Машғулот мақсади :
Карамгулдошларнинг кенг тарқалган вакилларини аниқлаб , морфологик тузилишини ўрганиш ва хўжалик аҳамиятини билиб олиш .
Қабила: Capparales - Ковулнамолар
Оила: Brassicaceae - Карамдошлар
Вакиллари: : Brassica oleracea – Карам
Capsella bursa pastoris – Жағ - жағ
Sisymbrium loeseli – Куртэна
ТОПШИРИҚЛАР ВА ИШ ТАРТИБИ .
Оиланинг типик вакилларининг морфологик тузилиши билан гербарийлар ёрдамида танишинг . Гул тузилиши билан танишганда қуйидагиларга эътибор беринг . Гул қўрғонидаги гул қисмлари қандай жойлашган , чангчилар қисмлари қандай жойлашган , чангчилар ўлчами қандай . Чангчиларнинг сони ва уларнинг нечтаси қисқа ва нечтаси узун . Улар қандай жойлашган . Чангчиларининг асосида нектардонларида эътибор беринг . Ўсимлик қандай чангланади .
Гул тузилиши формуласи ва диаграммасини чизинг.
Мева типларини аниқланг . Чатнаб очиладиган ва очилмайдиган меваларининг расмини чизинг . Меванинг учки қисмидаги ўсимтасига ҳам эътибор беринг . (73 расм)
Оиланинг 2-3 та турини аниқлагич ёрдамида аниқланг .
17 – МАШҒУЛОТ .
Мавзу . Шўрадошлар оиласи .
Материал : Лавлаги , исмалоқ , оқ шўранинг гербарийлари ва фиксирланган гуллар.
Машғулот мақсади :
Шўрадошларнинг типик вакилларини гербарийлар ва фикцирланган материаллари ёрдамида ўрганиш .
Уларнинг хўжалик аҳамиятига эътиборни қаратиш .
Синфча : Chinniphyllidae – Кариофиллидкабилар,
(Чиннигулкабилар)
Қабила : Centrospermales - Марказуруғнамолар
Оила : Chenopodiaceae – Шўрадошлар
Вакиллари : Beta vulgaris - Лавлаги
Spinacia oleracea – экма исмалоғи
Chenopodium album – Оқ шўра
ТОПШИРИҚЛАР ВА ИШ ТАРТИБИ .
Оила вакилларининг гербарий намуналари ёрдамида вегетатив ва генератив органлари билан танишинг. Поя ва баргларининг морфологик хусусиятлари , жойлашувини текширинг . Лавлаги , экма исмалоқ ва оқ шўранинг гул тузилиши билан танишиб , улардаги гулларнинг жинси , чангларининг гулқўрғон аъзоларига нисбаттан жойлашуви , сони , гулқўрғонининг тугунчада жойлашиш типи , тугунча типини аниқлаш учун гулни узунасига кесиб кўринг. Исмалоқда гулнинг бир жинслилигига эътибор беринг . уруғчили гулларда тугунча борлиги ва нечта мева баргдан ҳосил бўлишлигини аниқланг. (74 расм)
Тўп меваси билан танишинг.
Чангчили ва уруғчили гулларини ва муртакларининг тузилишини чизиб олинг .
Лавлаги гулининг тузилиши , формуласи ва диаграммасини чизинг . (75 расм )
Оиланинг икки учта ёввойи турларини аниқлагичлар ёрдамида аниқланг .
Оиланинг характерли белгилари умумлаштиришда , уларнинг ҳаёт формалари , яшаш шароитлари , морфологик хусусиятлари , меваларнинг тарқалиши учун мосланишларга эътибор беринг ва хўжалик аҳамиятини кўрсатинг .
18 – МАШҒУЛОТ
Do'stlaringiz bilan baham: |