Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
давлат
 
қўриқхонаси ташкил этилиши Қашқадарѐ вилоятидаги 
тоғли минтақаларнинг табиат мажмуаларини қўриқлаш даражасини тубдан яхшилади.
Қўриқхона ҳудудининг тоғ ѐн бағирларининг шимоли–ғарб ва ғарбдан очиқлиги, 
шимоли–шарқ, шарқда ва жануби–шарқда Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари билан тўсиб 
турилганлиги ҳам ўзига хос ўсимлик қопламининг шаклланиши ва тарқалишига муҳим табиий 
омил сифатида ўз таъсирини кўрсатган. Санаб ўтилган омиллар йиғиндиси ҳамда, Ўрта Осиѐда 
академик Қ.Зокировнинг ўсимлик, умуман ландшафтларнинг шаклланиши ва тарқалишидаги 
геоботаник мезонларига асосланилса, Ҳисор қўриқхонасида айни шу тўртта ландшафт 
минтақаларнинг учтаси, яъни адир, тоғ ва яйлов минтақалари яққол намоѐн бўлганлигини 
кузатамиз. Тупроқ, ўсимлик минтақаларининг баландлиги тоғ ѐнбағирларнинг экспозициясига, 
тарқалиш майдонининг катта–кичиклиги эса ѐнбағирнинг рельеф хусусиятларига боғлиқдир. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, инсоннинг тупроқ–ўсимлик қопламига кўрсатган салбий 
таъсири қўриқхона ҳудудининг айрим жойларида сезиларли даражада кўзга ташланади. 
Тоғ минтақаси денгиз сатҳидан 1300–2800 метр баландликда бўлиб, ўсимлик қоплами 
йирик аралаш, ҳар хил ўтлар, бетага ва буғдойиқлардан иборат бўлган майдонлардир. Бу 
ерларда, асосан, чорвачилик учун дағал хашак тайѐрланадиган турлар кўплаб ўсади. 
Ўрмонзорлар, денгиз сатҳидан 1800–2000 метр баландликдан бошланиб, 2700–2800 метргача 
давом этади. Бу ерда ҳар хил ўтлар ва бутазорлардан ташқари арчазорлар формацияси анча кенг 
майдонларни эгаллайди. Арчазор ўрмонларлардаги арчаларнинг ѐши ўртача 200 йилга тенг. 


23 
Ўрмон минтақаси арчазорларида бошқа турдаги дарахтлар билан бирга учқат, наьматакнинг 
бир қанча турлари, ирғай, зирк, заранг каби бута, чала буталарнинг турлари аралаш ҳолда 
ўсади. Баланд субальп ѐки яйлов минтақаси денгиз сатҳидан 2700–2800 метр баландликдан 
бошланиб, бу ерда ербағирлаб ўсувчи буталар, ѐстиқсимон тиконли ўсимликлар–
акантолимонлардан ташқари турли–туман субальп–яйлов минтақасига учун типик бўлган кўп 
йиллик ўтлар ўзига хос манзара ҳосил қилади. 
Лѐссимон жинслар устида шаклланган бўз тупроқли субстратда шувоқ, товсағиз, 
оққалдирмоқ, такасақол каби ўсимликлар жамоада етакчи ассоциацияни ташкил этади. Шунинг 
учун денгиз сатҳидан 1600–1800 метр баландликларда адир минтақаси учун одатий бўлган 
буғдойиқ, қорақилтиқ, арпағон, тактак, қўнғирбош ва эфемер ўсимлик турларига, чия, тоғолча, 
бодомча, наъматак, астрагал ва бошқа бута ва чалабуталар аралашади, лекин бута шаклидаги 
ўсимликлар кўп ҳолда юпқа тупроқли қия ѐн банғирларда мавжуд. Дарѐ бўйларида ширғаноқ–
чилонжийда, тол, юлғун, зирк сингари интразонал характердаги турлар ҳисобига чангалзорлар 
ҳосил бўлган. Аммоғон, Хитой, Чопух, Қизилэмчак, Сарчашма, Ғилон каби қишлоқлар 
аҳолисининг хўжалик фаолияти натижасида ушбу баландлик минтақаси аслида тоғ–ўрмон 
ладшафтининг қуйи поғонаси ўрнида вужудга келган. Ширач ва лола турлари, зира, анзур, 
андиз ва шу каби бошқа доривор, манзарали, озуқабоп адир ўсимликлари одатда қорамтир 
бўзтупроқнинг ясси юзаларида учрайди. Тоғ минтақасида республика ҳудудида ўсадиган 4000
 
дан ортиқ ўсимлик турининг қумли ва шўрҳок чўлларгагина хос бўлган турларидан бошқа 
кўпчилик турларни учратиш мумкин. Бундан кўриниб турибдики қўриқхонанинг ўсимликлар 
қоплами флористик таркиби анча бой ва хилма хил, қўриқхона ер юзасининг ўсимликлар билан 
қопланиш даражаси юқори, зич. Ўсимлик–тупроқ қопламининг спектри бағоят турли–туман. 
Тоғларнинг шимолий ѐнбағирларида тупроқ қоплами қалин, механик таркиби майин 
бўлганлиги сабабли икки–уч ярусли қалин ўрмонлар ҳосил бўлган. Тойталаш, Чакманкуйди, 
Хўжаахчабурун, Улоқўйнар тоғларининг шимолий ѐнбағирларини ҳақиқий қалин тоғ 
ўрмонлари деса бўлади. Дарвоқе, қўриқхонанинг жануби ҳисобланмиш Яккабоғдарѐ 
ҳавзасининг юқори қисми, яъни Қизилсув бўлими арчазорларнинг қалин ва кўплиги билан 
алоҳида ажралиб туради. 
Ҳисор қўриқхонаси тоғ минтақасида ўрмонлар асосан зарафшон арчасидан ташкил топган 
бўлиб, арчалар туркистон заранги, бухоро бодоми, бир неча тур наъматаг, учқат, заранг каби 
дарахт ҳамда буталар билан аралаш ҳолда ўсади. Арчазорларда 600 га яқин ўсимлик турлари 
борлиги аниқланган. 
Денгиз сатҳидан 2350–3450 метр баландликдан бошлаб ўрмон таркибида ўзгариш яққол 
кўзга ташланади. Зарафшон арчаси туп сони жиҳатидан камайиб саур арчасининг ҳиссаси 
ортиб боради. Қирсимон тоғ қияларининг ясси ерларида тиканли бута ва чала буталар кўпроқ 
учрайди. 
Яйлов минтақаси бошланишидан, зарафшон ва саур арчаларининг бутасимон шакллари 
бир оз ѐтиб ўсади. Қоялар орасида, яримтошлоқ майдонларда бута, чалабута ва ўтлардан 
ѐстиқсимон тиканли бута, наъматак турлари, учқат ва пакана заранг, тўнғизсирт, эрмон шувоқ, 
яйлов кўкамарони, тоғ астрагали, овчўп, архарўт, айиқтовон, гулкаррак, олчин, тангачўп, 
тиловўт, тоғчалов, тулкидум, айиққулоқ, ғозпанжа каби турлардан иборат қоплам ҳосил бўлган. 
Альп ўтлоқлари тарзида намоѐн бўлган бу баландлик минтақасида қордан ҳоли майдонларда 
ғоз япроқ, акантолимон, астрагал, тиловўт, эр баҳоси, гулизардак каби ўсимликларнинг бир 
неча турлари учрайди. Денгиз сатҳидан 3300–3450 метрдан юқорида яланғоч қоялар, доимий 
қорлар, морена марзалари ҳарсанг тошли мангу совуқ минтақа жойлашган. Бу минтақада 
ўсимликлар қоплами деярли ҳосил бўлмаган, фақат айрим ҳоллардагина баланд тоғ қизғалдоғи, 
бойчечак, тиловўт, ғоз япроқ ва япалоқ тўнғиз сирт каби турларни қоя ѐриқлари, қор эндигина 
эриган жойларда учратиш мумкин. Ғова, Ҳазратсултон, Хўжапирроқ, Хўжақоршивар, Тамшуш, 
Осмонтарош, Чакманкуйди, Чоригул, Улоқўйнар ва Хўжаахчабурун тоғ массивлари 
қўриқхонанинг баланд тоғ минтақасига киради. 
Қўриқхона флораси Ўрта Осиѐ флорасига хос бўлган барча хусусиятларни ўзида 
мужассамлаштирган. Айни пайтда фақат ғарбий Ҳисор учун таалуқли эндем турларига бойлиги 
билан ҳам характерланади. Маълумки, Ўзбекистон ҳудудида тарқалган 4000 дан ортиқ турдаги 
юқори ўсимликларнинг 9 фоизи эндем турлардир. Қўриқхона ҳудудида 81 та оила, 384 туркум, 


24 
870 турга мансуб ўсимликлар учрайди. Қирқбўғимларнинг 1 та оиласи 2 тури, 
папоротникларнинг 4 оиласи 5 тури, очиқ уруғлиларнинг 2 оиласи 9 тури, ѐпиқ уруғлиларнинг 
74 оиласи 854 тури қўриқхона флорасида мавжуддир. Ўзбекистон «Қизил китоби»га (2012
)
киритилган 50 га яқин тур ўсимлик қўриқхона ҳудудида тарқалган. Буларга зарафшон парписи, 
чўзиқ пупанак, бобров астрагали, бутков астрагали, ѐнбаргчали астрагал, комаров астрагали, 
қашқадарѐ астрагали, бойсун окситрописи, бухоро ғичмоласи, королъков заъфарони, сумбул 
коврак, регел қирқбоши, қатрон, савринжон, саллагул, сутлама, чиннигул, фишер 
штернбергияси, бурмақора, фломоидес, юринея, қарғатирноқ, лолалар, пиѐзлар, ширачлар, 
карракларнинг бир қанча турлари мисол бўлади

Қўриқхонанинг ўсимликлар қопламида олд 
Осиѐ флорасига хос бўлган турлар 402 та бўлиб булар келиб чиқишига кўра автохон турлардир. 
Ҳисор–Олойга хос бўлган эндем турлар сони 80 дан ортиқ. Шундай экан, кўпгина флористик 
ўлкаларнинг туташ ҳудудини ташкил этган жанубий Ўзбекистонда Эрон, Афғонистон, Кичик 
Осиѐ, Кавказ, Шарқий Европа, Сибирь ва бошқа жойлар учун хос бўлган ўсимликларнинг 
учраши ҳам табиий бир ҳолдир. Қўриқхонада қоқидошлар (108), раънодошлар (76), 
буғдойдошлар (68), бурчоқдошлар (67), лоладошлар (53), карамгулдошлар (46), зирадошлар 
(41), ялпиздошлар (41), айиқтовондошлар (38), каби оилаларга мансуб ўсимлик турлари 
айниқса кўп тарқалган. Бурчоқдошлар оиласи ичида астрагаллар туркуми кўпчиликни ташкил 
этади. Қўриқхона ҳудудида 5 тур астрагаллар тарқалганки, улардан 3 тури: бутков астрагали, 
нозикпоя нўхатак–астрагали ва комаров астрагали фақат қўриқхонада учрайдиган эндем 
турлардир. Қоқидошлар оиласининг каррак туркуми вакллари ниҳоятда кенг тарқалган. 
Уларнинг ғарбий Ҳисор ҳудудида 30 тури ўсиши аниқланган бўлиб, оқбоштикан ѐки соя 
каррраги–қариқиз, невсский карраги, кенг тангачали каррак ва бошқа шу каби 8 тури эндем 
ўсимликлардир. Ўрта Осиѐ тоғ ўсимликлари қопламида ѐввойи пиѐз турларининг кўплиги 
маълум, Қашқадарѐ тоғларида мавжуд 20 турдаги пиѐзнинг икки тури, яъни доира пиѐз ѐки 
қирқбарг пиѐз (Ғилондарѐ ҳавзасида) ва новча пиѐз–анзур пиѐзи (Тошқўрғон атрофида) 
қўриқхона эндемидир. 
Қўриқхона ҳудудида учрайдиган айрим эндем тур ўсимликлар фақат муайян 
ареаллардагина тарқалганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Масалан, яланғоч уруғли тоғ нўхати 
асосан Тошқўрғон атрофида ўсади. Бурчоқдошлар оиласининг окситропис туркумига кирувчи 
пахмоқкосача окситропис кўп йиллик ўсимлик бўлиб, оқ момиқ тусли, бўйи 3–12 см, жуфт 
баргли, гули сиѐҳ рангли, бу тур фақат Танхоздарѐнинг юқори оқимида учрайди. Қисқа ҳудудли 
ареалда тарқалган эндем ўсимликлар билан бирга, қўриқхонада ғарбий Ҳисор–Олой учун ҳос 
бўлган бўйи 15–30 см, тупнинг диаметри 80 см га етадиган, тиканли, сершох, тиғиз ѐстиқча 
ҳосил қилувчи массагетов астрагали Ўрта Осиѐ жанубидаги барча тоғларда кам учрайдиган 
дуккакли, кичик бута шаклидаги ўсимликдир. Бу тур Ўзбекистон «Қизил китоби»га 
киритилган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қўриқхона флораси вакиллари таркибида шимолий 
ҳудудлар флораси вакиллари жуда кам. Чунки аксари намсевар мўътадил шароитга мослашган 
бундай флора жанубнинг қурғоқчил шароитига ҳамма вақт ҳам мослашиб кетавермаган. 
Палеартика флористик областининг бу ердаги шароитига мослашган кам сонли 
вакилларига доривор қирқбўғим ва форс папоротнигини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Қўриқхона ҳудуди ўсимлик турларига ғоятда бой бўлишига қарамай, дарахтларнинг тури 
анча кам. Қашқадарѐнинг тоғли минтақасида табиий ҳолда ўсадиган дарахт турлари 20 га яқин, 
буталар тури эса 40 га етар–етмас. Қадимий деҳқончилик ўлкаларидан бири бўлган Қашқадарѐ 
ҳавзасида ўрмонларнинг турли мақсадлар учун кесилиши, континентал, тоғ иқлими дарахтчил 
флорада янги турлар пайдо бўлиши учун ноқулай бўлган, чамаси. 
Қўриқхонада арчадан ташқари сербарг заранг ѐки шумтолбарг заранг, туркистон заранги 
ва семенов заранги, сўғд тераги, жийда, кумушранг жийда, дўлана, регел ноки (жуда кам сонда), 
учқат каби дарахтлар ўсади. Тоғолча, наъматак, бодом, қора ва қизил зирк, юлғун каби буталар 
деярли ҳамма жойда учрайди. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, санаб ўтилган дарахт ва буталар тоғ 
даштининг қуруқлик иқлимига мослашган тиканли ксерофил ўсимликлардир. Кам сонда 
бўлсада учрайдиган ѐввойи нок, писта, иссиқ ва сернамроқ субтропик ўлкалар флораси 
ўсимликлари ҳисобланади. Бу турлар жанубий ўлкалар билан қўриқхона ҳудудининг флористик 
тараққиѐтида алоқа бўлганлигини кўрсатади. 


25 
Қўриқхона флорасининг муҳим хусусиятларидан бири табиий, инсон таъсири бўлмаган 
ўсимликлар ассоциацияларининг ҳам, маълум даражада иккиламчи ўсимлик жамоаларининг 
ҳам бир хилда кўп тарқалганлигидир. Қўриқхонада сигирқуйруқ, кийик ўт, тоғ райҳон, тоғ 
жамбил, зира, гулхайри, шашир, ширач, мармарак, маврак, қисроқ–хапри, анзур, коврак, чукри 
ѐки равоч, лола, ерсовун, тоғ ялпиз, ва бошқа ўсимликлар бир неча турда учраши уларнинг 
ҳаѐтчан эканлигини кўрсатади. Ширачдошлар оиласига мансуб қалами ширач, альберт ширачи, 
элчисон ширачи, олъга ширачи, регел ширачи, момиқ ширач каби олти тури, лоладошларнинг 
туркистон лоласи ѐки оқ лола, грейг лоласи ѐки қизил лола, корольков лоласи, фостер лоласи, 
кауфман лоласи, чипор лола, бутков лоласи каби турлари, зирадошлардан ковракнинг тўрт 
тури, ялпиздошлардан кийик ўтининг икки тури (нафис кийик ўт, гулбандли кийик ўт) ва бошқа 
шу каби ўсимликлар жуда кўп. Бу ўсимликларнинг аксарияти манзарали–зийнатли, ошловчи 
модда берувчи, эфир мойли, доривор, асал берувчи, хашакбоп ва бошқа амалий аҳамиятга 
молик флора ҳисобланади.
Қўриқхонанинг флораси ва ўсимликлар қоплами ҳозиргача етарли даражада 
ўрганилмаган, бу ерда ҳали биоэкологик хусусиятлари ўрганилмаган–таърифланмаган эндем ва 
маҳаллий турлар топилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Кейинги тадқиқот ишлари натижасида 
кампирчопонлар оиласига кирувчи меҳригиѐҳ ўсимлигининг икки тури борлиги айтилмоқда, 
улар қўшгул меҳри гиѐҳ ва тунгиѐҳ. 
Қўриқхонада тарқалган эндем тур ўсимликларининг деярли барчаси ―Қизил китоб‖га 
киритилган, аммо жуда ноѐб, қимматли гиѐҳларнинг тарқалиши ва генофондини аниқлаб ва 
сақлаш, уларнинг харитасини тузиш, биоэкологик хусусиятлари борасидаги тадқиқотларни 
янада кенгайтириш лозим. 
Зероки, қўриқхонани ташкил этишидан кўзланган мақсад ҳам шунга қаратилган. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish