―ИҚтисодиёт‖ факультети


Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва ишчи кучи бандлигини таъминлаш



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва ишчи кучи бандлигини таъминлаш 
 
Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари 
билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини ифодалайди.Озиқ-овқат 
импортига ўта боғлиқликдан халос бўлганлигини англатади. Таъкидлаш жоизки, 
озиқ-овқат хавфсизлиги фақат ички ўзини ўзи тўлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминлаш билан чекланмайди. Бунинг учун озиқ-овқат импорти ҳам эътиборга 


312 
олинади. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиѐсатида, 
асосан, ўзининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ички сотиш бозорларини 
ривожлантиришга, қисман, чет эллардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш 
асосида аҳолини озиқ-овқатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиѐжини қондириш кўзда 
тутилади. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиѐсати ўзини-ўзи озиқ-
овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ҳамда уларни импорт қилиш 
даражаларини 
оқилона 
уйғунлаштириш, 
мамлакат 
аҳолисини 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан таъминлашнинг кафолатланган имкониятларини яратиш, бу 
борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қодирлиги муҳим ҳисобланади. 
Бундан ташқари, ушбу сиѐсат даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат 
заҳирасини яратишга ҳам қаратилган бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов 2014 йил 6 
июнда ―Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари‖ 
мавзуида халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида ―Ер юзи 
аҳолисининг тез кўпайиб бораѐтгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ўсиш имкониятларининг чекланганлиги ўртасидаги тафовут озиқ-овқат 
дастурини ҳал этиш масаласини йилдан-йилга кескинлашиб бораѐтганининг асосий 
сабаби экани ҳақида бугун ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман‖ -деб 
таъкидлаган эди. Ер юзида иқлим ўзгаришининг натижасида юз бераѐтган табиий 
офатлар, ерларни суғориш учун сув танқислиги, қурғоқчилик каби вазиятлар озиқ-
овқат маҳсулотлари етиштиришни енгиллаштирмоқда. Оқибатда дунѐ озиқ-овқат 
бозорларида нарх-наво кўтарилиб бормоқда. Шунингдек, 2008 йилда бошланиб, 
ҳамон давом этаѐтган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур муаммонинг 
кескин тус олишига сабаб бўлмоқда. 
Табиий-иқлим шароитларига кўра республикада етиштирилиши мумкин 
бўлмаган маҳсулотлар бундан мустасно. Институционал ислоҳотлар: самарасиз 
ширкат хўжаликларининг тугатилиши ва фермер хўжаликларининг ташкил этилиши, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда 
хусусий секторнинг ривожланиши, қишлоқ хўжалиги ер фондини қўллаб-қувватлаш 
ва сифатини яхшилаш мақсадида ―Мелиорация‖ жамғармаси ташкил этилиши ва шу 
кабилар ушбу жараѐнда муҳим роль ўйнади. 
Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида маҳаллий ҳокимликлар билан 
биргаликда 2016 йил 1 чорагида режадаги 191 та ўрнига 237 та лойиҳа амалга 
оширилиб, 1745 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Бошқачароқ қилиб айтганда, 97 
та янги корхона барпо этилди ва 140 та корхона замонавий ускуналар билан қайта 
жиҳозланди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Иқтисодиѐт 
вазирлиги, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан 
биргаликда 2017 йилда 445,5 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига 1042 та инвестиция 
лойиҳалари ижроси таъминланиши ва 11849 та янги иш ўринлари ташкил этилиши 
кўзда тутилган. Жумладан, сутни қайта ишлаш бўйича 150 та, гўштни қайта ишлаш 
бўйича 97 та, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича 160 та ва бошқа йўналишлар 
бўйича 635 та лойиҳа амалга оширилади.
Бундан ташқари озиқ-овқат саноати корхоналари Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли ―Озиқ-овқат маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сут, гўшт, мева-сабзавот ва узумни 


313 
қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, мавжудларини реконструкция ва 
модернизация қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширдилар.
Ўзбекистонда 2017 йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг саноат 
маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 18,2 5 ни ташкил этди. Мамлакатимизда 
ишлаб чиқарилган озиқ –овқат маҳсулотларининг 33,4% Озиқ- овқат саноати 
уюшмаси корхоналари, 14,5% ―Ўздонмаҳсулот‖ компанияси, 8,9% ―Ўзвиносаноат 
холдинг‖ компанияси, 43,2% хусусий корхоналар ва бошқалар томонидан ишлаб 
чиқарилмоқда.
Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, 
сақлаш ва ташиш бўйича 17 та логистика марказларини ташкил этиш 
режалаштирилган. Шу даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 
бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 2020 йилда мева-
сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш улушини 22,2% га, гўштни қайта ишлаш 
улушини 18% га, сутни қайта ишлаш улушини 18,3% га етказиш мўлжалланмоқда. 
Бунинг натижасида 2019 йилда 2014 йилга нисбатан мева- сабзавот консервалари 
ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробарга, мева шарбатлари 2,2 мартага, сут ва сут 
маҳсулотлари 1,9 мартага, қуритилган мевалар, колбаса маҳсулотлари 1,7 мартага, 
гўштли консервалар 1,6 мартага кўп ишлаб чиқаришга эришилади.Шунингдек. тайѐр 
мева-сабзавот консерваларини, қуритилган мевалар ва мева шарбатларини экспорт 
қилиш ҳажми 2,1 баробардан зиѐдга оширилади.
Озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, 
қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация 
қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш 
учун:
– озиқ-овқат саноати корхоналарини ташкил этиш, мавжудларини модернизация 
қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштиришни янада такомиллаштириш; замонавий технологик 
ускуналарни лизинг асосида харид қилиш орқали тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;
– лойиҳаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва энергия ресурслари 
билан таъминлашни яхшилаш;
– иқтисодий олий ўқув юртларида инвестицияларни лойиҳалаш бўйича 
иқтисодчи-мутахассис кадрлар тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш 
тизимини такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш;
– инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорларини ахборот-коммуникацион 
технологияларидан 
самарали 
фойдаланишини 
ташкил 
этиш, 
лойиҳалар 
бажарилишини мониторинггини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
З.З. Юсупов, Н. Раҳматова - ЎзДЖТСУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish