Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН ЛОЙИҲАСИ – МАШҒУЛОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН ЛОЙИҲАСИ – МАШҒУЛОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА 
 
УСМОНОВА М., ЖДПИ. 
 
Замонавий ўқитиш технологиялари – мажмуавий интеграл (бутун, узвий боғлиқ) тизим бўлиб, унда 
таълим мақсадлари асосида белгиланган кўникма ва малакалар ўқувчилар томонидан назарий билимларни 
ўзлаштириш, уларда муайян маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга йўналтирилган педагогик фаолият 
элементларининг маълум тартибга солинган тўплами сифатида акс этади.
Таълим жараёнининг мақсадга мувофиқ, самарали ташкил этилиши ўқув манбалари (ўқув дастури, 
режаси, дарслик ва қўлланмалар) савияси, шунингдек, педагогнинг билим даражаси ва педагогик маҳоратига 
бевосита боғлиқдир. 
Таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллашда ўқув дастури мазмунининг мукаммаллиги, 
дарслик ҳамда қўлланмаларнинг замонавий талаблар асосида яратилганлиги, ўқув режаси моҳиятининг назарий 
ва амалий хусусиятларига кўра ягона мақсадга эришиш учун хизмат қилиши, машғулотларни самарали ташкил 
этиш имконини берувчи педагогик шарт-шароитларнинг мавжудлиги, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар ўртасида 
ижобий, самимий муносабатларнинг қарор топиши каби масалалар инобатга олинади. 
Таълим жараёнида педагогик технологияларни муваффақиятли қўллашнинг яна бир омили – бу муайян, 
яхлит таълимий жараённи олдиндан лойиҳалаш, ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган назарий ва амалий 
билимлар, кўникма ва малакалар даражасини ташхислаш ҳамда таълим мақсадининг муваффақиятли 
натижаланишини аввалдан башоратлай олишдан иборатдир. 
Таълимдан асосий мақсад болаларга билим беришгина эмас, балки билим олиш йўлларини ўргатиш, 
уларни таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айлантириш демакдир. Янгича ижтимоий, иқтисодий 
шароитда ўқитиш мазмунини такомиллаштириш, дарсларни жаҳон андозаларига мос равишда ташкил қилиш 
ўқувчилар фаоллигини оширадиган муҳим омиллардан ҳисобланади.
Дарс машғулотларини ранг-баранг замонавий техник воситалар иштирокида ташкил қила олган ўқитувчи 
қисқа вақтда ўқувчиларнинг эгаллаган билими, дўстларига муносабати, муомала маданияти, фикр доираси, сўз 
бойлиги, нутқий салоҳияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлади. 
Илғор технологияга асосланган дарслар ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида тенг, дўстона муносабат қарор 
топишига шароит яратади. Ўқувчи дарсда ўзини эркин ҳис қилади, машғулотларга қизиқиши, сўз санъати 
билан шуғулланишга, ижодга рағбати ортади. 
Илғор методист ўқитувчиларимиз дарс самарадорлигини оширишнинг янги-янги воситаларини ўйлаб 
топмоқдалар. Уларни замонавий ўқув техника воситаларига таяниб, дарс жараёнига татбиқ этиш усулларини 
ишлаб чиқмоқдалар. 
Дарс - ўқувчи ва ўқитувчи ҳамкорлигида, дастур ва дарсликлар асосида, изчил тартиб ва олдиндан 
белгиланган йўсинда, доимий ўқувчилар жамоаси билан ўтказиладиган, таълимнинг етакчи шакли саналади. 
Қисқа қлиб айтганда, дарс – инсон тафаккури, маҳсули – билимни ёшларга сингдиришнинг асосий шакли. 
“Буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, тараққёт ва 
истиқболимиз, ислоҳот ва режаларимиз тақдири, замон талабларига жавоб берадиган, юқори малакали, онгли 
мутахассис тайёрлаш” да дарс машғулоти муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли унга қўйиладиган талаб ҳам 
ижтимоий тараққётга мос равишда доим ўсиб боради. Дарсларда ўрганиладиган билимлар тизими фаннинг 
сўнгги ютуқларига асосланиб, танланган компьютер дастурларига киритилган бўлиши зарур. Акс ҳолда таълим 
субъектларида ўқув машғулотларига қизиқиш сусаяди.
Педагогик технология ўқитиш жараёнининг ўзаро боғлиқ қисимларини ташкилий жиҳатдан тартибга 
келтириш, босқичларни қуриш, уларни жорий этиш шартларини аниқлаш, мавжуд имкониятларни ҳисобга 
317 


олган ҳолда белгиланган мақсадга эришишни таъминлайди. Ёхуд педагогик технология ўқитувчининг касбий 
фаолиятини янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган муолажалар йиғиндисидир. Технология 
ўзининг эгилувчанлиги, натижаларнинг турғунлиги, самарадорлиги, олдиндан лойиҳаланиш зарурати билан 
методикадан фарқланиб туради. 
Педагогик жараённи ташкил этиш ва унинг муваффақиятли кечишини таъминловчи муҳим шартлардан 
бири машғулотларни лойиҳалаштиришдир. Педагогик жараённи лойиҳалашда: 
1) 
Педагогик фаолият мазмунини таҳлил қилиш; 
2) 
Натижаларни олдиндан кўра билиш; 
3) 
Режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш лойиҳасини яратиш каби вазифалар бажарилади. 
Бу босқичда ўқитувчининг мустақил, шу билан бирга ўқувчи билан ҳамкорликда ўқув жараёнининг 
мазмуни, воситаларини белгилаш асосида лойиҳалаштирилган фаолияти етакчи ўрин тутади. Демак, педагогик 
жараённи лойиҳалаш лойиҳа – мазмун – фаолият учлиги асосида ташкил этилувчи педагогик фаолиятнинг 
умумий моҳиятини яхлит ифодалашга хизмат қлувчи лойиҳани яратишдир. 
Методика илмида ўқув режалари лойиҳасини қандай тузиш масаласи доимий долзарб муаммолардан 
ҳисобланади. Кўпгина ривожланган мамлакатларда комплекс лойиҳаларга асосланган ўқув режалари тузилиб, 
унда ҳаётнинг турли соҳаларига оид билимлар — ўқув мавзулари ва ўқув предметлари бир комплексга 
бирлаштирилади, яхлитланади.
Таълимни лойиҳалаштиришда ўқув дастури, режаси, дарслик ва қўлланмалар билан бир қаторда, 
йиллик режа, мавзуий режа ва кундалик дарс режасидан фойдаланилади.
Йиллик режа дастур ва дарслик асосида тузилиб, малака ошириш институтлари орқали тарқатилади. 
Мазкур режа асосида ярим йиллик ва чораклик режалар ўқитувчилар метод бирлашмаси томонидан ёки 
алоҳида ўқитувчи томонидан тузилади. Ушбу режаларга (фан материалларидан баъзиларини олиб ташлаш ёки 
қўшишдан ташқари) ижодий методик ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Бир соатлик дарс режасини ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларнинг ички ва ташқ имкониятлари, нутқий 
кўникма ва малакаларини ҳисобга олган ҳолда тузиши лозим. Дарс режасида фан машғулотига қўйиладиган 
ДТС талаблари ҳисобга олинади.
Ўқув бўлимлари ва мавзуларига ажратилган ўқув соатлари дарс машғулотларини ташкил этиш, билим, 
кўникма ва малакаларни шакллантириш ва назорат қилишда меъёрий ҳужжат саналади.
Ҳар бир машғулотнинг самарадорлиги уни олдиндан яхлит ҳолда тасаввур этиш, аниқ белгиланган 
мақсад, вазифа ва кафолатланган натижага эришишнинг технологиясини олдиндан пухта лойиҳалаштиришга 
боғлиқ. Бу лойиҳалар бугунги кунда технологик харита атамаси билан юритилмоқда.
Технологик хариталар таълим тизимига янги педагогик технологиялар билан бирга кириб келди ва ҳар 
бир машғулотнинг мазмун-моҳиятини акс эттиришга йўналтирилди. Технологик хариталар ўқув дастури ва 
тақвим-мавзуий режа асосида ҳар бир мавзу учун тузилади ва унда бутун машғулотнинг мазмуни 
мужассамлаштирилади. Таълим бериш технологиясида дарс мавзусидан тортиб, мақсад ва режалар, педагогик 
вазифалар, ўқув фаолияти натижаси, дарснинг типи ва тури, технологик воситалари, фойдаланиладиган 
интерфаол методлар, таълим бериш шакли ва усули, машғулот босқичлари муайян бир тартибда 
лойиҳалаштирилади. Технологик харитада эса иш босқичлари ва фаолият мазмуни акс этади. Машғулот 
жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи-талабалар томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг босқичма босқич 
ифодаси технологик харита мазмунини ифодалайди. Унда амалга ошириладиган ҳар бир жараён учун таълим 
технологияси асосида махсус иловалар берилади.
“Замонавий технологиялар ўқувчиларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишга, мустақил 
ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Шу билан бир 
қаторда ўқув жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш имконини ҳам беради. Бунинг учун ўқитувчи ўтиладиган 
дарснинг технологик харитасини тузиб олиши катта аҳамият касб этади. Дарс самарадорлиги аввалдан пухта 
ўйлаб тузилган машғулотнинг технологик харитасига боғлиқ. Ўқитувчи технологик харитани тузишда 
шужиҳатга алоҳида аҳам ият бериши лозимки, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этиши ҳамда аниқ 
белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнининг бориши тўлиқ ўз ифодасини топган 
бўлиши керак.
Бундай усулда ташкил этилган замонавий дарслар ўқувчи-талабаларда мантиқий, ақлий, ижодий, 
танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини ривожлантиришга, рақобатбардош, етук 
мутахассис бўлиб етишиларига ёрдам беради” [2]. 
Технологик хариталарда машғулотнинг бошланиши ва тугалланишигача бўлган вақт оралиғида ўқитувчи 
ва ўқувчилар томонидан амалга ошириладиган фаолият мазмуни ўз ифодасини топади. Унда ўқув 
машғулотининг ҳар бир босқичи кетма кетлик асосида ёритиб берилади. Технологик хариталарда иш 
босқичлари ва фаолият мазмуни муайян жадваллар асосида берилади. Лойиҳалаштирилган жадваллардаги 
фаолиятни амалга оширида қўлланиладиган воситалар илова қилинади.
Технологик хариталар ҳар бир таълим босқичи, шунингдек, ҳар бир фан хусусиятларидан келиб чиқиб 
тузилади. Бугунги кунда, асосан, олий ва ўрта-махсус таълим босқичлари учун самарадор аҳамиятга эга бўлган 
турли шаклдаги таълим технологиялари қўлланилади. Шиддат билан илгарилаб бораётган педагогик жараёнда 
олий таълим муассасалари учун ҳар бир фанга тегишли мавзуларнинг таълим технологиялари, технологик 
хариталари ишлаб чиқилмоқда, методик қўлланмалар яратилмоқда. Умумий ўрта таълимда эса, асосан, 
мураккаблаштирилган, замоанвий технологияларга таянган янги кўринишдаги дарс ишланмалари 
318 


қўлланилмоқда. Бу таълим тизимида фаолият юритаётган айрим илғор ўқитувчилар технологик хариталардан 
ҳам фойдаланишмоқда. 
Таълим босқичларида олиб бориладаган машғулотлар жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигига 
асосланган, ўқувчилар фаоллигини оширишга йўналтирилган турли шакл ва усулдаги таълим технологияларига 
таянган технологик хариталар ишлаб чиқиш, таълимнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш, 
машғулотларни мазмунли режалаштириш ҳамда амалга ошириш, шу асосда таълим самарадорлигига эришиш, 
ўқувчиларнинг билим ва тафаккурини юксалтириш бугунги куннинг, янгиланиб бораётган методика илмининг 
доимий долзарб муаммолари сифатида ўз тадқиқотчиларини чорлаб тураверади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish