―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қишлоқ хўжалик экинлари ва уларнинг зараркунандаларига қарши



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Қишлоқ хўжалик экинлари ва уларнинг зараркунандаларига қарши 
курашишнинг биологик усуллари 
 
Мамлакатимизда 
қишлоқ 
хўжалигининг 
барча 
соҳаларини 
жадал 
ривожлантириш учун пахта, ғалла майдонларини қисқартириш орқали боғ-роғлар, 
сабзавот маҳсулотлари экини учун ер майдонларини ажратиш, тупроқ унумдорлигини 
кўтариш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда улардан қайта ишлаш саноатида 
тайѐрланадиган маҳсулотларни кўпайтиришга, халқимизнинг мевага ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш билан бирга эхтиѐждан 
ортган рақобатбардош маҳсулотларни дунѐ бозорига олиб чиқиш учун катта куч 
сармоя ва алоҳида эътибор қаратмоқда.Бугун хар бир қарич ер ва ҳар бир томчи сув 
ҳисобда. Бугунги кун талаби шундай. 
2017 йилда воҳа миқѐсида 47 та ҳудудда пахта ва ғалла майдонларидан 
ташқари 3230 гектардаги сабзавотчилик 67826 тоннани, 101739 миллион сўмни, 2330 
гектардаги боғдорчиликнинг 272 гектардан иборат иссиқхоналардан 5993 тонна, яъни 


316 
14982 миллион сўмлик 20 гектардаги уруғчиликдан 9 тонна, 298 миллион сўмлик 
ҳосил олинди
187

Айни кунда воҳамизда 11622 гектар мавжуд бўлиб, ҳосил бераѐтган боғлар 
8935 гектарни, ѐш боғлар эса 2686 гектарни ташкил этади
188

Шундан, олма боғлари_5680 гектар, нок, беҳи, шафтоли, олхўри, гилос, олча, 
бодом, хурмо, анжир, анор ва бошқа боғлар 5941 гектарни ташкил этади. Бу 
боғларнинг 332 гектарида томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилган бўлиб, ўз-
ўзидан маълумки юқоридаги рақамлар бозорларимизнинг ободлигига, эл 
дастурхонининг тўкин-сочинлигига, воҳа аҳлининг фаровонлигини оширишга, 
қолаверса, мамлакатимиз тараққиѐтига, унинг гуллаб яшнашига салмоқли улуш 
қўшади. Бу эса ўз навбатида боғбон, деҳқон, фермерлар зиммасига мева етиштиришда 
унинг ҳосилдорлигини кескин кўтариш, маҳсулот сифатини яхшилаш, қуруқ мева 
тайѐрлаш ҳажмини ошириш учун илм-фан ютуқлари ва тавсия этилган 
технологияларни ўз вақтида ва юқори агротехника даражасида амалга оширишлари 
талаб этилади. 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини янада жадал ривожлантиришда ўсимликларни 
турли хил заҳарли организмлардан атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда ҳимоялаш 
муҳим ўрин эгаллайди. Бу муаммо ўсимликларни биологик ҳимоя қилишни 
зараркунандаларнинг табиий кушандаларини чуқурроқ ўрганишини тақозо қилади. 
Ҳукуматимиз томонидан ҳашаротларга қарши курашда асосий эътибор 
биологик усулга қаратилмоқда. Биолабороторияларда юқори сифатли маҳсулот 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, технологик жараѐнларнинг барчасига катта эътибор 
берилмоқда. Айниқса бу ўринда биолаборотория билан фермерлар ўртасида 
чамбарчас боғлиқликни талаб этади. 
Ўсимликларнинг биологик ҳимояси кенг маънода_бу зараркунандалар ва 
касаллик қўзғатувчилар келтирадиган зарарни камайтириш мақсадида уларнинг 
популяциялари миқдорини камайтиришда тирик организмлар фаолиятидан 
фойдаланиш тушунилади. 
Биологик ҳимоя усулнинг моҳияти табиатда қишлоқ хўжалик экинлари 
зараркунандалари ва йиртқичлари (энтомофоглар ва акерифоглар), айниқса 
ҳашаротлар, каналар ва зараркунандалар билан бактериал, замбуруғ, вирус ва 
комплекс касалликлар орасида вужудга келган муносабатлардан аниқ мақсадда 
фойдаланишдир. 
Ҳозирги вақтда саноат асосида 30 га яқин бактериал препаратлар ишлаб 
чиқариш йўлга қўйилган, бациллюс тюрингиензис гуруҳига мансуб кристалл ҳосил 
қилувчи, спорали бактерияларнинг турли хил вариантлари асос қилиб олинган 
спорали ва энтомопотоген бактерияларнинг экзо ва эндотоксинлардан иборат 
кристалли қўшилмалари препаратлари тангача қанотлиларнинг қуртларигагина эмас, 
балки баъзи турлардаги қўнғиз личинкалари ўсимлик органларига ва
ўргимчак 
каналарга ҳам таъсир қилади. Препаратлар қуруқ ѐки ҳўлланадиган кукун ҳолида 
чиқарилади. Улар 1 грамм препаратдаги миқдори жиҳатидан ҳамда биологик 
инсектицид активлиги билан ҳам фарқланади. Препарат таъсири у билан ишланган 
озуқани ҳашорат егандан кейин кузатилади.Бунда барг япроғининг ҳар икки юзасига 
препарат 
суспензияси 
яхшилаб 
пуркалиши 
керак. 
Препаратлар 
асосан 
зараркунанданинг кичик ѐшдаги қуртларига қарши курашда тавсия этилади. 
187
Алимухамедов С.А Ш.Т Хўжаев. Ғўза зараркунандалари ва уларга қарши кураш. 
188
А.Саидмаликов, Э.Норсафаров. Қишлоқ хўжалигининг самарадорлиги ва улкан 
ўзгаришлар, ―Термиз оқшоми‖ газетаси 2018 й. 13 февралъ № 4 (617) 


317 
Хонқизи қўнғизларидан ғўза агробиоценозларида, беда бити миқдорини 
баҳорда 50-60 % гача, полиз битини 10-13 % гача камайтириб турувчи етти нуқтали, 
ғўза битлари миқдорини самарали камайтириб турувчи жуда хўра 14 нуқтали ва 
ғўзада битлар миқдорини кескин камайтириб турувчи 11 нуқтали турлари учрайди
189

Хонқизи қўнғизлари ўсимлик битларидан ташқари каналар, қалқондорлар, 
капалакларнинг тухум ва кичик ѐшдаги қуртлари билан ҳам озиқланади. Хонқизи 
қўнғизлари чўзинчоқ шарсимон шаклда, елка томони қавариқ, сарғиш-қизил қанот 
устларида қора нуқталар ва доғлар бўлиб, уларни тўп-тўп қилиб, ўсимлик битлари 
тўдалари орасига, бегона ўтларга, ғўза барглари орқасига ва шоналари ичига қўяди. 
Тухумлардан личинкалар деярли бир вақтда оммавий равишда чиқади. Кичик ѐшдаги 
личинкалар кам ҳаракат бўлиб, уларнинг ѐши ошган сари ҳаракатчанлиги ошади. 
Личинкалар кулранг сарғиш тусда бўлиб, қорнининг ички ѐнида қора ва сарғиш-
қизил доғлари бор. 
Ривожланишини тугатган личинкалар танасининг орқа томони билан 
субстратга ѐпишиб, ғумбакка айланади. Ғумбаклар кўпинча личинкалар озиқлангач 
ўсимликнинг баргларида ѐки шохларида жойлашади ва вояга етган фазасида 
қишлайди. 
Қишловдан чиққан қўнғизлар март-апрелъ ойларида бедапоя, боғларга ва 
ѐввойи ўсимликларга тарқалади. Хонқизи қўнғизлари мавсум давомида озуқага 
боғлиқ ҳолда яшаш жойларини ўзгартириб туради. 
Бактерияли 
микропрепаратлар 
ва 
фойдали 
ҳашаротлардан 
ҳар-хил 
ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиши биологик ҳимоянинг энг замонавий ва 
мукаммал йўналишидир. 
Мамлакатимизда қишлоқ ҳўжалигининг барча соҳаларини жадал суратлар 
билан ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва уни қайта ишлаш 
натижасида олинган маҳсулотларни жаҳон стандарти талаблари асосида яратиш, 
рақобатбардош маҳсулотларни дунѐ бозорига олиб чиқиш бугунги куннинг порлоқ 
истиқболидан дарак беради. 
А.А. Ядгаров – и.ф.н., доц, ТДИУ 
А.У. Норқулов – магистрант, ТДИУ

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish