170
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШДА ФАНЛАРАО АЛОҚАДОРЛИК
АСОСИДА АЖДОДЛАРИМИЗ ТАЖРИБАСИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ЙЎЛАРИ
МАҲМУДОВА Д., ЎзПФИТИ
Юртимизда касб-ҳунар коллежлари ва Академик лицейларнинг барпо этилиши давлатимиз учун зарур
бўлган мутахассис ва касб-ҳунар эгаларининг етишиб чиқишида муҳим аҳамитга эга.
Масаланинг муваффақиятли ечими қуйидаги вазифаларни бажаришни талаб қилади:
-
Ўқувчиларнинг хоҳиши, қизиқиши, қобилиятига қараб онгли, мустақил равишда касб танлашлари
юзасидан касбий маслаҳатлар бериш ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига уларни йўналтириш;
-
таълим тизимида ўқувчиларни мустақил касб-ҳунар танлашларини таъминлаш, жадаллаштириш
мақсадида мавжуд дастурларга қўшимчалар киритиш, яъни барча фанларни ўқитиш жараёнида таълим
олувчиларни касблар билан таништириш учун муайян вақт ажратиш;
-
Донишмандлар ва буюк алломаларимизнинг касблар, меҳнат тўғрисидаги ўгитлари, доно фикрлари
ва ривоятлар орқали ўқувчиларга маълумотлар бериш ҳамда уларни меҳнатга муҳаббат руҳида тарбиялаш;
-
Сўровнома ўтказиш орқали ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари, эҳтиёжлари, интилишлари,
мойилликларини ўрганиш ҳамда зарурий касбий маслаҳатлар бериш;
-
Ўқувчиларни касблар билан таништирадиган, касб танлашга йўналтирадиган тавсияномалар,
буклетлар яратиш;
-
Ота-оналар, мактаб ўқитувчилари учун касблар тўғрисида тўлиқроқ маълумот берадиган махсус
методик қўлланмалар тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
Мавжуд адабиётлар асосан педагоглар, психологлар, синф раҳбарлари, меҳнат таълими ўқитувчилари
учун мўлжалланган. Бироқ, ўқувчиларнинг мустақил ўқиб-ўрганиш асосида касб танлашлари учун қўлланмалар
ва тавсияномалар етарлича ишлаб чиқилмаган. Мавжудлари эса асосан таржималардан иборат бўлиб, янги
касбларга оид маълумотларни қамраб олмаган. Шу билан бир қаторда касб танлашга нисбатан демографик
ёндашувга асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга ҳам кучли эҳтиёж сезилмоқда. Ҳар бир ўқувчида касблар
ҳақида муайян билим ва тушунчалар ҳосил қилиш, уларга зарур маълумотларни етказиш учун ўқитувчи улар
ҳақида аниқ маълумотлар, илмий жиҳатдан асосланган билимларга эга бўлиши лозим. Шундагина у
ўқувчиларга касб танлаш ҳақида аниқ маслаҳатлар бериши, уларнинг танловларини қўллаб-қувватлаши ёки
асосли тарзда инкор қилиши, тасаввурларини кенгайтириш учун тизимли тарзда касбга оид билимларни тақдим
этиши мумкин.
Инсон ҳаётида “Ким бўлсам экан” деган савол муҳим аҳамият касб этади. Бу савол ҳар кимда ҳар ҳил
кўринишда бўлиши мумкин. “Эртага қайси касб эгаси бўламан”, “Қандай пул топаман”, “Яхши яшаш учун
нима қилиш ва қайси касб эгаси бўлиш керак”ва ҳакозо.
Касбларнинг яхши ёмони бўлмайди, ҳар бир инсон ўзининг қалбига қулоқ солган холда, қизиқиши,
қобилияти, имкониятига қараб касб-ҳунар танлаши керак.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари дарсларда, мактаб психологи билан бўлган суҳбатларда
дунёдаги касб-ҳунарларнинг турли-туманлиги, хилма-хиллигидан имкон қадар хабардор қилинади. мазкур
маълумотлар уларни касб танлаш тўғрисида аниқ бир қарор қабул қилиб, таълимнинг кейинги босқичини
академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида давом эттиришларига кўмаклашадилар. Ўқувчиларга синф
раҳбари, меҳнат таълими ўқитувчиси, мактаб амалиётчи психологи психологик-педагогик ташхис
методикалари орқали ўтказилган тест натижаларига асосан маслаҳатлар беришади. Лекин бугунги кунда бу
ишлар амалиётда қай даражада амалга оширилаяпти?- деган ҳақли савол туғилади.
Инсон азал-азалдан меҳнат қилиб, касб-кори орқали ҳурмат, обрў-эътиборга эга бўлган. Ер юзида Одам
Ато ва Момо Ҳаводан бошқа ҳеч ким бўлмаганида зерикиб, тушкун ҳолатга тушганларида улар Меҳнат билан
шуғулланишган. Шунда улар зироатчилик (деҳқончилик) билан машғул бўлганлар. Шундай қилиб, биринчи
касб-ҳунар - зироатчилик бўлган. Кейинчалик чорвачилик, тош ва суякларга тасвирлар тушириш, улардан иш
ва ов қуроллари ясаш, тикувчилик, меъморчилик, темирчилик ва шу каби бошқа касб-ҳунар турлари пайдо
бўлган. Ҳаттоки, буюк мутафаккир зотлар ҳам илм билан бир қаторда бирор касб-ҳунар билан ҳам
шуғулланганлар.
Қуйида алломалар машғул бўлган касб-ҳунарлар ҳақидаги муҳим маълумотларни баён қиламиз.
Масалан, ал-Ҳаким ат-Термизий “Китоби Саҳиҳ”га киритилган ҳадисни жамлаш билан бир қаторда ўзи ҳам
устозлик қилиб, талабаларга дарс берган. Шу билан бир қаторда ал-Ҳаким ат-Термизий касблар ҳақида
маълумот берувчи «Баён ул-Касб» (Касб-ҳунарнинг баёни) рисоласини ҳам ёзган. Унда ўша даврларга хос касб-
ҳунарлар ва уларнинг турлари тўғрисида тўхталган деган маълумотлар бор.
Мутафаккирларимиз нафақат ўзларининг бой меъроси, қимматли асарлари, балки шуғуланган касб-
ҳунарлари билан ҳам келгуси авлодларга ибрат намунасини кўрсатганлар.
Довуд пайғамбар темирчилик, Азиз авлиёлардан Зангиота чорвачилик, Бурҳониддин Марғиноний
косибчилик, Паҳловон Маҳмуд пўстиндўзлик билан шуғуллангани тарихдан маълум.
Саййид Муҳаммад Баҳовуддин ҳаммани касб-ҳунарли бўлишга чақирган. У киши газламаларга нақш
солганликлари учун ҳам “Нақшбанд” тахаллусини олганлар.
Соҳибқирон Амир Темур ҳам касб-ҳунарли инсонларни қадрлаган. Касб танлаш ҳақида буюк аллома
Абдураҳмон Жомий қуйидагиларни баён қилган:
171
Ким ҳунарни деса, у доно бўлур,
Нодонлар қудрат деб бойликни билур.
Низомий Ганжавий эса касб-ҳунар ҳақида ўз фикрларини шундай ифодалаган:
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир,
Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир.
Хулоса қилиб айтганда, касб-ҳунар коллежлари ва Академик лицейлари давлатимиз учун зарур бўлган
мутахассис ва касб-ҳунар эгаларини тайёрлашда аждодларимиз меросидан унумли фойдаланиш, бунда
фанлараро алоқадорлик имкониятларини таъминлаш асосида таълим олувчиларда касбларга нисбатан муҳаббат
уйғотиш алоҳида аҳамиятга эга. Бундай ёндашувни амалга оширишда фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари,
амалиётчи психологлар, ота-оналар, корхона ва фирмаларнинг имкониятларини бирлаштириш муаммога
самарали ечим топишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |