14-маъруза. O‘simlik resurslari, ularni muhofaza qilish.
Режа:
1. Ўсимликларни табиатдаги ва инсон ҳаётидаги ахамияти.
2. Ўсимликларни xимоя қилиш.
Ўсимликлар дунёси Ердаги ҳаётнинг бирламчи манбаидир.Улар йимлига 380 млрд т органик модда ъосил қилади, бунинг 325 млрд т си денгиз ва океан симликларига, 38 млрд т си ўрмонларга, 6 млрд т си ўтлоқларга тўғри келади.Бундан ташқари
Ўсимликлар, яъни яшил ўсимликлар туфайли фотосинтез жараёни рўй беради, Ердаги ҳаётнинг яшаши учун зарур бўлган кислородни ишлаб беради. Агар фотосинтез жараёни бўлмаса, ҳаводаги угле-род (СО 42 0) нинг миқдори кўпайиб кишилар ва хайвонлар нобуд бўлур эди. Бироқ атмосферадан, сув юзасидан ва тупроқдан кела-ётган ўша СО 42 0гази ўсимликлар томонидан ютилиб, фотосинтез жа-раёни натижасида яшил ўсимликлар атрофга О ни чиқариб туради. Фотосинтез орқали Ер шаридаги сув 5,8 млн йилда,атмосферадаги О 5800 йилда, СО 42 0 7 йилда бир марта янгиланиб туради.
Инсоннинг кундалик ҳаётида ўсимликларнинг ахамияти жуда катта. Чунки ўсимликлар мухим табиий географик омил сифатида ер юзасида сув оқимига, буғланишига, тупроқда нам сақлашга, атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳаво оқимига, шамол кучи ва йўна-лишига, хайвонларнинг ҳаётига таъсир этади.
Ўсимликлар шаҳар, қишлоқ микроиқлимига таъсир этиб, ҳаво-ни тозалаб, уни кислород билан бойитиб, турувчи санитарлик вазифасини хам бажаради.
Ўсимликлар- бу қайта тиклаш мумкин бўлган табиий ресурс ъисобланиб, Ер шари географик қобиғида мухим роль ўйнайди.
Чунки ўсимликлар сайёрамиз юзасининг гўёки бир «кимхоб» сифатида қоплаб олиб, тупроқ ъосилдорлигини оширишда, атмосферани тоза сақлашда, дарёларнинг гидрологик режимини тартибга солиб туришда, инсон ҳаёти учун нормал гигиеник шароит яратишда мухим вазифани бажаради.
Инсон хўжалик фаолиятида ўсимликлардан фойдаланишда улар-га хам ижобий, хам салбий таъсир кўрсатади. Инсон хўжалик фао-лиятида янги ўрмонзорлар ташкил этиш, маданий ўсимликларни кўпайтириш, яйлов ва ўтлоқзорлар сифатини яхшилаш ва террито-риясини кенгайтириш ъисобига ўсимликлар майдонини кўпайтириб боради. Бунинг устига илғор агротехникани қўллаб экилган экин-ларда яшил массалар миқдори табиий ўсимликларга нисбатан юқори бўлади, яшил ўсимлик массаларининг миқдори ботқоқлик ва захкаш ерларни қуритиш, тупроқ шўрини ювиш, ерларни суғориш, ўсимлик-ларга минерал ва органик ўғитлар солиш, ўсимлик касалликларига ва зараркунандаларига қарши курашиш, маданий ўсимликларнинг янги навларини яратиш орқали кўпайтирилиб борилади. Буларнинг хаммаси инсоннинг ўсимликлар дунёсига кўрсатаётган ижобий таъсиридир.
Кишилар хўжалик фаолиятида ўсимликлардан плансиз, пала-партиш фойдаланиш, ёнғинларни вужудга келтириш, турли хил қурилишлар (шаҳарлар, саноат объектлари, йўллар, гидротехник иншоотлар) ва тоғ-кон саноатининг ривожланиши нитажасида ўсим-ликлар майдони қисқариб, атмосферанинг антропоген ифлосланиши, турли хил химиявий моддаларни ишлатилиш натижасида ўсимликлар ъолати ёмонлашиб бормоқда.
Ўрмонлар кишилик жамияти тараққиёти даврида ундан ин-тенсив фойдаланиш натижасида табиий ъолати ўзгариб, майдони қисқариб бормоқда.
Ўрмонлар кишилик жамияти тараққиёти даврида ундан ин-тенсив фойдаланиш натижасида табиий ъолати ўзгариб, майдони қисқариб бормоқда. агар бундан 3-3,5 йил илгари Ер юзасининг 47 % ини ўрмонлар қоплаган бўлса, хозир унинг майдони 27 % ни ташкил этади. Ер юзасида яйлов ва ўтлоқлар майдони эса 2600 млн га.
Ўрмонлар дунё бўйича нотекис жойлашган 4060 млн га (133619 млн. м3 ёғоч запаси мавжуд) ўрмонлар майдонининг 140 млн га ри Европада, 824 млн га ри Шимолий ва Марказий Америкада, 904 млн га Жанубий Америкада, 635 млн га ри Африкада, 510 млн аг ри Осиёда, 82 млн га ри Австралия ва Океанияда жойлашган. Ўзбекистонда 2,37 млн га ерда ўрмонлар мавжуд.
Сайёрамиздаги мавжуд ўрмонлар майдонининг бир қисми табиати анча ноқулай бўлган тоғли районлардадир. Хозирги транспорт ва техника воситалари билан Ер шаридаги ўрмонлар майдонининг фақат 62 % идангина фойдаланиш мумкин. ·олган 32 % и эса келажакда фан ва техника тараққиёти туфайли фойдаланишга имкон бўлиши мумкин. Хозирча Ер шаридаги ўрмонлар умумий майдонининг 33 % идан фойдаланилмоқда.
Ер шари ўрмонларида ёғочнинг умумий запаси 133,6 млрд м 3 атрофида бўлиб, хозир йилига 1,5-1,6 млрд м 53 0 ёғоч тайёрланади. Ёғоч бизнинг асримизда универсал материалга айланиб, ундан халқ хўжалигининг турли сохаларида, жумладан озиқ-овқат етиштиришда, химия ва ёқилғи саноатида, мухофаза, маданий-оқарти-рув ишларида, ҳар хил дорилар тайёрлашда хам кенг фойдаланилмоқда.
Фан ва техника тараққий этган хозирги замонда ёғоч химия саноатининг хом ашё ресурсига айланиб қолди. Химиявий йўл иблан ёғочдан қоғоз, сунъий шойи ва жун, тутунсиз порох, целлюлоза, фитокиноплёнкалар, нитролак, сунъий чарм, пластмассалар, этил ва металл спирти, уксус кислотаси, глюкоза, ёнувчи газ, сунъий каучук ва жуда кўп мухим нарсалар олинади. 1 м 53 0 ёғочни химиявий йўл билан қайта ишланганда қуйидаги махсулотларни олиш мумкин: 200 кг целлюлоза ёки 200 кг қоғоз, ёки 6000 м 3 целлюлоза ёки 5-6 л ёғоч спирти, ёки 20 л сирка кислотаси ёки 70 л вино спирти, ёки 160 км сунъий тола. Сўнгги пайтларда
Ўрмондан химиявий йўл билан ёғочдан қанд моддаси ажратиб олинмоқда.
Ўрмонлар майдонининг қисқариш ва ъолатини ёмонлашуви кишилик жамиятининг ривожланиши билан боғлиқдир. Ибтидоий жамятда кишилар ўзи учун зарур бўлган нарсаларнинг бир қисмини
Ўсимликлардан олиб, унинг қисман бўлсада, ўзгаришига сабабчи бўлган. Феодализм ва капиталистик даврларида Ер шаридаги ўрмон-лар шафқатсизларча кесилди, ундан ёқилғи сифатида, қурилишда ва кема ишлашда кенг кўламда фойдаланиши туфайли унинг майдони кескин қисқарди. Айниқса ер шарининг аъоли зич яшайдиган ра-йонларида ўрмонларнинг 2/3 қисми йўқ қилинди. Натижада 500 млн га ердаги ерлар майдони қисқариб, дашт биёбонга айлантирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |