«ijtimoiy-madaniy faoliyat» kafedrasi «ijtimoiy madaniy faoliyat tarixi va nazariyasi» fanidan


-Mavzu: Oila va ijtimoiy madaniy faoliyat



Download 497,07 Kb.
bet92/151
Sana03.09.2021
Hajmi497,07 Kb.
#163119
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151
Bog'liq
�ijtimoiy-madaniy faoliyat� kafedrasi �ijtimoiy madaniy faoliyat

18-Mavzu: Oila va ijtimoiy madaniy faoliyat

Reja:

        1. Jamiyat taraqiyotida oila instutining o’rni.

        2. Sharq allomalari va XX asr milliy taraqiyparvarlarning oila va oilaviy tarbiyaga oid qarashlari.

        3. Mustaqillik yillarida oilalar mustahkamlash borasida amalga oshirilayotgan islohotlar.


Tayanch so’z va iboralar: Jamiyat taraqiyoti, oila instuti, milliy taraqiyparvarlar, oilaviy tarbiya, islohotlar, jamg‘armalar
Ўзбекистонда жамиятнинг демократиялашуви жараёнида ёшлар сиёсий фаоллигининг ошиши объектив ва субъектив шарт-шароитлар ва турли омилларга боғлиқ. Мамлакатимиздаги демократиялашув жараёнлари турли хил сиёсий институтлар, давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини ислоҳ этиш бевосита ОАВлари орқали ёритиш билан ҳамоҳанг равишда амалга оширилади. Барқарор ривожланаётган Ўзбекистонда ОАВнинг роли барқарор миллий тараққиётда ва унинг миллий онгда мустаҳкамланишида асосий ўрин эгаллайди. Шундай экан, демократик жамиятда ОАВнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтсак: Энг аввал шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кенг маънода «ОАВ» («масс-медиа») деганда нафақат газета ва журналлар, балки радио ва телевидение, интернет, кино индустрия, жамоатчилик билан алоқаларга масъул ташкилотлар ва тузилмаларнинг маҳсулотларини, реклама ва нафақат илмий, балки бадиий адабиётни ҳам тушуниш мумкин. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, "Ўзбекистон Республикасининг ОАВ тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида: „Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, шунингдек, доимий номга эга бўлган давлат тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар ОАВдир"- деб айтилган. Ана шу ОАВ айнан демократиянинг ривожланиши ва миллатга хосланишида дастлабки ўринларни забт этади. Маълумки, демократия бу – ўзини - ўзи бошқармоқдир. Ўз-ўзини бошқариш демократиянинг моҳиятини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкилаганидек: "Бугун биз демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, ОАВни одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз.”

Мамлакат миқёсида ёшлар сиёсатини амалга оширишга бўлган заруриятни тақозо этган яна бир муҳим жиҳат, бу - ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқий жараёнларда фаол иштирок этишидир. Шу муносабат билан сиёсий жараёнларда, ижтимоий – сиёсий, ҳуқуқий соҳаларда босқичма-босқич ислоҳотлар ўтказишда ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Муҳими, уларнинг онгли равишда сиёсий жараёнларда иштирок этишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.

2012 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1305 та ОАВ фаолият кўрсатмоқда. Улардан 712 таси газета, 264 таси журнал, 63 таси телевидение, 34 таси радио, 16 таси ахборотнома-бюллетень, 4 таси ахборот агентликларидир. Республикада рақамли ахборот теxнологияларининг соҳага жадал ва тизимли равишда жорий этилиши, хусусан, Интернет тармоғининг кенгайиб бориши натижасида, 2012 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, 210дан зиёд веб-сайтлар оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Бугунги кунда мавжуд босма даврий нашрларнинг 43 фоизи, телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизини нодавлат оммавий аxборот воситалари ташкил қилади[3].

ОАВларининг мамлакатда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари ва уларда ёшларнинг иштироки, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, барча ҳудудларда истиқомат қилаётган турли қатламларга мансуб ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ижтимоий-сиёсий жараёнларга бўлган муносабати, уларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини билиши даражаси, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишда, ҳамда турли таҳдидлар хавф солганда ёшлар билан ишлашнинг мақбул йўлларини жорий этиш ва ёшлар эҳтиёж ва манфаатлари, уларнинг ташаббусларини амалга ошириш жараёнида турли фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритишда тутган ўрни 7000дан ортиқ респондент иштирокида социологик сўровлар орқали ўрганилди.[4]

Ёшлар сиёсий ва ҳуқуқий саводхонликни қанчалик эрта бошлашса эртанги кунда шунчалик самарали бўлиши тайин. Сўров иштирокчилари аксариятининг фикри ҳам шундай эканлиги "Сиз ёшларга сиёсий ва ҳуқуқий билимларни қачондан бериш зарур, деб ҳисоблайсиз?” деб берилган жавобларидан ҳам аён бўлди. 42,5% респонденларнинг фикрига кўра ўрта синфлардан бошлаб сиёсий ва ҳуқуқий билимларни беришни бошлаш зарур экан. 28,8% эса ўрта мактабнинг юқори синфлардан, 18,5% коллеж ва академик лицейлардан бошласа ҳам бўлади, деб жавоб қайтаришган. 6,8% нинг фикрига кўра ОТМда сиёсий ва ҳуқуқий билимларни бериш мақсадга мувофиқ бўлади. 3,4% эса ёшларга сиёсий билим бериш шарт эмас, деб жавоб қайтаришган.

"Сизнингча, "сиёсат” деган тушунча нимани билдиради?” деган саволга респондентларнинг жавоблари қуйидагича кўринишга эга бўлди. Сиёсат бу - мамлакат тараққиётининг ички ва ташқи сиёсатининг белгиланишини билдиради, деб сўровда иштирок этганларнинг 38,5% ёки 2590 нафари жавоб қайтаришган. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари респондентларининг энг кўп қисми айнан шу жавобни танлашган. Иккинчи ўринда, сиёсат -бу давлат ва жамият ривожининг умумий ҳолати, деган жавоб варианти танланган ва бу жами респондентларнинг 29,6% ташкил қилади. 21,7% сиёсат деганда кишиларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишини тушунишларини айтиб ўтишган. 9,8% респондент билмадим, деган жавоб қайтаришган.

Сўровда иштирок этганларнинг 84,5% у ёки бу даражада сиёсат билан, жумладан, давлат бошқаруви, ички ва ташқи сиёсат, сиёсий партиялар фаолияти ва бошқа сиёсий жараёнлар билан қизиқиб туришларини айтиб ўтишган. Шулардан 33,5% ёшлар мамлакатимизда бўлаётган сиёсий жараёнларга катта қизиқиш билан қарайман, бевосита иштирок этаман, 51% эса сиёсий жараёнларга қисман қизиқаман, сиёсий жараёнларни вақти-вақти билан кузатиб бораман, деб жавоб беришган, 14% жавоб берувчилар эса сиёсатга умуман қизиқмасликларини эътироф этиб ўтишган.

Юқоридаги саволларга жавоб қайтариш жараёнида респондентлар ўзларини сиёсатга бефарқ эмасликларини айтиб ўтишди. Навбатдаги савол бевосита сўров иштирокчилари сиёсий институтлар (Олий Мажлис, сиёсий партиялар ва б.) фаолиятидан ва сиёсий жараёнлардан қай даража хабардорликларини ўрганишга қаратилган. 22% сўров иштирокчилари сиёсий жараёнлардан тўлиқ ва батафсил маълумотга эга эканликларини эътироф этишган. 37,5% фақат касбим ва иш фаолиятимда керак бўладиган маълумотларга эгаман, деб, 21,4% ўзларининг сиёсий жараёнлардан хабардорлик даражаларини тўлиқ ва батафсил эмаслигини, 9,6% ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини, 9% тадқиқот иштирокчилари ўз хабардорлик даражаларини баҳолашга қийналишларини айтиб ўтишган.

Респондентлар берилган навбатдаги саволдан маълум бўлдики, уларнинг кўпчилиги сиёсий жараёнларни четдан кузатишади, бу ҳақда ОАВдан маълумот олишади, шунингдек сиёсий ҳодиса ва янгиликларни танишлари, дўстлари ва ҳамкасблари билан муҳокама қилишни ёқтиришади. 28,3% респондентлар сиёсий жараёнларга қизиқишларини бевосита шу жараёнларга қатнашишда (ўз номзодимни Олий Мажлис, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига қўйиш, номзод тавсия килиш жараёнларида қатнашиш ва б.), ҳокимият органларида (ижтимоий-сиёсий ташкилотларда) фаолият юритиш орқали намоён қилишларини айтиб ўтишган. 21,3% сўров иштирокчилари сиёсий жараёнларга қизиқишларини фуқаролик, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлардан (шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар) тўлиқ ва фаол фойдаланишда кўришларини айтиб ўтишган. 10,7% респондент сиёсатга қизиқишларининг сабабини тушунтириб беришга қийналишларини айтиб ўтишган.

"Сиз ёшларда ижтимоий-сиёсий билимларни қачондан бошлаб шакллантириш зарур, деб ҳисоблайсиз?” деб берилган саволимизга респондентларнинг кўпчилиги – 42,5% ўрта синфлардан бошлаб сиёсий билимларни бериш керак деб жавоб қайтарган. Респондентлар ўз тенгдошлари яъни ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги баҳолар эканлар, аксарият респондентлар (38,8%) улардаги фаоллик даражаси ўртачалигини қайд этишган. 18,3% ёшлардаги ижтимоий сиёсий фаоллик фақат ўқув ва иш жойларида намоён бўлаётганлигини эътироф этиб ўтишган. 17,7% ёшларнинг фаоллигини юқори баҳолаганлар. 11,2% нинг фикрига кўра бугунги кунда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги паст даражада.

Навбатдаги саволимиз юқорида берилган саволнинг мантиқий давоми бўлиб, респондентлардан бугунги кунда ёшларнинг фаол бўлишига айнан қандай омиллар тўсқинлик қилаётганини аниқлашга қаратилган. Аксарият – 26,2% респондентларнинг фикрига кўра ёшлардаги сиёсатга нисбатан лоқайдлик уларнинг фаол бўлишларга тўсқинлик қилаётган экан. Иккинчи ўринда сиёсат билан шуғулланаётган сиёсий партиялар томонидан олиб борилаётган тарғибот даражасининг суст даражада эканлигини қайд этиб ўтишган. 20,6% респондент ёшларда сиёсий онг ва сиёсий маданиятнинг етишмаслигини кўрсатишган. 16,4% респондентлар сиёсий имкониятни амалга ошириш бўйича билими ёшларнинг сиёсий фаол бўлишига тўсқинлик қилаётганини, 14,4% респондент ОАВда ушбу йўналишлардаги мақолаларнинг кам ёритилиши асосий сабабдир деб кўрсатишган.

31% респондентларнинг фикрига кўра ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда энг катта эътиборни жойларда сиёсий билимни оширишга қаратилган машғулотларни ривожлантиришга қаратиш керак экан. 27% сўров иштирокчилари сиёсий партиялар қошидаги ёшлар қаноти фаолиятини кучайтириш лозимлигини таъкидлашган. 18,7% ОАВ орқали сиёсий соҳадаги чиқишларни такомиллаштириш зарур деб белгилашган. 16% респондентлар ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун барча нарсадан қонун устиворлигини таъминлашнинг ўзи кифоя қилади, деб жавоб беришган. 34,6% нинг фикрига кўра, ёшларнинг сиёсий дунёқарашига энг аввало сиёсий жараён ва муҳит таъсир кўрсатар экан. 27,4% эса сиёсий маданиятнинг мавжудлиги дунёқарашга таъсир этувчи омил сифатида эътироф этадилар. ОАВларининг фаолияти ёшлар сиёсий дунёқарашига кўпроқ таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайдиганлар жами респондентларнинг 22,1%ни ташкил қилади.

Ҳозирги кун ёшларининг сиёсий фаоллигининг реал ҳолатини ўрганиш мақсадида берилган навбатдаги "Сизнингча, ёшлар партияларга аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқдаларми?” саволга респондентлар бир-бирига зид бўлган жавоб қайтарганликларини алоҳида қайд этиш лозим. 32,9% респондент ҳа, ёшлар партияларга аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқдалар, деб ижобий характердаги жавоб қайтаришган бўлишса, яна қарийб шунча яъни 32,5% респондент бундай ҳаракатнинг паст эканлигига диққатни қаратмоқчи бўлганлар. 22,9% эса ёшлар ўртасида сиёсий партияларга аъзо бўлишга интилиш йўқ, деган жавобни қайтаришган.

Мамлакатда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг сўровда иштирок этган респондентлар орасида оммабоплигини ўрганиш мақсадида берилган навбатдаги саволга ҳозирги кунда ёшлар орасида юқори рейтинг билан баҳоланадиган партия сифатида ЎзЛиДеП яққол пешқадамлик қилмоқда. 31,9% мазкур партияга аъзо бўлишни хоҳлашларини айтиб ўтишган. Бир хил 19,6% ва 19,2% кўрсаткич билан мос равишда "Адолат” СДП ва "Миллий тикланиш” демократик партиялари эгаллашган. 15,4% респондент эса Халқ демократик партиясига аъзо бўлиш истагида эканликларини айтиб ўтишган. 12,3% ҳеч қайси бир партияга аъзо бўлмасликларини айтиб ўтишган.

Тадқиқотда иштирок этганларнинг 42% бевосита ўзлари мамлакатимизнинг давлат ва жамият бошқарув ишларида иштирок этишни хоҳлашлари таъкидлашганлиги албатта диққатга сазавор ҳолат сифатида қайд этиш мумкин. 21,9% бу масалани ўйлаб кўришлари кераклигини, 21,3% иштирок этмасликни афзал кўришларини айтиб ўтишган.

Респондентларнинг 28,8% ҳозирги кунда ўз номзодини парламент ёки вилоят, туман халқ депутатлари кенгашларига қўйишга тайёрликларини, 42,4% ҳали тайёр эмасликларини, 26,3% ҳали бирор қарорга келмаганликларини билдиришган.

"Агар Сиз, парламент сайловларида мувафаққиятсизликка учрасангиз, сизнингча, бунга нима сабаб бўлиши мумкин?” саволига жавоб қайтаришар экан ёшлар энг аввало сабабни ўзидан излашлари кишини албатта қувонтиради. 31,2% мувафаққиятсизлик сабаби сиёсий имкониятларни амалга оширишда сиёсий билимларининг етишмаслигини, 27,7% мазкур соҳадаги тажрибанинг камлигини кўрсатишган. Мувафаққиятсизликка сабаб сифатида 21,5% респондент сайлов олди курашнинг жадал боришини ҳам кўрсатиб ўтишган.

Сўровда иштирок этганларнинг 41,1% фикрига кўра, мамлакатимиз аҳолисининг қонунларга итоат қилиш даражаси ўртача. 17,5% респондент аҳолининг қонунларга итоаткорлиги юқори даражада, деб баҳолаган бўлса, аксинча аҳолининг қонунларга итоаткорлиги паст даражада, деб 15,5 % респондент эътироф этган. 14,1% респондент аҳоли қонунлардан кўра раҳбарнинг гапини қонун сифатида қабул қилишини айтиб ўтган.

Навбатдаги саволимиз юқоридаги саволнинг мантиқий давоми бўлиб унда респондентлардан жамиятимизда раҳбар лавозимида ишлаб келаётган шахсларнинг қонунларга итоат қилишини қай даражада баҳолашлари сўралган эди. Унга кўра юқоридаги саволда бўлгани сингари респондентлар раҳбарларнинг ҳам қонунларга итоаткорликларини ўртача баҳолашган (38,6%). Раҳбарларнинг қонунларга итоаткорлигини паст даражада деб, баҳолайдиганлар 19,4%ни, қонунларга бўйсинишини юқори деб эса фақатгина 16% респондент баҳолаган. 13,9% сўров иштирокчилари раҳбарлар учун ўзларидан юқори турадиган раҳбарнинг гапи қонундан кўра афзал туришини айтиб ўтишган

"Сиз телевизор кўрасизми?”саволига кутилгандек, респондентларнинг аксарияти, яъни 93,3% телевизор кўришларини айтиб ўтишган бўлишса, 3,4% респондент йўқ, мен телевизор кўрмайман, деб жавоб қайтарган.

Сўровда иштирок этган респондентларнинг 59,5% ҳар куни телевизор кўришларни айтиб ўтишган бўлишса, олдиндан фараз қилинганидек замонавий ёшлар орасида янгиликлар (42,8%) ва кўнгилочар (32%) кўрсатувларга бўлган қизиқиш бошқа турдаги телекўрсатувларга нисбатан юқори бўлиб чиқди. Оммабоплик жиҳатидан кейинги ўринда билим берувчи кўрсатувлар эгаллайди. 23% респондентлар турли кинофильмлар ва сериалларни қизиқиш билан кўришларини айтиб ўтишган. Атиги 20,8% эса спорт кўрсатувларини қизиқиш билан томоша қилишларини айтиб ўтишган. Тахмин бўйича эса спорт кўрсатувларига қизиқиш юқори бўлиши зарур эди. 19,5% респондент иқтисодий, ижтимоий-сиёсий рукндаги телекўрсатувларни, 10,5% эса мультфильмларни, 7,5% диний рукндаги телекўрсатувларни қизиқиш билан томоша қилишларини билдиришган.

Сўровда иштирок этган ёшларнинг аксарияти (56,1%) "Ёшлар” телеканалида намойиш этиладиган "Давр” кўрсатувини кўришса, 43,1% респондент "Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этиладиган "Ахборот” кўрсатувини томоша қилишларини айтиб ўтишган. Учинчи ўринни яна шу телеканалнинг "Ҳафтанома” кўрсатуви 19% овоз билан банд этган. 14% респондент "Парламент соати” кўрсатувини кўришларни айтиб ўтишган бўлишса, 13,3% "Юзма-юз” телекўрсатувини кўришларини айтиб ўтишган.

"Сиз Интернетдан қандай мақсадларда фойдаланасиз?” саволига респондентларнинг жавоблари қуйидаги кўринишда бўлди. Интернет ўйинларини ўйнайман – 3%; Интернетдан турли мусиқалар, фильмлар ва ўйинларни кўчириб олишда фойдаланаман – 11%; Танишув сайтларида янги дўстлар топаман – 11%; Танишув сайтларидан оила қуриш мақсадида фойдаланаман – 10%; Дўстларим, қариндошларим билан мулоқот қилиш учун – 5%; Шоу-бизнес янгиликлари, мусиқа юлдузлари ва санъатдаги машҳур кишилар ҳаётидаги тафсилотларни билиб оламан – 15%; Интернетдан жаҳоннинг машҳур кишилари ҳаётидан шов-шувли янгиликларни қидираман – 11%; Мода, гўзаллик, саломатлик ва одамлар орасидаги муносабатлар тўғрисидаги аёллар интернет-журналларини ўқийман – 6%; Порнографик сайтларга кираман – 6%; Спорт янгиликларидан хабардор бўламан – 3%; Интернетдан жаҳон ва Ўзбекистондаги янгиликларни биламан – 11%; Ўзбекистоннинг ОАВ да ёритилмайдиган сиёсий ва иқтисодий янгиликларини излайман – 8%; жаҳоннинг ОАВ ёритилмайдиган турли янгиликларини излайман – 4%; интернетдан уйимдаги компьютер учун керакли дастурларни кўчириб олишда фойдаланаман – 2%; Ўқиш ва дарс бериш учун керак бўлган материаллар, маълумотлар, дарсликларни топаман, деб 5% респондентлар жавоб қайтаришган. Аммо шу билан бир қаторда Ўзбекистондаги ОАВда берилмайдиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий мавзулардаги ахборотларни изловчи ёшлар сони анчагина юқори. Шунингдек, респондентларда порнографик мавзулардаги сайтларга кириш кўрсаткичи ҳам юқорилигини таъкидлаш ўринли. 10% эса интернетдан оила қуриш мақсадида фойдаланишини таъкидлаган.

Сиз бугун Ўзбекистонда нашр қилинаётган қайси газеталарни ўқийсиз?, деб берилган саволга респондентларнинг жавоблари қуйидагича кўринишга эга бўлди. Респондентларнинг 38% томонидан айтиб ўтилган мақсад учун "Халқ сўзи” мутоала қилиниши қайд этиб ўтилган. 28,2% фикрига кўра "Даракчи” газетасини қайд этишган. Ёшлар нашри - "Туркистон” газетасини 26% респондент ўқиб туришини айтиб ўтган. 16,8% "Народное слово” газетасини, 13,6% "Маърифат”, 9,3% ҳамда 9,2% мос равишда "Тошкент оқшоми” ва "Оила ва жамият” газеталарини ўқишларини айтиб ўтишган. Сиёсий онгни ошириш учун хизмат қиладиган газеталар рўйхатига сиёсий партиялар нашрларидан ягона вакил сифатида "Ўзбекистон овози” газетаси 7,6% кўрсатгич билан жой олганлиги диққатга сазовор. 2,6% респондент ўз ҳудудларида нашр қилинадиган маҳаллий газеталарни ўқишларини эътироф этиб ўтишган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра бу жуда паст кўрсаткич ҳисобланади ва жойларда аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида маҳаллий ОАВ томонидан ҳали анча иш қилиш кераклигини қайд этиб ўтиш лозим.

42,4% респондентнинг фикрига кўра газеталарнинг давлат муассасаларидан ахборот олиш эркинлиги ўртача даражада ва керакли ахборотларни ҳар доим ҳам олиб бўлмайди. 23,5% респондент газеталар учун давлат муассасалари эшиклари доим очиқ ва муаммо туғилмаса керак, деган фикрда. Аксинча 16,2% респондент давлат муассасаларидан ахборот олишнинг имконияти йўқ, уларнинг фаолияти ёпиқ деган фикрни билдиришган.

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда босма нашрлар томонидан амалга оширилаётган ишлар етарли деб ҳисоблайдиган респондентлар улуши 33,6% ташкил қилмоқда ва олиб борилаётган ишлар қисман қониқадиганлар 46,2% ташкил қилган. 16,8% респондент ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган газета ва журналлар фаолиятидан қониқмасликларини айтиб ўтишган.

Респондентлардан қуйидаги саволга жавоб беришлари учун улардан юқоридаги саволга йўқ, деб жавоб беришлари талаб қилинган бўлишига қарамасдан мазкур саволга ҳам барча респондентлар томонидан жавоб қайтарилганлигини инобатга олиш лозим бўлади. Жумладан, 36,2% газеталарда эълон қилинаётган мақолаларнинг савиясини ошириш талаб этилади , деб жавоб қайтарган бўлса, 21,1% журналистларнинг малакасини ошириш керак, деган таклиф билан чиқишган. 16,7% нашрларни ихтисослаштириш ва уларнинг даврийлигини ошириш керак ,дейишган.

Тадқиқотда иштирок этган респондентлар томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган телеканалларнинг ўзига хос рейтинги қуйидаги кўринишга эга бўлди. Бошқаларидан қарийб икки баробар устунлик билан мазкур рейтингда "Ёшлар” телеканали 52,1% билан етакчиликни қўлга олган. Иккинчи ўринда 29,6% билан "Ўзбекистон”, кейинги ўринларни 26,7 ва 25,7% билан мос равишда "Спорт” телеканаллари, 10,6% ўз маҳаллий телеканалларини томоша қилишлари айтиб ўтишган. Янги технологияларга асосланган HD Uzbekistan телеканалини ҳозирча атиги 3,4% томоша қилишини қайд қилган.

Респондентлар томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган радиоканалларнинг рейтинги қуйидагича баҳоланди. Телеканаллар рейтингига ўхшаб мазкур рейтингда ҳам "Ёшлар” радиоканали бошқаларидан кўра кўпроқ яъни 29,2 % билан етакчиликни қўлга киритган. Иккинчи ўринда 25,3% билан "Машъал”, "Замин FМ”да 25%,"Водий садоси” 24,9%, "Ўзбегим таронаси” 22,9% "Ўзбекистон” радиоканали 18,5% бўлса, 14% "Аъло FM” радиолари банд этишган.

Сўровда иштирок этган респондентларнинг кўпчилиги яъни 24,3% фикрига кўра мамлакат тараққиёти ва ривожланишида ишлаб чиқариш соҳаси етакчилик қилар экан. Кейинги ўринда 23,6% билан маънавият ва маърифат соҳаси, 15,7% сиёсат Ўзбекистоннинг тараққиёти ва ривожланишида етакчи роль ўйнайди деб жавоб беришган. 14,8% фикрича дин, 11,6% ва 11,1% мос равишда таълим ва туризм соҳасини етакчи соҳа сифатида кўришларини айтиб ўтишган. 10,6% учун ҳуқуқ соҳаси етакчи роль ўйнаса, 7% ҳарбий соҳа деб, 11% барча соҳа биргаликда мамлакат тараққиётини белгилашини айтиб ўтишган.

Ушбу тадқиқот ишини амалга оширишда амалий социологик тадқиқотлар натижалар ва аниқланган жиҳатлар таҳлил этилиб, тегишли хулосага келинди. Шу билан бир қаторда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ОАВнинг тутган ўрнини янада ошириш мақсадида қуйидаги амалий тавсияларни илгари сурамиз:

1. Бугунги кунда ёшлар мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий жараёнларни диққат билан кузатиб боришади. Буни уларнинг ўрта синфлардан бошлаб ёшларда сиёсий ва ҳуқуқий билимларни шакллантириб бориш лозим, деган фикрларидан ҳам билиб олса бўлади. Аммо ўз навбатида ўзларнинг жуда катта қисми — 59,8 фоизи сиёсий партиялар аъзоси эмаслигини кўрсатиб ўтганлигини ҳам таъкидлаш лозим. Ушбу ҳолатни бугунги кунда партияларнинг фаолияти ёшларнинг қизиқиш ва манфаатларини рўёбга чиқаришда сусткашликка йўл қўяётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда партияларга ёшлар қанотлари фаолиятини тубдан кўриб чиқиш, ёшларга йўналтирилган лойиҳа ва тадбирлар кўламини кенгайтириш зарур.

2. Тадқиқотлар давомида респондентларга ўзларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини баҳолашга йўналтирилган савол ҳам берилган эди. Тадқиқотдан шу нарса аниқ бўлдики, бугунги кун ёшлари ўзларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ўртача даражада деб баҳолар экан. Табиийки, бу кўрсаткич демократик жамият қуришни истаган мамалакат учун етарли эмас. Шу нуқтаи назардан сиёсий партиялар, ижтимоий йўналишларда фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш таклифини илгари сурамиз.

3. Ёшлар орасида мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этишни истаган ёшлар сони ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли. Бу ёшларнинг аксарияти Қонун чиқарувчи ҳокимият ва вакиллик органларига сайланиш орқали фаоллигини ифодалашга ҳаракат қилади. Аммо ўз навбатида ёшларнинг ушбу органлар фаолиятига оид билим ва тушунчалари етарли эмас. Уларнинг билим ва тушунчаларини шакллантитиш мақсадида ОАВда қонун ижодкорлиги, вакиллик органларининг ушбу жараёндаги тутган ўрнига оид мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда бериб бориш лозим.

4. Ҳудудий ва маҳаллий Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини танқидий руҳда ўрганиб чиқиш, уларнинг фаоллигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим. Марказий нашрлар орқали халқ депутатлари туман ва вилоят Кенгашлари фаолиятини ёритиш, улар томонидан кўрилаётган масалалар кўлами, аҳолининг муаммоларига ечим излаш борасида ушбу Кенгашларнинг тажрибасини оммалаштириш тавсия этилади.

5. Тадқиқотлар давомида ёшларда сиёсий маданиятни шакллантириш жараёнида ОАВ, шу жумладан, газеталарнинг тутган ўрнини ўрганишга ҳам эътибор қаратилди. Респондентларнинг фикрига таянган ҳолда, газеталар ОАВ ичида бу борада катта аҳамиятга эга, деган хулосага келиш мумкин. Бу ҳолат газета ва журналларнинг муайян қонунларни чоп этишдаги имкониятлари кенглиги билан ифодаланади. Аммо бугунги кунда эълон қиинаётган қонунларга нисбатан шарҳлар бериш тажрибаси деярли учрамаяпти. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда марказий нашрларда қонунларга шарҳлар бериб бориш мақсадга мувофиқ бўларди.

6. Респондентларнинг катта қисми ўзларининг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда газеталарнинг ўрни катта эканлигини таъкидлаган. Натижаларнинг кўрсатишича, бу борада "Халқ сўзи”, "Даракчи” ва "Туркистон” газеталари етакчилик қилиб келяпти. Қизиқ жиҳати, бу борада сиёсий партиялар нашрлари орасида фақатгина "Ўзбекистон овози” газетасигина келтирилган холос. Бу эса сиёсий партиялар нашрларига ижтимоий-сиёсий жараёнларга оид чиқишларни кенгайтириш, бу йўналишда эълон қилинаётган мақолаларни ёшлар аудиториясига мослаштириш, ўқимишлилиги ва қизиқарлигини таъминлаш борасида изланишлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади.

7. Ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг энг муҳим жиҳатларидан бири қонунларга итоат тўйғусини шакллантириш саналади. Тадқиқотда иштирок этган респондентларнинг аксарияти ёшларда қонунга итоаткорлик даражаси ўртача, деб ҳисоблайди. Қонунларга итоаткорлик тўйғусини шакллантиришда эса оммавий ахборот воситаталарининг тутган ўрни юқори. Аммо кейинги йиллардаги кузатувлар ОАВнинг бу борадаги фаолияти асосан суд очеркларини ёритиш ёки анъанавий тарздаги савол-жавоблар билангина чекланиб қолаётганлигини кўрсатди. Ўз навбатида ОАВда ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган чиқишлар миқдорини кўпайтириш керак бўлади.

8. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу борадаги ишларни ташкил этишда ҳудудий ва маҳаллий нашрларнинг тутган ўрни кам. Бу айнан ушбу нашрларнинг иқтисодий ҳолати ва тиражининг камлиги билан ҳам ифодаланади. Энг ёмони, маҳаллий нашрларнинг мундарижаси жуда чекланган бўлиб, асосий эътибор туман миқёсидаги ҳафталик хабарларни ёритишга қаратилган. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида бу нашрларнинг ўрнини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш даркор.

9. Бугунги кунда ихтисослашган ҳуқуқий нашрларнинг мамлакат бўйлаб тарқалиш даражаси паст эканлиги аниқ бўлди. Респондентлар томонидан бу йўналишдаги нашларга жуда кам эътибор қаратилганлиги ҳам фикримизнинг далили бўла олади. Ушбу вазиятни бартараф этиш мақсадида ихтисослашган ҳуқуқий нашрларга таъсир кўламини кенгайтириш, газета саҳифалари орқали таниқли мутахассисларнинг мақолаларини мунтазам равишда чоп этиш тавсия этилади.

 

Нодир Субҳонов



 Республика "Етакчи" ёшлар маркази раҳбар

 

 



 

 


Download 497,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish