―ИҚтисодиёт‖ факультети


Гербицидларнинг ТИФ ТН бўйича синфланиши (2017)



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Гербицидларнинг ТИФ ТН бўйича синфланиши (2017) 
 
3808 93 
-- гербицидлар, уруғ унишига қарши воситалар 
ва 
ўсимликнинг 
ўсишини 
бошқарувчи 
регуляторлар. 
3808 93 
--- гербицидлар: 
3808 93 110 0 
---- феноксифитогормонлар асосида 
3808 93 130 0 
---- триазинлар асосидаги
3808 93 150 0 
---- амидлар асосида 
3808 93 170 0 
---- карбаматлар асосида 
3808 93 210 0 
---- динитроанилин хосилалари асосида 
3808 93 230 0 
---- карбамид, урацил ѐки сульфонилкарбамид
хосилалари асосида 
3808 93 270 0 
---- бошқалар 
3808 93 300 0 
--- уруғ унишига қарши воситалар 
3808 93 900 0 
--- ўсимлик ўсишини бошқарувчи регуляторлар 
Кўриниб турибдики, ТИФ ТН бўйича гербицидларни синфлашда уларнинг 
фақат кимѐвий таркиби (таъсир этувчи модда) асос қилиб олинган: 
(феноксифитогормонлар (380893110), триазинлар асосида (380893130), амидлар 
асосида (380893150), карбаматлар асосида (380893170), динитроанилин хосилалари 
асосида (380893210) ва карбамид, урацил хосилалари асосида (380893230) яратилган 
гербицидлар учун жойлар ажратилган. Вахолангки, гербицидларни синфлашда бошқа 
мақсадли индикаторлар (айниқса қўшимча)ларга мурожат этилмаган. Экспорт ва 
импорт қилинаѐтган гербицидлар орасида таркибидаги таъсир этувчи моддаси 5%, 
10% , 20% ва 50% бўлган, демак, қўшичалар мос равишда 95%,90%, 80% ва 50%ни 
такшил этади, улар қандай моддалар?
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, далаларда фермерлар ва деҳқонлар 
томонидан кўр-кўрона тўғри келган препарат ишлатилмоқда. Улар орасида 
тақиқланганлари ҳам бор. Вахолангки, Ўзбекистон республикаси Кимѐлаштириш ва 
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимѐ комиссияси) 
томонидан ишлаб чиқилган ―Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш 
учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати‖га киритилган 
гербицидлардан фойдаланиш белгилаб қўйилган. Фақат 5 йил муддатда ишлатиш 
рухсат этилган мазкур рўйхатга киритилган гербицидларнинг кўпчилиги Германия, 
Япония, Хиндистон, АҚШ, Россия, ХХР, Дания каби мамлакатлардан келтирилган. 
Хулоса қилиб айтганда юқоридаги фикрларни ҳисобга олиб, гербицидлар 
ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси авж олган ҳозирги кунда уларни синфлашда 
қуйидаги индикаторларни инобатга олишни тавсия қиламиз: уларнинг кимѐвий 
таркибини (ноорганик ва органик таркибли гурухлар), таркибидаги таъсир этувчи 
модда ва қўшимчалар миқдорини, ўсимликларнинг ботаник синфларига таъсирини,
тупроқда сақланиш вақтини, таъсир доирасини, тупроқдан ювилиш муддатини, 
тупроқ микрофлораси ва хайвонларига таъсирини, албатта тан нархи ва бошқаларни 
эътиборга олган холда подсубпозицияларга жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Мазкур синфланиш стандартлар асосида сертификатлашда асос ҳисобланиши керак.
Гербицидларни синфланиши ва сертификатланиши орқали уларни ташқи 
иқтисодий фаолиятда белгиланган тартибда экспорт ва импорт қилинишига; 


291 
таннархлари асосида тўғри синфлаш ва сертификатлашни тартибга солиш орқали 
уларни ўз нархида сотиб олиш ва халқаро бозорга олиб чиқиш, айниқса, улар асосида 
белгиланган тўловларни тўғри ундиришни йўлга қўйиш ва пиравордида мамлакатни 
иқтисодий ҳимоя қилиш имконини яратади. Шунингдек, атроф мухит, ўсимлик, 
ҳайвон ва инсонлар саломатлигини сақлаш имконини яратади.
Хулосалар:
- ўсимликка таъсири бўйича гербицидлар ѐппасига таъсир этувчи (носелектив) 
ва танлаб таъсир этиш (селектив) хусусиятга эга; 
- уларни системага солиш, кимѐвий таркиби асосида гурухларга ажратиш, 
синфланишини такомиллаштириш ҳамда сертификатлашнинг замонавий тезкор 
усулларини ишлаб чиқиш зарур. 
 
С.С. Саломова - таянч докторант, ТДТУ 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish