Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
ЭКОЛОГИК ТОЗА МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ЕТИШТИРИШ 
Собиров А. 
―Меҳригиѐ‖ шифобахш ўсимликлар етиштириш корхонаси 
 
Кейинги йилларда нафақат пахтазор ва буғдойзорларда балки аҳоли таморқаларида, 
боғларда, сабзавот-полиз майдонларида ҳам қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари ва 
касалликлари кескин кўпайиб кетди. Оқибатта ҳисобсиз равишда кучли кимѐвий заҳарли 
препаратлар қўлланилишига олиб келди. Айниқса Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Қўштепа, 
Фарғона, Тошлоқ туманларида узумчилик қанчалик кенгайтирилгани сари заҳарли 
препаратлардан фойдаланиш ҳам чексиз ошиб бормоқда. Маълумки, кўплаб олимлар кучли 
заҳарли кимѐвий препаратлар иссиқ қонли ҳайвонларда, аввало инсонларда давосиз 
касалликларни келтириб чиқаради деб таъкидлашади. 
Шунинг учун ҳам экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳозирги 
куннинг энг долзарб мавзуси ҳисобланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кучли заҳарли кимѐвий воситалар чексиз қўлланилиши 
ҳисобига фойдали ҳашоратлар қирилиб кетиб, зараркунандаларни бенихоят кўпайиб кетишига 
имконият яратилмоқда. Шунинг учун энг аввало касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда 
фойдали ҳашоратларни табиий кўпайишига шароит яратиш зарур. Биргина кўсак қуртини 90 
хил ѐки ўргимчакканани 20 хил ва шираларни 45 хилдан ортиқ табиий кушандалари мавжуд. 
Бундай фойдали ҳашоратларни экин майдонларида сақлаб қолиш ва кўпайиши учун шароит 
яратиб бериш, ўт-далали алмашлаб экиш тизимини яратиш, зараркунанда ва касалликларга 
қарши олтингугурт ҳамда таркибида инцектицид ва фунгицидлик хусусиятлари бўлган 
ўсимликлар сингари кам заҳарли воситалардан фойдаланиш талаб этилади. 
Тажриба олиб бориш давомида вилоятнинг турли тупроқ ва иқлим шароитларида ғўзада 
ўргимчаккана, шира ва кўсак қуртига, буғдойда занг касаллигига, узумда ун шудринг-оидиум, 
сохта ун шудринг, милдью, олмада ўргимчакканага ва парша касаллигига, шафтолида барг 
бужмайиш касаллигига, шафтоли ва нок битига, помидорда фитофтороз, бактериал чириш 
касалликларига қарши қўллаш мумкинлиги исботланди. 
Ўтказилган тажрибаларда ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларига қарши сувда намланувчи 
олтингугурт моддасини турли концентрация эритмалари ва нормалари синаб кўрилди. Кузатиш 
натижалари кўрсатдики, хар 25-30 кунда мунтазам равишда сувда намланувчи олтингугурт 
препарати қўлланилган тажриба вариантларида ўргимчаккана билан зарарланиш ҳолати, узум, 
мева ва сабзавотлардаги уншудринг, сохта уншудринг, фитофтороз ва бошқа бактериал 
касалликлар кузатилмади.
Кўп йиллик олиб борилган илмий тажрибалардан кўринадики, олтингугуртли
препаратлардан сувда намланувчи 85 % ли олтингугурт моддаси асалариларга ва иссиқ қонли 
ҳайвонларга нисбатан зарарсиз бўлганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги экинларидаги касаллик ва 
зараркунандаларни йўқотиш билан биргаликда фойдали хашоратларни сақланиб қолишига
олиб келади. Бу эса фақат биологик кураш йўли билан деҳқончилик қилиш имкониятини 
яратади. 
85 %ли сувда намланувчи олтингугурт препарати ғўза, дон, сабзавот ва полиз экинлари 
хамда боғ ва токзорлардаги сўрувчи хашоратлар-ўргимчаккана, тамаки трипси, ўсимлик 
битларига қарши хамда улардаги ун-шудринг, сариқ ва қўнғир занг, оидиум, парша (қўтир) 
касалликларига қарши қўлланилади. Шунингдек ғўза тунлами, олма қурти, анордаги комсток 


359 
қурти, анжир парвонаси қурти ва бошқа кемирувчи зараркунандаларга қарши ўзидан кочирувчи 
(чўчитувчи) восита сифатида фойдаланиш мумкин. Чунки 85 %ли сувда намлананувчи 
олтингугурт қўлланилган майдонларга тунлам, парвона қуртлари капалаклари якинлашмайди, 
тухум қўймайди. 
Зараркунанда ва касалликларга қарши кам заҳарли ѐки биологик препаратлар қўллашнинг 
янги технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш зарурдир. 
Шу мақсадда таркибида инсектицид ва фунгицидлик хусусиятлари бўлган бир неча тур 
ўсимликларни мева, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандаларига, асосан сўрувчи 
зараркунандаларга қарши таъсирини кузатиб бордик. 
Зараркунанда ва касалликларга қарши курашилмаса, асосий ҳосилни йўқотиб қўйилади. 
Зараркунандаларга қарши ҳамма жойда кимѐвий кураш олиб борилади. Бу инсонлар ва бошқа 
жонзотлар ҳаѐтига ниҳоятда ҳавфли. Шунинг учун ҳам кўпчилик боғбонлар, сабзавотчилар 
биологик, агротехник, механик ва кимѐвий курашнинг умумлашган усулларини муваффақиятли 
қўллаяпди.
Биологик курашни ташкил этишда ѐввойи ҳолда ўсадиган эрмон, боғ пижмаси, оддий 
пижма, мингбарг, мойчечак, қариқиз, маданий ҳолда ўсадиган экинлардан помидор, картошка, 
саримсоқпиѐзлардан фойдаланиш мумкин. Мевали дарахтларда, қовун, тарвуз, бодринг ва 
бошқа сабзавот экинларида мева органлари ҳосил бўлган вақтда зараркунандалар бирданига 
кўпайса ўсимликни қуритиб ҳам қўяди. Мева олган даврда кучли заҳарли препаратлар ишлатиш 
ҳам мумкин эмас. Чунки инсон ва иссиқ қонли ҳайвонларни кучли заҳарлаши мумкин. Шунинг 
учун бундай вақтларда кучли заҳарли кимѐвий воситалар ўрнига таркибида инцектицидлик ва 
фунгицидлик ҳусусисиятга эга бўлган ўсимликлардан фойдаланиш мақсадга муофиқ. 
Агар полиз экинларида, бодрингда энг хавфли бўлган зараркунандалардан шира ва 
ўргимчакканаларга қарши картошкани настойкасидан фойдаланилади. Бунинг учун 10 л сувга 
1,2 кг картошканинг янги поясини солиб қайнатилади, 2-3 соат дамлаб қўйилади, настойка 
тайѐр бўлади. Эритмани баргга яхши ѐпишишини таъминлаш мақсадида унга кир ювиш 
порошогидан қўшилади. Зарарланган ўсимликларни устига ушбу настойкадан сепилса, 2-3 
соатда зараркунандалар қирилиб кетади. Карам қуртига қариқиз баргидан тайѐрланган димлама 
сепилади. Бунинг учун бир пақирга бир қисм қариқиз барги, уч қисм сув қуйиб, устини 
беркитиб, қуѐшга уч кун қўйиб қўйилади. 3 кундан сўнг сузиб олиб сепиш мумкин. 
Бодринг, паттисон, қовун ва бошқа кўп сабзавот ва полиз экинларида замбуруғли 
касаллик ун-шудринг катта зарар келтиради. Бунга қарши ярим чириган сомон настойкасидан 
фойдаланиш мумкин. 1 кг сомонга уч литр сув қуйиб уч сутка димлаб қўйилади. Кейин сузиб 
олиб унга уч баробар сув қўшиб настойка тайѐрланади. Тайѐрланган настойкани ун-шудринг 
пайдо бўлган даврида, кечқурун сепилади. 6-7 кундан кейин қайта сепишни ташкил этиш керак. 
Маълумки ҳамма таморқада помидор етиштирилади. Помидорда энг ҳавфли фитофтороз 
касаллиги учрайди. Бу билан касалланган ўсимликларда помидор мевасида қора-қўнғир доғлар 
ҳосил бўлади, мева ичи қаттиқлашиб истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатга ўтади. Бу 
касалликка қарши ҳам заҳарсиз курашса бўлади. Бунинг учун саримсоқпиѐзли сув билан 
помидор меваси, барглари ва поясини ювиш керак. Саримсоқпиѐзли сувни тайѐрлаш учун 30-
50 г саримсоқпиѐзни майдалаб, бир пақир сувга солиб, 2 кун димлаб қўйилади. 
Бодрингни энг ҳавфли зараркунандаси ўргимчаккана ҳисобланади. Ўргимчаккана билан 
зарарланганда барглари сарғайиб кетади, танани қуритишгача олиб боради. Бунда ҳам 
саримсоқпиѐзли сувдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 50-150 г (200 г гача олиш мумкин) 
саримсоқпиѐзни гўшт майдалагичдан ўтказиб, бир пақир сувга солиб икки кун димлаб 
қўйилади. Тайѐр бўлган димламани зарарланган ўсимлик поя ва баргларига сепилади. Худди 
шундай димламани бошқа сабзавот экинларидаги шира, битларга қарши қўлласа ҳам бўлади. 
Кўп йиллик тадқиқот натижаларига кўра, фермер ҳўжалиги ерларида ѐки томорқаларда 
экиб кўпайтириш имкони бўлган, таркибида инцектицидлик ва фунгицидлик хусусияти бўлган 
эрмон, боғ пижмаси, мойчечак ўсимликларидан фойдаланиш жуда самарали эканлиги 
исботланган. Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «Бордон бодомзори» ва «Бағдод асл меваси» 
фермер ҳўжаликларида ва аҳоли таморқасида экилган олма, шафтоли, нок дарахтлари ҳамда 
помидор, қовун, тарвуз майдонларида тажриба ўтказилиб кузатишлар олиб борилди. 
Кузатиш натижалари кўрсатдики, эрмон, боғ пижмаси ва мойчечак ўсимликларидан 


360 
тайѐрланган димламалар сепилганда олма кўчатларидаги ҳосил бўлган ширалар 3 соатда тубдан 
йўқ бўлиб кетди.
Кузатиш натижаларига кўра, юқорида қўлланилган гиѐхларнинг 2-5 фоизли димламалари 
шираларга қарши энг яхши натижа берди. 
Экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва эл дастурхонига тортиқ қилиш ҳар 
биримизнинг бурчимиздир. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish