Экология ва табиатни мухофаза килиш


Оқова сувларни механик, кимёвий ва биологик каби тозалаш методлари



Download 4,1 Mb.
bet33/47
Sana16.04.2023
Hajmi4,1 Mb.
#928996
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
Экология 2

Оқова сувларни механик, кимёвий ва биологик каби тозалаш методлари. Механик усулда сувларни минерал ва органик моддалардан тозаланади. Кимёвий усулда оқова сувларга турли кимёвий бирикмалар қўшиб, зарарли моддалар билан реакцияга киритилиб (чиқиндилар чўкма ҳолига туширилади ) тозаланади. Кимёвий тозалаш корхоналарда сувларни такрор ишлатиш мақсадида, ҳамда оқоваларни сув хавзаларига ёки канализация тармоғига ташланишдан олдин ўтказилади. Биологик тозалаш услуби қўлланилганда, органик ифлословчилар, бактериялар ва микроорганизмлар ёрдамида минерализация қилинади. Биологик тозалаш суғориш майдонлари, биологик ҳовуз ва аэротенкларда амалга оширилади. Шундан сўнг сув хлор ёрдамида дезинфекция қилинади ва ундаги ҳамма бактериялар нобуд бўлади.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ичимлик суви махсус давлат стандартлари талабига жавоб бериши керак ва доимий соғлиқни сақлаш муассасаларининг диққат марказида бўлади. Давлат стандарти сув манбалари ва бош сув олиш иншоотларининг санитария муҳофаза минтақаларини уюштиришни талаб қилади.
Ер юзи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашда ер ости сувларинииг аҳамияти каттадир. Турли мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ер ости сувлари, артезиан сувлари ва минерал сувлар катта миқдорда ичимлик учун ишлатилади. Минерал сувлар чиққан жойларда махсус шифохоналар қурилади. Ҳозирги кунда ер ости сувларининг тартибсиз ишлатилиши, турли манбалар таъсирида ифлосланиши ошиб бормоқда. Ичимлик сувларнинг бебаҳо манбаи бўлган ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш энг муҳим экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида сувларнинг такрор ишлатилишини таъминлаш мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятини беради. Дехқончиликда янги, илғор суғориш услубларини жорий қилиш сувларни катта миқдорда тежашни таъминлайди. Америка Қўшма Штатларида сувни 3-5 марта кам талаб қиладиган пахта навини яратиш бир йил давомида пахта ҳосилини 52%га ортишига олиб келган (Реймерс, 1990).
Сувдаги 1300 дан ортиқ зарарли бирикмаларнинг РЭМ лари ва корхоналар учун оқоваларни ташлашнинг йўл қўйилган чегаралари белгиланган. Корхоналар сувларнинг белгиланган лимитдан ортиқча ишлатгани ва оқоваларни ташлашни меъёридан оширганлиги учун жарима ва бошқа тўловлар тўлайди.
Сўнгги йилларда Дунё океанининг ифлосланиши жаҳон аҳамиятига эга бўлган экологик муаммога айланди. Денгиз ва океанлар асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, саноат ва маиший оқовалар, оғир металлар, радиоактив бирикмалар ва бошқалар билан ифлосланади. Ўрта денгиз Ер юзидаги энг ифлосланган денгиз ҳисобланади.Океан юзасининг нефть билан қопланиши "океан-атмосфера" тизимида ўзаро алоқадорликнинг бузилишига ва Ер юзида кислороднинг асосий манбаларидан бири бўлган яшил ўсимликлар - фитопланктоннинг нобуд бўлишига олиб келади. Бу ўз навбатида океандаги биологик махсулдорликнинг камайишига сабаб бўлади.
Дунё океани узоқ йиллардан бери ўта захарли ва радиоактив моддалар гўристонига айлантирилган. Дунё океанининг ифлосланиши нафақат глобал экологик, балки ижтимоий оқибатларига ҳам олиб келиши муқаррардир. Ер юзида ҳаёт бешиги бўлган Дунё океанини муҳофаза қилиш ва океан ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш фақатгина турли давлатларнинг ҳамкорлиги натижасидагина муваффақиятли амалга оширилиши мумкин.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish