиқиш ўрнига холдинглар, 
компаниялар, корхоналар мулкдорлари, юқори раҳбарияти томонидан бир марталик 
реконструкциялар ва таркибий ўзгаришларнинг устувор қўлланилиши. Бу эса мулк 
эгалари ва топ-менежерларда зарур малака ва инновацияларни бошқариш услубияти 
бўйича кўникмаларнинг йўқлиги натижаси ҳисобланади. 
4. Корхоналар ходимлари томонидан инновацияларга кучли қаршилик қилиш. 
Бу эса инновацияларга хос бўлган мавҳумлик, бундай шароитда ўз вазифа ва 
масъулиятларини 
аниқ 
билмаслик, 
ноаниқликларга 
нисбатан 
корхоналар 
ходимларининг қўрқуви, ҳимоя чораларининг йўқлиги. 
5. Ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи кўпчилик республикамиз йирик 
корхоналари томонидан ички бозорга йўналтирилган инновацияларга етарлича 
эътибор бермаслик. Бунда экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналар ўзини 
рақобатбардошлик даражасини сақлаб туриш учун иннновцияларни мажбур 
қўллайдилар. 
6.Мулкдорлар ва менежерлар томонидан муқобил харажатларни ѐки бой 
берилган нафларни ҳисоблашнинг, корхонани жадал ривожлантириш амалий 
тажрибасининг йўқлиги сабабли янги технологияларни жорий қилишдан олдинги 
қўлланилаѐтган анъанавий технологияларни устувор ҳимоя қилиш
7. Тизимли жараѐн сифатида корхона барча жиҳатларини ўз ичига олувчи, 
инновацион ривожланиш деганда эса илмий-техник ривожланишни, тор маънода эса 
деганда фақат маҳсулот ва технологик инновацияларини тушуниш сабабли 
инновацион ривожланишга етарли эътибор бермаслик. 


294 
Умуман олганда миллий корхоналаримиз томонидан инновацияларни 
фаоллаштиришга етарлича эътибор берилмаѐтганлиги сабабли, кўпчилик ҳолатларда 
корхоналар инновацияларни амалга оширишда бир қатор қийинчиликларга дуч 
келишмоқда. 
Республикамиз корхоналарининг инновацион ривожланиши, инновацион 
иқтисодиѐтни шакллантиришга мослашишининг асосий муаммолари, хусусиятлари 
ва тенденциялари таҳлили корхоналарни рақобатбардошлигини ошириб, уларнинг 
фаолият 
самарадорлигини, 
инновацион 
ривожланишини 
бошқааришни 
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон беради. 
 
Sh.Tuxtamishev - assistent, ToshDAU
F. Raxmatov - talaba, ToshDAU 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish