Қадимги Испания территорияси ёппасига ўрмон билан қопланган бўлса, хозир уларни бетартиб кесиб юборилиши натижасида
Ўрмон ер майдонининг 1/8 қисмини ишғол қилади. Жазоирда эса сўнгги 70 йил ичида ўрмонлар майдони 1 млн гектарга қисқарган.
Африканинг тропик қисмида ўрмонлар майдонинг 2/3 қисми кесиб йўқ қилинган. Мадагаскар оролида эса сўнгги 5 аср мобайнида рмонларнинг деярли хаммаси (9/10 қисми) кесиб йўқ қилинган. Натижада территория тупроғининг 78 % и эрозияга учраган.
Ўрмонларни бетартиб кесиш собиқ Россия территориясида хам юз берган. Ўрмонлар айниқса аъоли зич, кесиш ва ташиш қулай бўлаг жойларда ва дарё водийларида кўплаб кесилган. Чунки уларни сувда оқизиш осон бўлиб, ташиш арзонга тушган. Бунга Ока дарёсини мисол қилиб кўрсатиш етарлидир.
Ўрмонларни плансиз, тартибсиз кесилиши ўз навбатида табиатдаги мувозанатни бузилишига сабаб бўлди ва инсоннинг хўжалик фаолияти учун қуйидаги салбий оқибатларнинг вужудга келиш жараёнини тезлаштирди; тупроқ эрозияси тезлашди, дарё ва кўлларнинг режими ўзгариб, суви камая бошлади, сув тошқинлари, сел тез-тез бўладиган бўлиб қолди, микроиқлимга таъсир этди, чўлларда кўчма қушлар майдони кенгайди ва ъоказо.
Ўрмонлар майдонинг қисқариши дарё сувлари режимига салбий таъсир этади. Шунинг учун 1954 йили ўрмоншуносларнинг Ъиндистонда бўлиб ўтган халқаро конгрессида ўрмонни нам, сув сақлашдаги жуда катта ахамиятини ъисобга олиниб «Ўрмон-сувдир, сув ъосилдир, ъосил эса ҳаётдир» деган шиор олға сурилди. Ўрмонлар сайёрамиз ҳавосини тозалаб туришда жуда катта ахамиятга эга. Чунки 1 га ўрмон 18 млн м 53 0ҳавони тозалаб туради. Ўрмонли ерлардаги ҳаво шаҳар ҳавосидан 200 марта тозадир. Улар кишига маданий эстетик завқ хам беради.
Ўзбекистонда ўрмон фондининг майдони 5,3 млн га бўлиб, ёппасига ўрмон билан қопланган территория 2,37 млн гектарни ташкил этиб, республика ер майдонининг 5 % ини ишғол қилади.
Ўзбекистонда ўрмонлар уларнинг текислик қисмида жойлаш-ган. Ўзбекистон тоғларида ўрмоннинг умумий фоеди 1,4 млн га атрофда бўлиб, шундан 283,7 млн га ёппасига ўрмон билан қоп-ланган. Бу ўрмонларда арча, писта, ёнғоқ, олма, олча, бодом, дўлана кабилар ўсади. Ўзбекистон тоғларидаги асосий ўрмонлар Угом, Писком, Чотқол, Ъисор, Туркистон, Зарафшон каби тоғ тиз-маларида жойлашган.Республикамизнинг текислик қисмидаги ўрмонлар чўл ва ВАЪИЙ ўэрмонларига бўлинади. Чўл ўрмон фондининг умумий майдо-ни 3670,5 минг га бўлиб, шундан 1,86 млн га ер бевосита ўрмон билан қопланган. Ўзбекистон чўлларидаги ўрмонлар асосан қора ва оқ саксовул, қандим, жузғун, акация ва бошқалардан иборат бўлиб, улар кўчма қумларни мустаъкамлайди.
Республика водийларидаги умумий ўрмон фондининг майдони 210 минг га атрофида. Ёппасига ўрмон билан қопланган майдон эса 13 минг га ни ташкил этади. Ўрмонлар дарё қирғоқларини емирилиб, ўпирилиб кетишидан сақлайди, вохаларга қумларни ки-ришга чек қўяди, атрофдаги ерларни микроиқлимини яхшилайди, қурилишларни ёғоч билан таъминлайди.
1. Ўрмон фондининг географик жойланишини илмий асосда ўрганиш Ўрмон фондининг географик жойлашишини ўрганиш орқали маълум мамлакатнинг у ёки бу қисмида ўрмон фонди, ёғоч миқдори сифати хақида тўлиқ маoлумотга эга бўлиши мумкин. Бу эса
рмонлардан оқилона фойдаланишга имкон беради. Аъолиси зич, лекин ўрмон ресурслари кам бўлган Россиянинг ғарби ва жануби-даги ўрмонлар кўп кесилса, ўрмонлар сероб бўлган аъолиси сийрак Сибирь, Ўзоқ Шарқ, Европанинг шимолидаги ўрмонлар кам кесилади.
2. Ёғоч тайёрлаш ва қайта ишлашда нобудгарчиликка қарши курашиш тадбирлари-ўрмонларни мухофаза қилишда мухим ахамиятга эга. Чунки бунда ўрмон саноат объектларини хом ашёга яқинлаштирилади ва улардан комплекс ъолда фойдаланадиган комбинат ташкил этилади, натижада кўплаб чиқиндилар чиқимига чек қўяди ва бир йўла кесилган ўрмонлар ўрнига янги ниъоллар экиш имконини беради. Карпатда ташкил қилинган ўрмон хўжалиги билан
рмон саноат хўжалигини бирлаштирувчи саноат комбинат бирлашмаси мисол бўлади. Бирлашмада кесилган дарахтлар ўрнига янги нихоллар экиш, комбинатни узлуксиз ишлашига имкон беришдан ташқари, илгари бекорга исроф бўладиган чиқиндилардан (шохшаббалардан, қопиқлардан) ҳар хил плиталар, картон, дорилар, чорвачилик учун ачитқилар ва бошқалар ишлаб чиқармоқда.
3. Ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва мухофаза қилишда Россиянинг шимолида ва Сибирда жойлашган баъзи аъоли пунктларида ундан ўқилғи ва қурилиш материали сифатида фойдаланишни тартибга солиш чоралари мухим ахамиятга эга.
4. Ёш нихолларни нобуд бўлишини олдини олиш ўрмон ресурсларини мухофаза қилишда мухим роль ўйнайди. Ўунда энг аввало хали етилмаган ёш ўрмонларни бетартиб кесишга чек қўйиш учун янги йилда арча байрамларини ўтказишни тартибга солиш ке-рак. Чунки катта шаҳар атрофларида ель ва оқ қарағайлардан ташкил топган ўрмон паласаларини янги йил арафасида яширинча кесиб кетиш ъоллари тез-тез учраб турибди. Ўсимликларни бекор-га нес-нобуд бўлишида баъорда шаҳарликларни уюштирадиган сайллари хам сабаб бўлмоқда. Чунки дам олишга чиққанларнинг чиққанларнинг кўпчилиги гуллаган ёш ниъолларнинг щохини синди-риб «гулдаста» ясаб, шаҳарга қайтилади.
5. Ўрмонлардан планли равишда ва оқилона фойдаланиб, уни мухофаза қилиб, қайта тиклаб, ъосилдорлиги ошириб борилса, ўрмон хўжалигига зарар етказмасдан ҳар йили 1500 млн м 3 ёғоч кесиб тайёрлаш мумкин.
6. Ўрмон учун ёнғин фалокатли ходисадир. Ёнғиндан сўнг, табиий ъолда асосан сифати паст тоғ терак, ольха каби дарахт-лар кўпроқ ўсиб чиқади, сифатни игна баргли дарахтлар эса жуда катта зарар кўради.
7. Ўрмонларни зараркунандалардан ва касалланишдан сақлаш.
Зараркунандалардан ва ҳар хил касалликлардан сақлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар, чоралар кўрилмоқда.
1) Ўрмон хўжалик тадбирлари. Ўунда дарахтлар орасидаги касалликларни ўз вақтида йўқотиб, касалланганларини йўқ қилиш кабилар кўрилади.
2) Механик методи-зараркунанда ва хашоратларни ривожланишнинг ҳар хил фазасида уларнинг тўплаб механик йўл билан уларнинг уялари тозалаб олинади.
3) Химиявий кураш методи билан зараркунандаларни тез хамда катта территорияда йўқ қилинади ва арзонга тушади.
4) Ўрмон зараркунандаларига ва касалланишга қарши курашишга энг мухим ва зарарсиз чора тадбир биологик курашдир.
Ўрмон ресурсларини захарли химиявиқ моддалар ва чанглардан мухофаза қилиш катта ахамиятга эга. Шунинг учун корхоналардан чиқаётган чанг ва газларни зарарсизлантириш, ундан хўжаликда қайта фойдаланишни ташкил этиш ишлари амалга оширил-моқда.
6. Яйлов ва ўтларни мухофаза қилиш.
Яйлов-бу хайвонлар учун озуқа ъисобланган хилмахил ўсимликлар табиий холда ўсувчи территориядир. Ўтлоқлар хайвонлар учун озуқа манбаи бўлиб, қишга хам ем-хашак ғамлаб қўйилади. Ер шарида яйлов ва ўтлоқлар тупроқ тундра ўрмон (ъосилдорлиги гектарига 10,5 ц), ўрмон-дашт (10,3ц) дашт (6,3 ц) чала чўл, чўл зоналарида (2,2-4,4 ц), саванналарда ва тоғли районларда тарқалган. Ер шарида ўтлоқ ва яйловлар кўпроқ Африкада (822 минг га) Океанияда (463 минг га) Америкада (775 минг) жойлашган.
Яйлов ва пичанзорлардан баъзан нотўғри фойдаланиш натижасида сифати пасайиб бормоқда. Чунки баъзи хўжаликларда молларни яйлов қонун қоидаларига риоя қилмасдан,доим бир территорияда айлантириб боқилиш сабабли унинг хосилдорлиги камайиб кетмоқда. Ўтлоқзорларни мухофаза қилиш ва ъосилдорлигини оши-риш учун уни бегона ўтлардан, бутазорларда, тошлардан тозалаш, тупроқнинг сув режимини тартибга солиш, зарарли ўтларга қарши курашиш ва органик ва минерал ўғитлар солиш, бир жойда узоқ вақт кўп молларни боқмаслик, ён бағирлари тик бўлган жойларда йирик шохли молларни боқмаслик, ўт сийрак жойларда мол боқишни тартибга солиш зарур.
Дунё бўйича кундалик ҳаётимизда фойдаланилаётган ўсимликларнинг 1500 тури доривор ўсимликларга тўғри келади. Жумхуриятимизда ўсимликларнинг 577 тури дори тайёрлаш учун яроқли, 103 туридан бўёқ олиш, 500 туридан эфир мойи олиш мумкин.
Ўзбекистонда саноат учун хом ашё ъимобланган ва мевали
Ўсимликлардан баъзан бетартиб фойдаланиш натижасида уларнинг турлари камайиб ноёб ўсимликларга айланиб бормоқда. Бунга шувоқдан эфир мойи, черкез ва исириқдан алколоид, қуён суяги илдизидан бўёқ, етмакдан сопонин, шовул ва ярангул илдизларидан таннид моддаларни олиш анзур пиёзи, ёввойи нок, узум, анжир, ёнғоқ кабилардан озиқ-овқат махсулотлари тайёрлаш натижасида уларнинг миқдори камайиб кетаётганлиги мисол бўла олади. Неоген давридан қолган релект ўсимлик турлари Кавказда, Қримда ва Марказий Осиёда кўп учрайди. Релект ўсимлик турига лотос темир дарахти, шохи акацияси, каспий глегидияси, камтан баргли дуб, шамшод, платон, элдор қарағайи, грек ёнғоғи, писта, анжир, тис, падуб, лаврошиная, радодендрон, медведев қайини, понтида дуби, коихида шамшоди, папина колхида подуби ва бошқалар киради. Бу ўсимликларни турларини мухофаза қилиш, қайта бойитиб бориш оламшумул масалага айланиб бормоқда. Бунинг учун ўсимликлардан фойдаланаётганда уларнинг меваларини, уруғларини, илдизларини, баргларини баргларини белгиланган қонун асосида йиғиш; ўсимликларнинг яшаши учун зарур бўлган органларига зарар етказмаслик; ўша ўсимликлардан йиғиб олинадиган хом ашёси устидан назоратни кучайтириш; йиғилган хом ашёни сифати ва миқдори устидан назоратни кучайтириш ва хоказоларни амалга оишириш зарур. Хозирча хўжалик жихатидан ахамиятли бўлган ўсимликларнинг меваларини уруғларини йиғиш кўп жойларда назоратсиз олиб борилмоқда. Натижада ўша ўсимликларнинг у ёки бу тури камайиб кетмоқда. ·имматли доривор ўсимликлар - зира, зирк, анзур пиёзи, кийикўти, тоғ жамбули кабиларни эса ўзбошимчалик билан йиғиштириб олишлари туфайли бу тур ўсимликлар хозир жуда камайиб ноёб, кам учрайдиган турга айла-ниб бормоқда.
Ноёб ўсимликларни мухофаза қилишда «Ўзбекистон қизил китоби» (1978) ахамияти катта. Унда жумхуриятимиздаги 400 дан ортиқ турлар мухтож ўсимликлар бўлиб, шундан 163 тур йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. «Қизил»китоб» нинг иккинчи жилди 1984 йилда нашр этилган. Унда давлат мухофазасига олинган 163 тур ўсимлик киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |