Билет №1
1). 2-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш
Меҳнатни муҳофаза қилиш - бу тегишли қонун на бошка метёрий хужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сихат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга каратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидаи иборат.
2). Кислота билан тўлдирилган цистерналар билан ишлаганда техиика ҳавфсизлиги.
1.Кислота билан тўлдирилган цистерналар билан ишлаш жараёнида ўта эхтиёт бўлиш талаб қилинади, чунки люкларнинг прокладкаларнинг носозлиги, қопқоқларнинг зич ёпилмаганлиги, цистерналарнинг қозонларидан кислота оқиши, цистерналар ёнида ҳизмат кўрсатаётган ҳодимларга талофат етказиши мумкин.
2. Машинист ва унинг ёрдамчиси кислота куюш цехларида каскаларда юриши талаб қилинади.
3. Цистерналарни кислота куюш цеҳига киритаётганида машинист ёрдамчиси бошқарув кабинасида бўлиши керак: Цистерналарни кислота куюшга ўрнатишни машинист ёрдамчиси кислота куюш цеҳининг ҳодимининг бошқарувида амалга ошириши керак.
4. Локомотив бригадасига цистерналарнинг люклари ёпиклигини текшириш учун цистерналарнинг нарвонларига чиқиш тақиқланади. Локомотив цистериаларга уланиш жараёнида машинист ёрдамчиси ҳавфсиз 10 м масофада жойлашган ҳолда, цистерналардан кислота оқиш-оқмаслигини текшириб цистерналарга уланиниши керак.
5. Маневр ишларини бажариш жараёнида, цистерналарни қуюшга ўрнатиш ва тормоз тиркама мосламаларини ўрнатиш пайтида машинист ёрдамчиси ҳавфсиз бўлган жойда яни гусакларга қарама қарши томонида бўлиши керак. Цистерналарнинг тагига тормоз тиркама мосламаларини ўрнатиш ва цистерналар тагидан тормоз тиркама мосламаларини олиб ташлаш, якуний енгларни улаш ва ечиш, вагонларни узиш, циртерналарга куюлган кислоталарнинг чайкалиши тугагашини 1-2 дақиқа кутгандан кейин амалга ошириши керак.
6. Кислота куюладиган цистерналарнинг нарвонларида, маҳсус тормоз майдончаларида, маҳсус нарвонларда жойлашиш тақикланади.
7. Кислота куюлган цистерналар билан бекат йўлларида маневр ишларини бажариш жараёнида, машинист ёрдамчиси бекат ёлларидаги одамларни цистерналардан кислота оқиб чиқиши ҳавфи борлигидан огоҳланитириши шарт ва ўзи ҳавфсиз шомол тарафдан жойлашган ҳолда маневр ишини бажариши керак.
8. Цистерналарни узиш пайтида машинист ёрдамчиси одамларни огоҳлантириб ҳавфсиз жойга ўтишини текшириб кейин ҳаракатга сигнал бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |