Фанидан маърузалар тўплами


Сийдик чиқарув аъзолари organa urinaria



Download 274,22 Kb.
bet2/40
Sana21.02.2022
Hajmi274,22 Kb.
#461357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
urology

Сийдик чиқарув аъзолари organa urinaria.




Буйрак - ren.


Буйрак ren - қорин бўшлиғининг орқа деворида жойлашади. Қорин пардага нисбатан - экстроперитонеал аъзо бўлиб хисобланади. Ўнг буйрак бироз пастроқда жойлашади.


Буйрак ловиясимон шаклдаги аъзо бўлиб, унинг юқори учи - extremitas superior, пастки учи - extremitas inferior, ички қиррас - margo medialis, ташқи қирраси - margo lateralis, олдинги юзас - facies anterior, орқа юзаси - facies posterior сохалари бўлади.
Буйракнинг margo medialis сохасида ботиб кирган дарвозаси hilus renalis бўлади. Буйрак дарвозасида буйрак артерияси, венаси,лимфа томирлари, нервлар ва сийдик найи жойлашади.
Буйрак ташқи тарафидан фиброз парда - capsula fibrosa била - ўралган. Бу парда ташқи тарафида ёғ моддадан иборат парда capsula adiposa - билан қопланади. Бу пардаларнинг устида қўшувчи тўқимали парда - fascia renalis - жойлашади. Бу фасция қориннинг орқа деворидаги мушак фасциясининг давоми бўлиб хисобланади. Бу фасция, буйракнинг латерал чеккаси сохасида иккига ажралади. Олдинги ва орқа фасция варақлари буйракни ўраб олади, лекин бўйракни медиал қирраси сохасида ўзаро бирлашмайди. Олдинги фасци варағи буйрак томирларининг, аортанинг, остки кавак венанинг олдинг юзалари бўйлаб йўналади ва қарама-қарши тарафдаги шундай фасци билан қўшилади. Орқа тарафдан йўналган фасциялар, қон томирларнинг орқасидан йўналиб, умуртқалар танасида тугайди. буйракнин олдинги ва орқа фасциялари буйракнинг юқори учи сохасида ўзар қўшилган бўлади. Буйракнинг пастки учида эса олдинги ва орқа фасциялар ўзаро бирлашмайди.


Буйракнинг ички тузилиши.

Буйракнинг бўйлама кесигида, унинг икки турдаги моддаларда тузилганлигини кўрамиз. Буйракнинг ташқи тарафида пўстлоқ моддас - cortex renis ва ички сохасида мағиз моддаси - medulla renis бўлади. Бу икки модда орасида аниқ чегара бўлсада, пўстлоқ моддас мағиз моддасининг ичига кириб боради ва бу хосилага columnae renales дейилади. Натижада буйракнинг мағиз моддаси пирамида шахлидаги бўлакларга ажрайди - pyramides renales дейилади. Пирамиданинг кенг асоси пўстлоқ қисмига йўналса, учи эса буйрак дарвозасига йўналади. Пирамидаларнинг учини буйрак сўрғичи - papilla renales дейилади ва бу сохада кўп миқдорда тешикчалар - foramina papillaria кўринади. Буйракнинг мағиз қисми хам пўстлоқ ичига кири боради ва пўстлоқнинг pars radiata сохаси дейилади. Уларнин орасидаги пўстлоқ қисмига эса pars convoluta дейилади. Рars convoluta ва pars radiata буйрак пўстлоғининг бўлакчасини - lobulu corticalis ни ташкил этади.


Натижада буйракнинг пўстлоқ қисмининг бўлаги lobulus corticalis : нурсимон қисм - pars radiata ва бурама найча қисми - par convoluta бўлимларидан иборат бўлади. Пўстлоқ қисмининг pars radiata сохасида нефроннинг тўғри найчалари жойлашади. Буйракнин пўстлоқ қисмининг pars convoluta сохасида эса нефроннинг бурам найчалари жойлашади. Буйракнинг мағиз қисмида эса нефроннинг тўғри найчалари ва йиғув найчалар жойлашади.
Буйрак сийдик чиқарадиган экскретор безлар туркумига кириб,найчалар - tubuli renales дан - ташкил топган. Бу найчаларнин бошланиш сахаси берк холда бўлиб, орқаси ботиб туради. Натижад найчаларнинг бошланиш сохасида икки девордан иборат қадақсимо кенгайма - capsula glomeruli хосил бўлади. Бу хосилани Шумлянский- Баумен капсуласи дейилади. Икки девор орасида капсула бўшлиғ хосил бўлса, ташқи юзасидаги ботиқ сохасида қон томир чигалинин коптокчаси - glomerulus - жойлашади. Glomerulus хамда капсул биргаликда буйрак таначаси - corpusculum renis дейилади. Буйра таначаси - буйракнинг пўстлоқ қисмининг pars convoluta қисмид жойлашади. Буйрак таначаси бирламчи бурама найчаларга - tubulu renalis contortus га давом этади. Бу найчалар пўстлоқнинг par radiata сохасида жойлашади. Бурама найчанинг давоми тўғрилани буйракнинг мағиз қисмига ўтади. Тўғри найчалар Генли қовўзлоғин хосил этиб, иккиламчи бурама найчаларга давом этган холда ян пўстлоқ қисмида пайдо бўлади. Найчалар тўғриланиб, буйракнинг мағиз қисми орқали ўтиб, ўзаро шундай найчаларнинг қўшилиши натижасида йиғувчи найчаларни хосил этган холда ductus papillares сўрғичлари сохасида foramina papillaria тешикларига очилади. Буйракнинг морфо-функционал бирлигини - нефрон дейилади. Нефрон - бўйрак таначаси ва тўғри келадиган буйрак найчалар йигиндисига (бирламчи бурама найча, Генли қовўзлоғи, иккиламчи бурама найча, тўғри найча) айтилади. Хар бир буйракда бир миллион нефрон бўлади. Нефронда сийдик хосил бўлади. Буйрак таначаси сохасида, капсуланинг ичига қоннинг суюқ қисми ажралади - бу суюқлиққа бирламч сийдик дейилади. Найчалар орқали ўтаётган суюқлиқдан сув, глюкоза, аминокислоталар, баъзи тузлар қайтадан қонга сўрилади ва натижада иккиламчи сийдик хосил бўлади.
Буйракнинг ўзига хос қон айланиш системаси бўлади. Буйра ичига йўналган буйрак артерияси a. polares superiores, a. centralis, a. polares inferiores тармоқларига ажрайди. Ўз навбатида б қон томирлар a. interlobaris артерияларини хосил этади. Буйракнин пўстлоқ ва мағиз моддасининг чегарасида ёйсимон артериялар a. a. arcuatae хосил бўлади. Бу артериядан бўлакчалар артерияси a. interlobulares ажрайди. Нихоят артерияларнинг якуний тармоғ vas afferens буйрак таначасининг ботиқ қисмига кириб, буйрак қо томирлар коптокчасини - glomerulus - ни хосил этади. Коптокча va efferens қон томирига давом этади. Бу чиқувчи томири яна бир маротаба капиллярларга парчалангандан сўнг вена қон томирлари хоси бўлади. Натижада буйракда икки турдаги капилляр томирлар бўлади. Биринчи тўри - ажойиб артериал тўри дейилиб, икки артериола : vas afferens ва vas efferens орасидаги glomerulus капиллярлар бўлса, иккинчи капилляр тўр оддий бўлиб артериола билан венул орасида жойлашади. Оддий капилляр тўр қон томирлари буйрак таначасидан чиққанидан сўнг хосил бўлади ва бу капилляр тўри буйракн қон билан таъминлайди. Ажойиб капилляр тўр эса икки артериол орасида бўлиб, буйрак таначасининг ичида жойлашади ва асосан б тўр бирламчи сийдикни ажратиш вазифасини бажаради.
Шумлянский - Баумен капсуласи - capsula glomerulus - нин диаметри 0. 2 мм ни ташкил этади. Бу капсулаинг ичида 50 та капилляр коптокчани хосил этади. Буйрак нефронининг узунлиги 35-50 мм га тенг бўлади.
Буйрак капиллярларидаги босим нисбатан катта бўлиб, симо устунининг 70 мм га тенг бўлади. Босимнинг катта эканлиги, буйра артерияларини қорин аортасидан ажралиши хисобига ва капиллярларгача масофанинг қисқа бўлиши хисобига бўлади. Буйракдаги бирламчи сийдик ажраладиган капиллярнинг умумий юзаси 1. 5-2 кв. м тен бўлади.

Юкстогломулляр тузилма : капилляр коптокчага кираетган va afferens қон томир деворида миоэпителиал хужайралар жойлашган бўлиб, бу хужайралар коптокчага кираётган артериола деворини беркитиб қўйиши мумкун. Натижада баъзи нефронлар орқали қон ўтмайди в вақтинча сийдик ажратишда иштироқ этмайди. Қон томир деворидаг миоэпителиал хужайралар ренин деб аталган, қон босимини оширадиган гармон ишлаб чиқаради.
Юкстомедулляр нефронлар - буйракнинг мағиз қисмида жойлашган нефронларга айтилади. Нефроннинг капилляр коптокчалари в унинг капсуласи - capsula glomerulus - пўстлоқ билан мағиз қис чегарасида жойлашади. Юкстомедулляр нефроннинг капилляр коптокчаларига кириб келувчи - vas afferens ва чиқиб кетувчи vas efferens артерияларининг диаметри бир хилда бўлиб, артериола деворида миоэпителиал хужайралар учрамайди. Юкстомедулляр нефроннинг va еfferens томирлари капиллярларга бўлинмасдан, веноз қон томирларга қуйилади.

Download 274,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish