Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/39
Sana30.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#720698
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
module zashita rasteniy

Парша (қўтир) касаллиги
- бу касаллик билан олма ва нок барглари, 
мевалари, новдалари, барг бандлари, мева банди, гул коса барглари 
зарарланади. Касалланган баргларнинг устки томонида юмалоқ 
қўнғир доғлар, орқа томонида эса духобасимон тўқ яшил ғуборлар 
пайдо бўлади, натижада барглар қурийди ва тўкилиб кетади. 
Касалликнинг биринчи тарқалиш манбаи – касаллик замбуруғлари 
қишлаб чиққан барглар ҳисобланади. (3.16, 3.17 расмлар).
Касалликни дастлабки белгиларининг кўриниши гул япроқларини
тўкилиш даврига тўғри келади. Бунинг натижасида ҳосил бўлган 
замбуруғ конидиялари касалликнинг янгидан тарқалишига сабаб 
бўлади. Об-ҳавонинг келишига қараб касалликнинг яширин даври 
8-12 кун бўлиши мумкин. Ёз мобайнида замбуруғ 8-10 авлод беради. 
Бу касаллик билан кўпроқ катта ёшдаги дарахтлар ва қалин экилган 
дарахтлар кучли зарарланади. 
Кураш чоралари.
• боғларда доимо юқори агротехник тадбирлари ўтказиш;
• тупроқнинг қуриб қолишига йўл қўймаслик;
• зарарланган новдаларни қирқиб, боғдан чиқариб ташлаш;
• боғ қатор ораларини кузда шудгорлаш, яхоб суви бериш;
• фосфорли ва калий ўғитлар билан ўғитлаш;
• кимёвий ишлов бериш. 
Шафтолининг барг бужмайиши
- касаллик намгарчилик кўп бўлиб, кундуз куни илиқ бўлган вақтда 
яхши ривожланади. 
3.16-расм. Ун шудринг ва парша 
(қўтир) касаллиги.
3.17-расм. Ун шудринг ва парша 
(қўтир) касаллиги.


20
Шафтоли – баҳорда барглар бужмайиб қалинлашади ва яшил ранг 
ўрнига қизил ёки сариқ бўлади. Касалланган барглар ёз бошида 
тўкилади. Новдаларни ҳам зарарлаб қуришига олиб келиши мумкин. 
Касаллик шафтолининг барг ва новдаларини ҳамда мевасини 
зарарлайди. Касалликнинг бу икки формаси ҳам эрта баҳорда 
вегетацияни бошланишида пайдо бўлади. Куртакдан ёзилган 
барглар сарғиш ёки қизғиш – пушти рангга киради (3.18 расм). 
Касалланган барглар соғлом барглардан йирик бўлади, чунки бу 
барглардаги тўқималарнинг ўсиши бунга олиб келади. Айниқса бир 
йиллик касалланган новдаларнинг пастки қисмидан ўсган барглар 
жуда ўсиб кетади. Икки ҳафтадан ошган барглар касалланмайди. 
Касалланиб яланғочланаётган новдаларнинг баргларини тўкилиши пастки тарафидан бошланганлиги 
туфайли бундай новдалар попуксимон бўлиб қолади. Кўпчилик касалланган новдалар қурийди, 
қолганлари эса биринчи совуқдаёқ совуқ уриб кетади. Касаллик натижасида баргларнинг тўкилиб 
кетиши дарахтнинг ривожланишини сусайтиради ва яхши ривожланмаган дарахтлар совуққа 
чидамсиз бўлиб қолади, шу сабабли ҳам бундай дарахтлар тез қурийди. 
Кураш чоралари.
• боғларда доимо юқори агротехник тадбирлари ўтказиш;
• зарарланган новдаларни қирқиб, боғдан чиқариб ташлаш;
• фосфорли ва калий ўғитлар билан ўғитлаш;
• кимёвий ишлов бериш. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish