Экология ва табиатни мухофаза килиш


Ўрта осиё ва ўзбекистонда сувдан фойдаланиш



Download 4,1 Mb.
bet34/47
Sana16.04.2023
Hajmi4,1 Mb.
#928996
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
Экология 2

Ўрта осиё ва ўзбекистонда сувдан фойдаланиш. Ўрта Осиё Дунё океани билан боғланмаган берк хавза бўлиб, Ер юзида сув етишмайдиган қурғоқчил зона ҳисобланади. Ўрта Осиёнинг текислик қисмида буғланиш йиллик ёғин миқдоридан кўп ва сув олтинга тенг деб баҳоланади. Ўрта Осиёнинг ер усти ва ер ости сув ресурслари чекланган ва оқилона фойдаланишни талаб қилади. Икки асосий дарё - Сирдарё ва Амударёнинг сувлари деярли тўлиқ ўзлаштирилган ва ер ости сувлари ҳам тобора кўпроқ ишлатилмоқда. Сувларнинг ифлосланиши муаммоси ичимлик сувларининг етишмаслигини янада кескинлаштирди. Дарёлар сувининг суғоришга кўплаб ишлатилиши Opол денгизининг қуришига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси йирик суғориладиган деҳқончилик районларидан бири ҳисобланади. Сув ресурслари Ўзбекистон ва бутун Ўрта Осиё минтақасининг ривожланишини белгиловчи энг муҳим омил ҳисобланади. қадимда бу катта ҳудудда меҳнат ва мўл сув талаб қиладиган экинлар-пахта, шоли етиштириб келинган. Ўзбекистон ерлари асосан Амударё, Сирдарё, Зарафшон, қашқадарё, Сурхондарё, Чирчиқ ва Охангapoн дарёлари сувлари билан суғорилади. Дарёлар сув оқимини тартибга солиш учун республикада 50 дан ортиқ сув омборлари қурилган.
2002-2004-йилларда Ўзбекистонда ўртача 55,1 км3 сувдан фойдаланилган. Шундан ер ости сувлари 0.5 км3ни ташкил қилган. Мавжуд ишлатиладиган сувларнинг 90,2% суғоришга, хўжалик-ичимилик мақсадларида 6,1%, 2.2 % саноатга, 1.5% балиқ хўжалигига сарфланган.



Республикада шаҳарлар аҳолисининг 89%(Тошкентдан ташқари) ва қишлоқ аҳолисининг 64,5% марказлашган водопровод сувлари билан таъминланган. 2004 йили коммунал водопроводда сув сифатининг кимёвий кўрсаткичлар бўйича намуналарнинг 16,3%, биологик кўрсаткичлари бўйича 5,5% нормативларга тўғри келмаган. Шаҳарлар аҳолисининг 54% ва қишлоқ аҳолисининг 3% марказлашган канализация системаси билан таъминланган холос(Национальнўй доклад, 2005).
Сувлардан исрофгарчилик билан фойдаланиш натижасида суғориладиган майдонлар 4,2 млн. гектарга етганида мавжуд ишлатиладиган сув заҳираларининг тугаши кузатилади. Республикада ер ости сувларининг 95 та конлари мавжуд бўлиб, ҳозирда ер ости сувлари имкониятининг 52 фоизи ишлатилмоқда.
Сув ресурслари қурғоқчил Ўзбекистонда ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги Чирчиқ ва Охангарондан ташқари барча дарёлар трансчегаравий ҳисобланади. Ўзбекистонда эҳтиёжлар учун ишлатиладиган сувнинг 8% мамлакат ҳудудида, 92% қўшни мамлакатлар ҳудудида шаклланади. Дарёларнинг оқими давлатлараро келишувга кўра ўзаро тақсимланади.
Сувларнинг ифлосланиши ҳам долзарб экологик муаммоларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг асосий дарёлари қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳудудларидан ифлосланиб келади. Дарёлар суви чорвачилик комплекслари, коммунал-маиший оқовалар, саноат оқовалари ва катта ҳажмда коллектор-дренаж сувлари билан ифлосланади. Ўзбекистонда ифлосланган сувларнинг 78% суғориладиган ерларда вужудга келади, 18% саноат ҳиссасига ва 4% коммунал хўжаликка тўғри келади(2001-йил). Энг кўп сувлар далаларда ишлатиладиган кимёвий бирикмалар, пестицидлар ва бошқа захарлар билан ифлосланади.
Саноат оқоваларининг 80% Тошкент, Фарғона, Навоий ва Самарқанд вилояти саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Коммунал-маиший оқоваларининг 50% дан ортиғи Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.


Сувларга пестицидлар ва заҳарли кимёвий бирикмаларнинг кўплаб тушиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ичимлик суви муаммоси кескинлашиб кетди. Айниқса, қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув сифатининг ёмонлиги касалликларнинг ортишига олиб келди. Бухоро ва қашқадарё вилоятларининг қишлоқ аҳолиси яхши сифатли сув билан нисбатан камроқ таъминлаган.
Охирги йилларда ер ости сувлари сифатининг ёмонлашуви кузатилмокда. Фарғона-Марғилон саноат районида нефть маҳсулотлари ва феноллар билан ер ости сувининг ифлосланиши РЭМ дан юз баробаргача ортганлиги қайд қилинган. Тошкент вилоятида ҳам ер ости сувларининг маҳаллий ўта юқори ифлосланиши кузатилади. Республика бўйича ифлосланган оқава сувлар хажми йилига 150 млн. м3 ни ташкил қилади. 2004-йили коллектор-дренаж сувлари оқими 23478 млн. м3ни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикасида сувлардан оқилона фойдаланиш мақсадида илғор чет эл технологиялари жорий қилинмоқда. Томчилаб суғориш, сувлардан такрор фойдаланиш, сув ҳисоблагичларини ўрнатиш, оқоваларни тозалаш шулар жумласидандир. Сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари фаолият олиб бормоқда. Сув ҳавзаларига тушадиган саноат оқовалари кейинги беш йил ичида икки ярим марта камайган. Сувларни меъёридан ортиқ ифлослаганлиги учун жарима ва тўловлар белгиланган. Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш махсус «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида". (6 май. 1993 й.) қонуни асосида амалга оширилади. Ушбу қонуни такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш тўғрисида қўшимча қонунлар, биринчи навбатда «Ичимлик сув тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши зарурдир. Сувлардан оқилона фойдаланиш ва сув ҳавзаларини ифлосланишдан сақлашни таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришнинг аҳамияти каттадир.



Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish