3). Суюлтирилган ва сиқилган газлар ортилган вагонларда ёнгии чиканида локомотив бригадасининг ҳатти ҳаракати. Агар суюлтирилган ва сиқилган газлар ортилган вагонларда ёнгин чиқанида локомотив бригадаси бу вагонларни бошқа вагонлардан 200 м масофага узоқлаштирган ҳолда ёнғинни бартараф қилишга киришади. Агарда ёнғин бутун вагонга тарқалса газлар ортилган балонларни тушириб биринчи ўтўчириш воситалари билан ёнғинни ўчириш тақиқланади. Бу ҳолатларда локомотив бригадаси бу вагонларни қўриқлаган ҳолда бегона одамларнинг олдини олади ва ўзлари ҳам ҳавфсиз жойда жойлашади.
4). Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида жгут қўйиш қоидалари Жгут қўйиш артериядан ва куктомирдан қон оқаётганда кўлланилади. Шунда тиббий жгут ёки кўл остидаги бошка нарса шикастланган жойдан юқорироқда боғланади. Шикастланган жойдан қон оқишининг тўхташи ва артерия устида томир уришининг сезилмаслиги жгут самарали боғланганлигидан далолат беради. Жгут шикастланган жойдан тепарокда боғланади. Жгут боғланадиган жой устига, тери копламаларини кушимча шикастлантирмаслик учун, юмшок мато, кийим устидан кўилади. Жгутнинг бир учи боғланадиган жойга кўйилган юмшоқ мато устига қўйилади ва бир қўл билан ушлаб турилади, иккинчи кўл билан эса жгут тортиб айлантрилади. Жгут шу кўринишда боғлаб бўлингандан сўнг унинг учлари мосламалар ёрдамида махкамланади. Жгут тўғри
қўиилганда қон оқиши тўхтайди, жгут боғланган жойдан пастроқда томир уриши сезилмайди. Кутилган натижага эришилгандан сўнг қалам ёки шунга ўхшаш предметнинг учларидан бири жгут орқага айланиб кетмаслиги учун махкамлаб кўйилади.
Вакт ўтиши билан жгут қўйилган жойнинг пастроғида қон айланиши бузилади, шиш пайдо бўлади, тери қопламлари кукимтир тусга киради ва қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Шунинг учун ёзда жгут купи билан икки соатга кўйилади. Шу вакт ичида жабрланган кишини даволаш муассасасига олиб келиш керак ва бу ерда шифокорлар қонни бутунлай тўхтатиш амалиётини қўллайдилар. Агар бирон сабабларга кўра бунинг иложи бўлмаса, юкорида айтилган икки соат вақт ўтганидан сўнг, дастлаб томирни ярадан юқорироқ жойда бадан суяғига панжа ердамида маҳкам сиқиб кўйиб, тўқималарга янги артериал қонни етказиб бериш хамда улардан кўктомир қонини олиб кетиш учун имкон бериш
максадида жгут бироз бушатилиши лозим. Терининг кукимтир туси йўқ бўлиб, шиш камайган, огриқ йўқолган ва тери қоплами пуштиранг тусга киргандан кейин жгутни яна бураб сикиб қўйиш керак. Қиш вақтида жгут 1 соатга қўйилади. Вақтдан адашмаслик учун жгут қўйилган заҳотиеқ жгутнинг устига ёки унинг остига сикиб кўйиладиган қогозга жгут соат нечида кўйилганлиги қалам ёки ручка билан ёзиб қўйилади. кон оқиши кўзга кўринадиган даражада тўхтаганидаи сўнг яранинг устидан сиқиб турадиган ўров боғланг.