―ИҚтисодиёт‖ факультети


Иқтисодиѐтни ривожланишида ахборот-коммуникация



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Иқтисодиѐтни ривожланишида ахборот-коммуникация 
технологияларининг ўрни 
 
Бизга маълумки ахборот-коммуникация технологиялари мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ривожланишга катта хизмат килади. Бу эса, мамлакат миллий 
даромадининг ортишига ва иқтисодиѐтнинг самарали ишлашига замин яратади. Бу 
борада республикада ҳукукий-меъѐрий база шакллантирилган, жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси 1- Президентининг 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот- 
коммуникация технологияларни янада жорий қилиш ва ривожлантириш чоралари 
тўғрисида»ги, 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-
коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги 
Конунларини келтириш мумкин.
Сунгги йилларда иқтисодиѐтимизнинг мазкур тармогини жадал суръатлар 
билан ривожлантиришга катта эътибор берилаѐтганлигига қарамасдан, хозирги 
вактда биз, бу борада дастлабки босқичда турганимизни тан олишимиз даркор. Яъни, 
мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг жуда кам қисми ахборот-коммуникация 
технологиялари хиссасига туғри келмоқда. 
Хозирги пайтда бутун дунѐда ахборот коммуникация технологияларни 
ривожлантириш ва оммалаштириш билан боғлиқ, булган устувор- ликларнинг 
ахамияти ортиб бормокда. Унинг таъсири давлат тузилмалари ва фукаролик жамияти 
институтлари, иқтисодий ва ижтимоий соха, илм-фан ва таълим, маданият ва 
одамларнинг турмуш тарзида кузатилади. Улар одамларга ўз салоиятидан янада 
тўлиқ фойдаланиш, барқарор иқтисодий ўсиш, фаровонлик даражасини ошириш, 
демократия, тинчлик ва барқарорликни мустахкамлаш максадларига эришиш им-
конини яратади. 
Бизнинг Республикамиз ҳам мазкур жараѐнлардан четда колаѐтгани йуқ ва 
глобал ахборот жамиятини шакллантиришда фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг узоқ истиқболдаги ижтимоий - иктисодий ривожлантириш 
стратегияси ҳам ахборот жамиятига томон харакатланиш, уни шакллантиришдир. Ва 
бу ўз навбатида Ўзбекистонга жахон иқтисодий маконига тенг ҳуқуқли хамкор 
сифатида кириб бориш имконини бермоқда. 
Таҳлил маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, ахборот-коммуникация техноло-
гиялари соҳасининг ЯИМ- даги улуши 2008 йилда 3,9 фоизга тенг булган. Бу 


292 
курсаткич 2002 йилга нисбатан 1,8 баробар юқори бўлган. Ахборот-коммуникация 
технологиялари соҳаси даромадлари 2008 йилда карийб 1,5 трлн сумга етган бўлса, 
2014-йил якунларига келиб беш трлн сўмдан ошди. Ушбу рақамлар АКТ сохаси 
йилдан йилга ривожланиб бораѐтгангидан далолат беради. 
Соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши нисбатан пастлиги 
захиралар имкониятларидан самарали фойдаланишни талаб этади. 
Шу нуқтаи-назардан республикада ахборот-коммуникация технологиялари 
ривожланишининг асосий курсаткичлари тахлилини амалга оширамиз. Давлат 
ахборот ресурсларининг сони йилдан-йилга ўсиб бораѐтгани ижобий тенденция 
ҳисобланади. Жумладан, 2006 йилда давлат ахборот ресурслари сони 44 тани, 2017 
йилга келиб ушбу кўрсаткич қарийиб етти баробарга ортиб 295 тани ташкил этди. 
Ушбу жараѐнни узгариш динамикаси таҳлили амалга оширилган. 
Мамлакатимиз раҳбарининг «Хитой Халк Республикаси давлат тараққиѐт 
банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармогини 
модернизация қилиш ва инвестицион лойих,аларни амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарорига кура, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш 
буйича қиймати 117,6 млн долларга тенг лойихалар амалга оширилмоқда. Ушбу 
йирик лойиҳалар магистрал маълумотлар узатиш тармоқлари имкониятини бир неча 
баробарга кенгайтиради. 
Ўзбекистон Республикасида 2014- 2015 йиллар давомида ахборот-
коммуникация технологиялари буйича кенг полосали уланиш тармоқларини 
ривожлантириш дастури ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур дастурдан кузланган 
асосий мақсад - барча вилоятларда, жумладан, аэропортларда, вокзалларда, сайѐҳлар 
кўп ташриф буюрадиган жойларда, истироҳат боғлари, савдо марказлари ва бошқа 
жамоатчилик жойларида симсиз кенг полосали уланишни ташкил қилишдан иборат. 
Халкаро тажрибадан глобал иқтисодиѐтда компьютер ва телекоммуникация 
технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва улар асосида 
кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуника-
ция технологиялари сохасининг роли ва ахамияти тобора ортиб бормокда. Мазкур 
технологияларнинг ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига 
таъсир кўрсатиши, катта хажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини 
бериши, бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб 
беришини унутмаслигимиз зарур. Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда дунѐ 
миқѐсида яратилаѐтган ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 5,5 фоизи ахборот-
коммуникация технологиялари хиссасига тўғри келмоқда. Нуфузли халқаро 
экспертларнинг фикрича, 2020 йилда бу курсаткич туққиз фоиздан ошади. Масалан, 
Корея Республикасининг ялпи ички мах;сулотида ахборот-коммуникация техно-
логияларининг улуши 11,8 фоиздан зиѐдни, Швецияда етти фоизни, Америка Кушма 
Штатларида эса 6,8 фоизни ташкил этади. Бундан хуласа шуки, мамлакатимизни хам 
иқтисодий, хам ижтимоий ривожланиши учун ахборот-коммуникация техно-
логиялари соҳасини янада кенгроқ ривожланишини таъминлаш зарур. 

 С.М. Обидов - таянч докторант, ТДИУ

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish