3). Енғин содир бўлганида локомотив бригаданинг ҳатти ҳаракати. Ёнғин содир бўлганида қуюдагиларни бажариш шарт:
a) электровозларда: контроллернинг дастагини ноленчи ҳолатга ўтказиб, электровоз (составни) тўҳтатиш зарур; тез ўчирувчи мосламаларни ва барча бошқарув тугмачаларини ўчириш зарур, аккумулятор батареяни узиб, ток қабул қилувчини тушириш зарур. Электровоз (состав) нинг ғилдиракларининг тагига кўл тормо тиркамаларини ўрнатиш зарур. Ёнғин тревогаси сигналини чалиб, радио алоқа орқали поезд диспетчерига ва бекат навбатчисига ҳабар бериш зарур. Ток қабул қилувчи туширгандан кейин машинист уларнинг тушганлигини ва контакт симлари электровоз томига тегмаётганини текшириб чиқиши зарур. Агарда ток қабул қилувчи тушмаган бўлса ёки контакт симлари томдаги электр ускиналарига тегиб турган бўлса, ерга улаш контакторини ишга тушириш учун катта кучланишли камераларнинг эшикларини очишга руҳсат этилади. Ҳамма амалларни бажариб бўлганидан кейин локомотив бригадаси ёнғинни бартараф қилишга киришади.
б) Тепловозда ёнғин чиқанида контроллернинг дастагини ноленчи ҳолатга ўтказиб, дизельни ва тепловозни (составни) тўҳтатиш, аккумулятор батареянинг рубильнигини ўчириш керак. Тепловозни (составни) тўҳтатгандан кейин уни жоида ушлаб туришнинг чораларини кўриб, ёнгин тревогасини чалиб, поезд диспетчерига ва бекат навбатчисига ҳабар бериш керак. Электр ҳавфсизлиги талабларини бажарган ҳолда ёнгинни ўчиришга киришиш керак агар тепловоз (состав) электрлашган ҳудудда тўхтаган булса. «Еигин
тревогаси» Сигнали битта узун ва иккита киска турухли товушлар билан берилади:
─ • • ─ • •
4). Темир йўлларда юрганда техника ҳавсизлиги. Темир йўлларда юрганда куйидаги талабларни бажаринг: маҳсус пўлакчалардан фойдаланган ҳолда темир йўлларда ҳаракатланинг;
Яқинлашиб келаётган ва четтаги йшлларда ҳаракатланаётган локомотив ва вагонларга этибор берган холда, икки йўл оралиғида ёки йўл бўйлаб йўл четида ҳаракатланинг;
Темир йўллардан ўтаётганда яқинлашиб келаётган локомотив ва вагонлар йўклигига этибор бериб рельслардан ҳатлаб ўтиб тўғри йўналиш бўича кесиб ўтинг;
Поездлар билан банд йўллардан ўтишда яқинлашиб келаётган локомотив ва вагонлар йўқлигига этибор бериб тормоз майдончасидан фойдаланган ҳолда ўтинг;
Тормоз майдончасидан фойдаланган ҳолда темир йўлдан ўтишда кўл дастаглари ва зиналар бутлигига этибор беринг;
Тормоз майдончасидан тушишда қўл дастагидан ва зиналарлан фойдаланган ҳолда юзабилан вагонга қараган ҳолда ва тушишга тўсиқ йўқлигига этибор бериб тушинг;
Қоронғу вақда фонардан фойдаланган ҳолда ойёқ остини ёритган ҳолда харакатланинг;
Ажратилган вагонлар ёки локомотивлар ва локомотивлар секциялари орасидан утишда автотиркамалар орасидаги масова 10 м кам бўлмаган жойдан ўтинг;
Йўлларда турган вагонларни ёки локомотивларни айланиб ўтишда масофани 5 м ушлаган ҳолда ўтинг;
Темир йўлларда юрганда қуйидагилар тақиқланади:
Рельсларга чиқиш ёки рельсларга ўтириш;
Локомотивнинг ҳаракати пайтида зиналарда ва локомотив ташки мосламаларида ҳаракатланиш;
Стрелка ўтказгичлари жойлашган жойларда йўллардан ўтиш;
Яқинлашиб келаётган ҳаракат воситалари олдинан йўллардан ўтиш;
Йўллардан ўтишда ҳаракат таркибларининг тагига кириш ва автоторкама устидан ўтиш.