Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА МАЪНАВИЯТ ТУШУНЧАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА МАЪНАВИЯТ ТУШУНЧАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
МАЗМУНИ 
 
УСМАНОВ Н., ЖДПИ. 
 
“Маънавият” – бу 6-10 ёшли болаларда маъни, унинг эстетик туйғусини ўстириш, маънавий оламини 
бойитиш демакдир. Маънавият орқали бола ўз онги ва бадиий туйғусини бойитиб борар экан, худди ўзига 
эстетик қадриятларни жамлагандай бўлади, уларни ўзининг касб фаолиятига татбиқ этишни мақсад қилиб 
қўяди”. Шу жиҳатдан кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавиятини шакллантириш билан 
қуйидагиларга эришиш мумкин: 

ўқувчиларга маънавият ҳақида тушунча бериш; 

ўқувчиларнинг маънавий оламини бойитиш ва тушунчаларини ўстириш; 

ўқувчиларда турли хил тадбирлар асосида маънавиятини шакллантириб боришга ўргатиш; 

ўқувчиларни мустақил меҳнат қилишга кўниктириш; 
Буларни амалга ошириш билан 6-10 ёшли ўқувчиларнинг онги, дунёкараши ва маънавиятини дастлабки 
босқичда шакллантиришга киришилади. Бу эса бевосита маънавият тарғиботи билан боғлиқ ҳодисадир. Чунки 
маънавиятнинг субъекти айнан шулардир: 
Бунда бошланғич синф ўкувчисининг онгида миллий ғоя ассосида маънавият тушунчаларини 
шакллантириш унинг дунёқарашида соғлом ғоялар ва билимга ҳаваснинг ортиб бориши ҳамда ахлоқида эса 
милллий одоб-меъёрларининг ривожлантириши ҳисобланади. Бунинг учун фойдаланиш мумкин бўлган илғор 
педагок тажрибалар ва замонавий педагогик технологиялар етарли даражада мавжуд. 
Бошланғич синфларда маънавият тушунчасини шакллантиришда «маънавият» тушунчасига берилган 
нуфузли таьрифдан келиб чиқиш керак. Шунга кўра, маънавият - инсонни руҳан поклайдиган, қалбан 
улуғлайдиган ва ички дунёсини бутун қиладиган беқиёс кучдир; унинг натижасида инсон ирода, эътикод 
виждон каби сифатларга эга бўлади [2; 19]. Бу ўринда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
1) бошланғич синф ўқувчиларида маънавият тушунчаларини таркиб топтиришнинг мақсади 6-10 ёшли 
ўқувчиларнинг онги, дунёқарашини ва ахлоқини тўғри шакллантириш;
2) 
бошланғич синф ўқувчиларида маънавият тушунчаларини шакллантиришнинг мазмуни 6-10 ёшли 
ўқувчиларнинг руҳини ўстириш, қалбини пок туйғулар асосида улғайтириш ва ички дунёсини (хотирасини) 
мустаҳкамлашдан иборат; 
3) 
бошланғич синфларда маьнавият тушунчаларини шакллантириш вазифаси 6-10 ёшли ўқувчининг 
ирода, эътиқод ва виждон каби ахлоқий сифатларини таркиб топтириш. 
Маънавият тущунчасига берилган таърифда бу масала «таълим ва тарбиянинг муҳим кўриниши» 
эканлиги таькидланиб, унинг мазмунини “ ёш авлод онги ва қалбида эзгу ғояларга садоқат туйгуларини 
тарбиялашга қаратилган усуллар, ҳаракатлар мажмуи” ташкил қилиши уқтирилади [10; 320]. Бундай эзгу 
ғояларнинг асосийлари миллий ғоямизда ифодаланган бўлиб, улар юрт тинчлиги, ватан равнақи ва халқ 
фаровонлигидан иборатдир. 
Бундан ташқари, маънавият тушунчаси «нафақат билим бериш, балки шахсни бирон-бир хатти-
ҳаракатга ундащдан ҳам иборат [10,320]. Шу жиҳатдан бошланғич синф ўқувчилари билимли, фикрли ва 
ахлоқли бўлишига маънавият тарғиботи воситасида даьват қилинади. Бунинг учун бошланғич синф ўқитувчиси 
ўқувчиларда маънавият тушунчасининг таркиб топишида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1) маънавият соҳасидаги янгиликлар ва ахборотларни қабул қилиш ва ўзлаштириш; 
2
) бошланғич синф ўқувчиларининг онги, дунёқараши ва ахлоқини миллий ғоя асосида шакллантириш; 
Маънавият 
тушунчаси 
б
Дунёкараш 
Бошланғич синф
ўкувчиси 
Онг
Ахлоқ 
316 


3) маънавият тушунчаларини шакллантириш учун оптимал методлардан фойдаланиш; 
4) маънавият тушунчаларини шакллантириш ишининг самарадорлигини баҳолай олиш. 
Албатта, бошланғич синфларда маънавият тушунчаларини сингдириш ва тарғиб қилиш таълим ва 
тарбия жараёнида ташкил қилинади. Бунинг учун дарс машғулотлари ва тарбиявий соатларидан унумли 
фойдаланиш керак бўлади. Таъкидлаш жоизки, бошланғич синф ўқитувчиси қуйидагиларга риоя қилиш даркор: 
1) бошланғич синф ўқувчиларининг руҳий, маънавий ва жисмоний хусусиятларини ҳисобга олиш; 
2) бошланғич таълимга қўйиладиган даврий таълим стандартларини чуқур билиш;
3) маънавият тарғиботи асосларидан етарли даражада хабардор бўлиш;
4) бошланғич синфларда маънавият тарғиботи ташкил қилиш оқилона фойдалана олиш. 
Шундай қилиб бошланғич синфларда ўқувчиларида маънавият тушунчаларини шакллантириш ўзига 
хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар: 
Биринчидан, бошланғич синфларда манавият тушунчаларини шакллантириш зарурияти манавий 
тарбия жараёнини кучайтириш ва бу жараёнда амалий самарадорликни кенгайтириш билан белгиланади;
Иккинчидан, бошланғич синфларда маънавият тушунчаларининг мазмунини 6-10 ёшли болаларнинг 
маънавий онги, маънавий дунёқараши ва ахлоқини соғлом шакллантириш ташкил қилади. 
Учинчидан, бошланғич синфларда маънавият тушунчаларини шакллантиришда илмий, услубий ва 
конкретлик тамойилларига асосланиш. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish