Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. Фан ривожланишнинг юксак 
даражасига эришган бўлса-да, лекин амалда фалсафа билан узвий боғлиқ бўлиб 


қолмоқда. Улар фаол ўзаро таъсирга киришиб, бир-бирининг ривожланишига 
самарали таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳол шу билан изоҳланадики, фалсафа далилий 
материалга, синовдан ўтган илмий маълумотларга таяниб, ўз мавҳум ғояларини 
борлиқ билан таққослаш имкониятига эга, фан эса, далилларни қайд этиш ва 
тавсифлаш билан чекланмай, янада асослироқ хулосалар чиқариш имкониятини 
қўлга киритади. XXI аср бошига келиб жаҳонда олимлар сони қарийб олти 
миллионга етди, тахминан шунча одам фанга хизматлар кўрсатувчи меҳнат билан 
банд (лаборантлар, техниклар, нашриётларнинг ходимлари ва ҳ.к.). Ерда қадим 
замонлардан бошлаб то XXI асрнинг бошига қадар яшаган олимларнинг умумий 
сонини олсак, уларнинг ўндан тўққиз қисми бизнинг вақтдошларимиз эканлиги аён 
бўлади. Ривожланган мамлакатларда илмий ходимлар сони меҳнатга қобилиятли 
аҳолининг қарийб 10% ни ташкил қилади, фанни таъминлашга миллий даромаднинг 
5% дан кўпроғи сарфланади.
Ҳозирги замон фани жамият, техника, иқтисодиёт, маданият, турмуш ва 
кундалик ҳаётни йўлга солувчи қудратли кучга айланди. Айни вақтда одамлар бугун 
фаннинг қудратинигина эмас, балки у билан боғлиқ бўлган хавфларни ҳам яхши 
англайдилар. Ҳозирги дунё ўз ютуқлари ва ўзининг жўшқинлиги учун фан олдида 
масъулиятли. Аммо илмий ҳақиқат ўз ҳолича одамларнинг эҳтиёжларига бефарқ. У 
бепарво ва раҳм-шафқатсиз. Аммо, И. А. Каримов таъбири билан айтганда, “Куч – 
билим ва тафаккур”
1
да бўлса, бу куч ортиб боргани сари инсониятга зиён 
етказмаслик учун ундан янада эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур. 
Шуни тан олиш лозимки, ҳозирги замонда жамият кўп жиҳатдан фаннинг 
улкан ютуқлари туфайли ўзини ўзи йўқ қилиш ёқасига келиб қолди. Бу илмий 
тараққиётни тўхтатиш керак, дегани эмас. Аммо илмий изланишни инсоний, 
ахлоқий муносабатга бўйсундириш ва балки унинг қайсидир йўналишларини 
чеклаш зарурлиги тўғрисидаги масала кун тартибига қўйилмоқда. Илмий 
изланишнинг инсонпарварлашуви, унинг йўллари ва оқибатларига ахлоқий 
муносабат – бу давримизнинг муҳим муаммоларидир. 
Айни шу ҳол фалсафа билан ҳам, ундан муайян фанлар илгари фалсафий тусга 
эга бўлган тадқиқот предметлари билан ажралиб чиққанида юз беришини тахмин 
қилиш ўринли бўлади. Бироқ, бундай ҳол юз бераётгани йўқ. Тарих фан фалсафадан 
қанча кўпроқ ажралса, унда шунча кўпроқ масала ва муаммолар пайдо бўлишини, 
яъни фалсафа нафақат камаймаслиги, балки, аксинча, кўпайишини кўрсатади. 
Бунинг сабаби нимада? Бу саволга жавобни фан ва фалсафанинг ўзига хос 
хусусиятларидан, уларни алоҳида-алоҳида тавсифловчи масалалар ва уларнинг 
ечимлари ўртасидаги тафовутдан қидириш, ўринли бўлади.
Фан фақат ўзи олган ҳаққоний билимларга ва муайян натижаларга таяниши 
унда ўз муаммолари ва «очиқ» масалалари мавжуд эмаслигини англатмайди. Бироқ 
аниқ, шак-шубҳасиз жавобларга эга бўлмаган фалсафий масалалардан фарқли 
ўлароқ, илмий масалалар билимдонлик қилишни эмас, балки пухта ўйлашни талаб 
қилади, зеро улар пировардида дастлабки тахминларни рад этувчи ёки ишончли 
билимлар доирасини кенгайтириб тасдиқловчи муайян ечимлар олиш реал ёки 
потенциал имкониятига эгадир. Шу тариқа вужудга келадиган илмий фанлар 
қайнаётган сувдаги кўпиклар каби катталашиб, фалсафий мушоҳада юритиш 
жабҳасини, англаб етилган нарсалар англанмаган нарсалар билан юзма-юз келувчи 
2
Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин // Биз 
келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1999. –Б.98 


соҳани ҳам кенгайтиради, чунки табиатшунослик доирасида жавоб беришнинг 
иложи бўлмаган янги масалаларни юзага келтиради.
Бугунги кунда эски фалсафий муаммолардан янги фалсафий жумбоқлар 
сари ўтилмоқда. “Худо борми?”, “Ҳақиқат нима?”, “Руҳнинг табиати қандай?” 
қабилидаги фалсафий масалаларни аниқ ва узил-кесил ечиш мумкин эмас, балки 
уларни ечишнинг умуман иложи йўқдир, шу боис бу саволлар ҳам жавобсиз 
қолмоқда.
Нима учун “балки”? каби саволлар шунинг учунки, қадимда 
донишмандларни бугунги кун нуқтаи назаридан мутлақо фалсафий бўлмаган ва том 
маънода фалсафий саналган масалалар қизиқтирган. Мисол учун: “Юлдузлар 
кундузи, қуёш эса – тунда қаерга йўқолади?”, “Нима учун айрим жисмлар сувда 
чўкади, баъзи жисмлар эса сувда сузади?”, “Чопқир Ахиллес судралиб бораётган 
тошбақага қандай етиши мумкин, башарти ҳар сафар уларнинг ўртасидаги масофани 
босиб ўтиш учун у мазкур масофанинг тенг ярмидан ўтиши лозим бўлса?” ва ҳ.к. ва 
ш.к. 
Бироқ бу ва шунга ўхшаш масалалар фалсафадан табиатшунослик соҳасига 
ўтгач, кўпинча янги ва янги фалсафий муаммоларни юзага келтиради. Масалан: Ер 
ва бошқа сайёраларни, айни бир йўналишда айлантирган куч қаерда? 
-Агар бизнинг қуёшимиз ўртача катталикдаги юлдуз бўлса, унга ўхшаган 
миллиардлаб юлдузларнинг ҳеч бўлмаса айримлари бизнинг Еримиздагига 
ўхшаш ҳаёт мавжуд бўлган йўлдошларга эга бўлиши мумкинми? Инсон 
ҳатто энг яқин юлдузларга етиши учун нафақат инсон ҳаёти, балки унинг 
цивилизацияси тарихидан ҳам кўпроқ вақт талаб этилар экан, буни қандай 
қилиб исботлаш ёки рад этиш мумкин? 
Ниҳоят, биз кузата оладиган олам кенгайиб бораётган бўлса, бу ҳаракат 
замирида қандай сабаблар ва кучлар ётади? 
Бу ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш муаммолар одамларни фалсафага қайта 
ва қайта мурожаат этишга мажбур қилади, чунки фан ҳозирча бундай саволларга 
аниқ жавоб беришга қодир эмас. Аксилдунёлар ва аксилгравитация, қора материя 
ва қора энергия, бошқа макон ва вақт ўлчовларидаги дунёлар ҳақидаги ҳар хил 
фалсафий ғояларнинг мавжудлиги айни шу ҳол билан изоҳланади.
Шунга қарамай, фан ва фалсафанинг ролига баҳо беришда айрим қарама-
қаршиликлар мавжуд. Хусусан, баъзи бир илмий ва фалсафий давраларда фаннинг 
роли ва аҳамиятини мутлақлаштирувчи ёндашув мавжуд бўлиб, у “ижобий”, 
“фойдали” билим сифатида фанни “мавҳум” ва “тажрибага асосланмаган” фалсафага 
қарши қўяди. Бундай қарашлар сциентистик деб, назарий тафаккур йўналиши эса – 
сциентизм (лот. scientia ва ингл. science – фан, билим) деб аталади. Cциентизм фан 
техника 
тараққиётининг 
ижобий 
жиҳатларини 
мутлақлаштиради. 
Антисциентизм фалсафий билишни илмий билишдан ажратади, уни илмий билиш 
билан мувофиқ эмас, деб эълон қилади, у оқилоналикни камситади ва мистика, 
интуиция, ирода ва шу кабиларни мутлақлаштиради.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish