4). Ўмиртка лат еганида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Аломатлари: Ўмиртқадаги қаттиқ оғриқ, энкая олмаслик ва ўгирила олмаслик.
Биринчи ёрдам куидагилардан иборат: лат еган одамни кўтармасдан эҳтиёткорлик билан, тагига қаттик кенг нарсани киргазиш керак масалан (ечилган эшик, кенг ёғоч), ёки лат еган одамни эҳтиёткорлик билан қорин тарафига ағдариб шу ҳолатда тиббиёт муассасига етказиш зарур.
5). 176-модда. Ходимнинг бурчлари
Ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чикариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт. Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал хужжатларда (жамоа шартномаларида, йўрикнемалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб кўйилади.
Билет.№9
1). Локомотивларда оммовий химоя воситалари.
Локомотивларда оммовий хомоя воситаларига куидагилар киради: блокировка ускуналари, ҳимоя тўсиклари, дасталар, сеткали тўсиқлар, тўсикли айдончалар, кулифли эшиклар, блокировка калитлари, реверс дасталари, АБ дасталари, муҳофозоловчи жумраклар, якуний жумраклар
2). Бекат йўлларида локомотивларга техник хизмат кўрсатиш жараёнида техника хавфсизлиги.
Бекат йўлларида локомотивларга техник хизмат кўрсатиш ва техник кўрикларни бажариш TOI кўламида амалга оширилади. TOI кўламига куидагилар киради: локомотивни қабул килиш, ва смена мабоинидаги техник хизмат, мослама ва механизмларнинг бутлигини текшириш, мой ва сувларнинг окишини бартараф килиш, электр машмналарини текшириш, ходовойларни кўрикдан ўтказиш ва мойлаш, тормоз колодкаларини алмаштириш, тормоз рычаг уаткичларини созлаш. Техник хизмат кўрсатиш даврида барча ишлар техника ҳавфсизлигига риоя қилган тарзта амалга оширилади. Бекат йўлларида локомотивга техник хизмат кўрсатиш ва техник кўрикдан ўтказиш учун локомотив бригадаси бекат навбатчисидан рухсат олиши керак, рухсат олингандан кейин локомотивни тўхтатиб, гилдираклар тагига кўл тормоз тиркамаларни ўрнатиш зарур. Тепловозларда дизелни ўчириб, реверс дастагини нетрал ҳолатга ўрнатиб, умумий бошкарув тугмасини ўчириб, аккумулятор батареясини узиб кўиш керак, агар техник хизмат кўрсатиш дизел ҳонасида, холодильник ҳонасида ёки компрессор отсегида ўтказилиши зарур бўлса, унда дизелни ўтатувчи контакторлар блокировка килиниши зарур. Локомотивнинг экипажига ҳизмат кўрсатиш жараёнида, ҳизмат кўрсатилаётган гажавада ўрнатилган тормоз цилиндирларининг муховазаловчи чумраклари беркитилган булиши керак.
Контакт симлари тортилган йўлларда техник хизмат кўрсатиш жараёнида локомотив томларига чиқиш такикланади. Барча ишларни шошмаган ҳолда, майдончалардаги, зиналардаги ва полардаги мой оккан жойларни латта билан артиб, тозалаб амалга ошириш зарур. Техник хизмат кўрсатишни якунлаб бўлгандан кейин мойли латталарни маҳсус контейнерларга олиб бориб ташлаш керак.
Электровозларда ёрдамчи машиналарни тамирлаш ва кўриқдан ўтказиш, электр тортиш двигатели ва аппаратларни кўрикдан ўтказиш қуидаги амалларга асосланиб бажарилиши шарт: Электровозни (составни) тўхтатиб, ғилдираклар тагига қўл тормоз тиркамаларини ўрнатиш зарур, ёрдамчи машиналар ва аппаратлар ўчирилган бўлиши керак, тўк қабул қилувчилар туширилган бўлиши ва ерга уланган бўлиши керак, калитлар ва реверс дастаги ечиб олинган бўлиши керак, ёрдамчи машиналарнинг шитлари ва тўк қабул қилучилар блокировка килинган бўлиши керак, тез ўчирувчи мосламалар ўчирилган бўлиши керак, аппарат камераларининг эшиклари очилиши керак. Ток қабул қилучиларга ҳаво босимини узатиб берувчи қувурларнинг жумракларини ёпиб кўиш керак. Машинист приборлардан ташкари шахсан тўк қабул қилувчилврнинг тушганлигини текшириб чиқиши зарур. Бошқарув пультининг калитлари ва реверс дастаги локомотивни қабул килаётган ёки техник хизмати кўрсатаётган ҳодимда бўлиши шарт. Электровозга техник хизмат кўрсатиш жараёнида килинадиган ишлар икки киши бўлиб амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |