Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet309/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
БОҒДОРЧИЛИК ВА САБЗАВОТЧИЛИКДА ТОҒ ДАСТАРБОШИДАН
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Собиров А
1
., Давидов М
2
―Меҳригиѐ‖ шифобахш ўсимликлар етиштириш корхонаси
1
, Фарғона давлат университети

Тоғ дастарбош (
Tanacetum pseudachillea
C.Winkl) – ўзига ҳос кучли ҳидга эга бўлган, бўйи 
50 см дан 100 см гача борадиган кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Пояси бақувват, тик ўсади, 
ялонғоч ѐки оз-моз тук билан қопланган. Барглари чўзиқ-тухумсимон, икки марта патсимон 
қирқилган, чўзиқ-эллипссимон бўлакларга бўлинган, чети арра тишли. Барглари навбатма-
навбат жойлашган, узунлиги 20 см гача бўлиб, катта туклар билан қопланган, устки томони тўқ 
яшил. Гуллари қовоқ ранг сариқ тусда бўлиб, диаметри 12 см гача борадиган саватчалар ҳосил 
қилади. Меваси асосига томон понага ўхшаб торайиб келган чўзинчоқ уруғли. Июл-сентябр 
ойларида гуллайди, мевалари август-октябрда етилади. 
Табиий ҳолда Ўзбекистон ва бошқа Ўрта Осиѐ республикаларида тарқалган. Йўл 
четларида, турар жойлар яқинида, сой бўйлари, серўт ѐн бағирлар, арчазорлар ва ўрмонларда, 
гоҳида ўтлоқларда ҳам ўсади. Баъзи жойларда каттагина ўтзорлар ҳосил қилади. 
Чириндили, қумли ва қумоқ тупроқларда яхши ўсади ва ривожланади. 
Тоғ дастарбошининг ер устки қисми заҳарли бўлиб, таркибида инцектицидлик ва 
фунгицидлик хусусияти бўлган моддалар мавжуд. Тўпгулларида 2,0 фоизгача, барг ва 
пояларида 0,2 фоизгача эфир мойи, шунингдек флавоноидлар (лютеолин, кверцетин, апигенин, 
диосметин ва бошқалар), ошловчи ва аччиқ моддалар, алколоидлар мавжуд. Тоғ 
дастарбошининг инцектицидлик хусусияти бўлганлиги сабабли боғ, токзор ва сабзавотчиликда 
сўрувчи ҳашоратларга қарши фойдаланиш мумкин. Кўп тадқиқотчиларнинг берган 
маълумотларидан кўринадики, тоғ дастарбошида туйон моддаси кўп бўлади, бу кучли заҳарли 
модда бўлиб, инцектицидлик хусусиятини беради. 
Шунинг учун тоғ дастарбошида инцектицидлик хусусияти бўлганлиги сабабли, ундан 
фойдаланиб боғ ва сабзавот экинларида зараркунандаларга қарши тажрибалар олиб борилди. 


356 
―Бордон бодомзори‖ фермер хўжалиги боғларида тоғ дастарбошидан дамлама тайѐрланиб, олма 
шираси, шира бити, олма қуртига қарши қўлланилди. 
Аввало, тоғ дастарбошининг қуритилган гул саватчаси, поя ва баргларини майдалаб 400 г 
олиб, 10 литр сувга солиб, идишни салофан плѐнка билан зич беркитиб, икки кун қуѐш тиғига 
қўйилди. Сўнг тенгма-тенг сув қўшиб олма барглари ва меваларига сепилди. Кучсиз 
зарарланган олмаларга икки марта кучли зарарланган олма дарахтларига уч марта ишлов 
берилди. Натижада олма шираси бир маротаба ишловда, шира бити уч марта ишловда йўқотиб 
юборилди.
Олма қуртига қарши ҳар ҳафтада ишлов бериб борилганда, олма қурти капалаклари 
майдонга кирмади, қурт билан зарарланиш барҳам топди. Шунингдек, тоғ дастарбошини 
дарахтлар остида экиб етиштириш ҳам зараркунандалардан сақланишга катта ѐрдам берди. 
Чунки тоғ дастарбоши кучли ҳидга эга бўлганлиги сабабли, ўзидан қочирувчилик – 
репелентлик хусусиятини намоѐн қилади. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, гуллашдан 
бошлаб ҳафтада бир марта тоғ дастарбоши билан ишлов бериб борилса, олма қуртлари 
капалаги боғ майдонига кириб тухум қўймайди. Олма қуртини кўпайиши олди олинади. 
Дамлама тайѐрлаш жараѐнида тайѐрланган дамламага 10 л ҳисобига 50 г кир ювиш содаси 
ѐки твѐркадан ўтказилган совун қўшиш орқали дамлама самарасини кучайтириш мумкин. Бу 
дамламани ѐпишқоқлигини оширишга ва дарахтда узоқ вақт сақланишига ѐрдам беради. 
Тоғ дастарбоши кўп йиллик, шунинг учун тоғ дастарбоши экинзори 5 йилгача сақланади 
ва ундан максимал фойдаланиб туриш мумкин. 
Тоғ дастарбоши Ўзбекистон шароитида экиб ўстирилганда қурғоқчиликка чидамли бўлиб, 
тупроқ танламайди. У ҳар қандай турдаги тупроқда ўсаверади. Тоғ дастарбоши икки даврда 
кузда (октябрда) ва баҳорда (мартда) қатор ораси 70 см қилиб экилади. Уруғлари майда, шу 
сабабли бир текис экиш учун экиладиган уруғ 1:5 нисбатта қум, гўнг ѐки чириндига 
аралаштирилади. Гектарига 6-8 кг уруғ сарфланади. Уруғ 0,5 см чуқурликка қадалади. 
Март охирида экилса, уруғлар 10-12 кунда униб чиқади. Ўсимлик 3-4 япроқ чиқариши 
билан эгат олинади. Ҳар бир уяда 1-2 та ўсимлик қолдириладиган қилиб 10-15 см қалинликда 
ягана ўтказилади. Тоғ дастарбоши беор, кўп агротехник тадбирлар ўтказиш шарт эмас, фақат 
вақтида суғориб турилади. Йил давомида 5-7 марта суғориш ўтказилади. 
Ўсимлик ҳаѐтининг биринчи йили августда бўйи бир метргача етади ва гул саватча ҳосил 
қилади. Тўпгуллари қийғос гуллаганда танасидан 2-5 см қўшиб кесиб олинади. Кейинги 
қўшимча гуллари ноябрда бўладиган совуқ кунларгача йиғиб олинади. 
Хом-ашѐ усти берк жойда юпқа қилиб ѐйилади ва тез-тез ағдариб қуритилади. Қуритилган 
масса қоплаб, қуруқ жойда сақланади. 
Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, Сиз ўз таморқангизда ѐки фермер ҳўжалигингизда тоғ 
дастарбошини ўстира оласиз. Шунинг учун боғ, токзор ва сабзавот экинларингизда сўрувчи 
зараркунандаларга қарши кучли заҳарли кимѐвий препаратлар ишлатмасдан тоғ дастарбошидан 
фойдаланинг. Бу билан аввало ўзингизни, фарзандларингизни, яқинларингизни, қўни-
қўшниларингизни саломатлигини олдини олган бўласиз. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish