МАГНОЛИЯТОИФА ЎСИМЛИКЛАР – (MAGNOLIOPHYTA)
(Гулли ўсимликлар ёки ёпиқ уруғлилар)
Юксак ўсимликлар орасида магнолия тоифалар тур сонининг кўплиги жиҳатдан ва ер юзасида тарқалиши бўйича доминантлик қилувчи ўсимликлар бўлганлиги сабабли уларни ўрганишни кўпроқ малакавий амалиёт даврида режалаштириш мақсадга мувофиқдир.
Амалий машғулот дарсларида эса 10 – 15 та оиланинг умумий тавсифи , муҳим туркумлари ва турлари билан таништириш кифоя деб ҳисобладик .
Амалий машғулот дарсида ҳар қайси оилани ўрганганда дастлаб ўша оилага мансуб ўсимлик турини морфологик анализ қилишдан бошлаб , аниқлагич ёрдамида аниқлаш лозим .
Дарсга керакли гербарийларни малакавий амалиёт даврида йиғилган материаллардан ёки гулли ўсимликларга оид мавзуларни ўтиш баҳор ва ёзнинг бошларига тўғри келиши туфайли табиатда ўсиб тўрган туплардан олиб келиб улар қуйидаги режа асосида ўрганилади . Гулли ўсимликлар турларини тасвирлаш режасининг намунаси :
1.Яшаш шароити гербарий этикеткасидаги маълумотлар асосида ёки ўсимликнинг морфологик хусусиятлари йиғиндиси бўйича ҳаёт формаси : дарахт , бута , бутача , чалабута, кўп йиллик ўт , икки йиллик ўт , бир йиллик ўт
2.Илдиз системасининг типи . Илдиз тугунаги , илдизмева ва унинг катталиги . Шакли.
3.Ер ости поясининг типи . (агар текширилаётган ўсимликда бўлса )
4.Ер усти поясининг морфологик хусусиятлари (фазода жойлашиши, шохланган ёки шохланмаганлиги , шохланиш характери , кўндаланг кесимининг шакли , туклар , тиканлар билан қопланганлиги ёки йўқлиги )
5.Барглар жойлашиши ҳолати . Бандлими ёки ўтроқ , ён барглими ёки йўқми , оддий ёки мураккабми , барг япроғининг шакли , барг япроғининг учи асоси ва чеккасининг кертиклари шакли , томирланиш типи , тукли ёки туксизлиги , гажжаклар борми ёки йўқми, барг ғилофчасининг бор ёки йўқлиги шакли ўзгарган барглар.
6.Ўсимликнинг гуллаш вақти . (Бевосита кузатиш ва этикетка асосида)
7.Гуллари ва тўп гулли . Тўп гуллар бўлса унинг типи , оддий ёки мураккаблиги , гулларнинг жойлашиши , гул ўрни , гул ён баргчаларининг бор ёки йўқлиги , бўлса унинг шакли , гул қисмларининг жойлашиши, симетрик тузилиши , (тўғри – актиноморф , қийшиқ – зигоморф ёки ассиметрик) гул ўрнининг оддий қосачасимон ёки тожсимон , эркин ёки туташган , тожбаргларнинг сони , доирада жойлашиши шакли , ранги . Гулнинг жинси: бир жинсли ёки икки жинсли . Агарда гул бир жинсли бўлса чангчили ва уруғчили гуллар алоҳида ўрганилади . Чангчиларининг сони , уларнинг ўлчами (бир хил ёки ҳар хил баландликдаги) ўзаро қўшилганми ёки эркинми , ёки тожибаргга бирикками , чангчисини гултожига нисбатан жойлашиши ва очилиши . Уруғчи оддийми ёки мураккабми , апокарпми ёки ценокарпми . Уруғчидаги мева барглари сони, (устунча сони ёки тумшуқча бўлаклари ёки тугунчалар ёки уялар асосида) тугунча жойлашиши. (устки , остки , ўртада)
8.Гул формуласини аниқлаб ёзинг ва гул диаграммасини чизинг .
9.Мева типларини аниқланг .
10.Ўсимликнинг хўжалик аҳамияти.
Ўрганилаётган ўсимлик юқорида зикр этилаётган намуна асосида тасвирланганлигидан сўнг унинг тузилиши , меваси, барги ва бошқа органлари албомга чизилади .
Навбатдаги вазифалар ўсимлик турини аниқлашдан иборат бўлиб , унинг ўсимлик аниқлагичларидан фойдаланилади . Қўлимизда аниқлагичлардан С.Холиқов , У.Пратов , А . Файзиевларнинг “Ўсимликлар аниқлагичи “ Тошкент “ўқитувчи” 1995 йил) бўлса бу аниқлагич ёрдамида масалан жағ-жағ ўсимлигини аниқламоқчи бўлсак , мазкур аниқлагич ёрдамида дастлаб ўсимликнинг оиласини , сўнгра туркум ва тури аниқланади .
Масалан , фараз қилайлик қўлимизда аниқлаш учун жағ-жағ ўсимлиги. Биз оилалар аниқлагичининг дастлабки жумласидан чап томонида тўрган 1 рақам тезадан бошлаб ўқиймиз . Унинг антизезаси бизни 4-тезага ёборади , чунки 1-тезада кўрсатилган белгилар жағ-жағ ўсимлигини мос келмайди . 4-тезадан ўқишни давом эттирамиз , унинг антитезаси 7-тезага юборади . 7-теза бизни 14-тезага юборади . 14-антизезаси орқали биз 23-тезага тушамиз. Ўқишни шу тартибда давом эттириб 23-антизезаси орқали 51 – тезага борамиз . 51-тезаси эса 53-тезага , 53 – антизеса 60-тезага юборади . 60-теза 61-тезага , 61 – теза 69-тезага , 69-антитеза 71 тезага , 71-теза 72 йўллайди . 72-тезада шундай ёзилган : косачаси 4та , тожибарги 4та, чангчиси 6та , ундан иккитаси қисқа . Меваси қўзоқ ёки қўзоқча . Бу белгилар жағ-жағ ўсимлигига мос келади . Демак бу ўсимлик карамдошлар оиласига мансуб экан . Чунки 72-теза остида шу оиланинг ўзбекча ва лотинча номи берилган . Оила номининг олдига 31 рақами қўйилган . Бу эса академик А.Л.Тахтаджян тавсифи бўйича ушбу оила мазкур китобда 31-тартиб номерига эга эканлигини билдиради . Шундай қилиб биз жағ-жағ ўсимлигининг карамдошлар оиласига , яъни жағ-жағ Casella Medic туркумига ва оддий жағ-жағ турига мансуб эканлигини билиб оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |