одам рухининг йўлдошидир”- деган эди. Шундай экан, биз мусиқани ўқитишни, бошланғич синф
ўқувчиларидан бошлашимиз керак. Чунки, бошланғич синфда мактабда мусиқа таълимотини пойдевори
қўйилади. Бошланғич мактабда мусиқа ўқитишнинг асосий мақсади – бошланғич синф ўқувчиларига мусиқа
санъати гўзаллик қонунлари асосида ўрганиш малакасини сингдириш ва уларга мусиқа маданиятини таркиб
топтиришдир. Бошланғич синфларда мусиқа маданияти дарслари, умумий таълимнинг ахлоқий-эстетик тарбия
бериш тизимнинг ажралмас бир қисми бўлиб хисобланади.
Мусиқа - маданий хаётимизда кенг ўринни тутган, ўқувчини ақлий жихатдан шакллантиришда мухим
тарбия воситаси бўлиб хизмат қиладиган санъат туридир. Мусиқа тарбияси эса, нафосат тарбиясининг асосий
ва мураккаб қирраларидан бири бўлиб, у артофдаги гўзал нарсаларни тўғри идрок этишга ва қадрлашга
ўргатади. Ўқувчиларга нафосатли тарбия беришда умумтаълим мактабларидаги, мусиқа маданияти дарсларини
ахамияти катта. Ўқувчилар нафосат ҳиссини, санъат сирларини тушунишни ва қадрлашни, санъатдан
бахраманд бўлишни, аввало мактабда ўрганадилар. Зотан, мусиқа тарбияси созанда ёки хонандани эмас, энг
аввало инсонни тарбиялайди. Ўсиб келаётган ёш авлодни мусиқа гўзаллик оламига олиб киради. Чунки, мусиқа
инсон ҳаётига кучли таъсир кўрсатиш имкониятига эга ва ахлоқий-нафосат тарибясининг мухим воситасидир.
Инсон мусиқа билан она алласи орқали танишиб, умрбод мусиқадан завқ топади. Мусиқадан озуқа олиш учун
эса, инсон юксак маданиятли, соф қалб эгаси, гўзалликни хис эта оладиган бўлиши керак. Мусиқа инсон
рухиятига эмоционал таъсир кўрсатиш билан бирга, мусиқий товуш ёрдамида вужудга келадиган мусиқий
оханглар билан таъсир этади, болаларни қувонтиради, ўйлантиради, яхшиликка, гўзалликка етаклайди ва
нафосат оламига олиб киради.
Бошланғич синф ўқувчи шахсини ривожлантириш учун аввало, унинг хулқига таъсир этувчи
омилларни, унинг табиатини, қизиқишини ўрганиш лозим. Бунинг учун шахсни турли муносабатлар доирасига
қўйиб кузатиш керак. Ана шундагина унинг ижтимоий хулқи, маънавий қиёфаси, инсоний фазилатлари рўёбга
чиқади. “Ҳар бир инсон – деган эди Абу Носир Ал-Фаробий – ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва
юксак етукликка эришади”.
Бошланғич синф ўқувчиларини ақлий жихатдан ривожлантиришда насл, аторифидаги мухит, тарбия
мухим рол ўйнайди. Ўқитувчи бу омилларни кузатиб, ўрганиб чиқиб, ўқувчиларни қизиқиши, қобиляти,
мусиқага, гўзалликка, мехнатга муносабатларига қараб, мусиқий билим, кўникма ва малакаларини сингдира
бориши лозим. Инсон мусиқадан умрбод завқ топади ва мадад олади. Шу боис ўқувчиларга мусиқа
маданиятини тарбиялаш, юксак дид билан нурлантириш, маънавий дунёқарашини шакллантириш бошланғич
синф ўқитувчисининг вазифасидир. Шу билан бирга бошланғич синф мусиқа ўқитувчиси дарс жараёнида
ўқувчиларни қўшиқ куйлаш, мусиқа тинглаш, мусиқага мос болалар чолғу асбобларидан жўр бўлиш мусиқий
ритмга харакатлар бажариш каби дарс фаолиятларида мусиқага қизиқтира олиш, уларни мусиқий
қобилятларини ўстиришга харакат қилиш лозим. Бунинг учун мусиқа ўқитувчиси ўз фанини пухта билиши,
болаларни севиши, педагогика, психология, болалар физиологияси, мусиқа ўқитиш методикаси фанларидан
чуқур билимга эга бўлиши керак. Чунки ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда мусиқа ўқитувчиси
етакчи бўлиб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, мусиқа фани ўқувчиларга тез таъсир эта оладиган таълим-тарбия воситасидир.
У ўқувчиларни шахс бўлиб шаклланиши учун оммавий ва ахлоқий томондан ижобий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун хам, мусиқа маданияти дарслари, аввало тарбия дарси деб аталади. Дарс самарадорлигини
ошириш мусиқа ўқитувчисидан меҳнат, ўз фанига мухаббат, болаларни гўзаллик ва нафосат оламига олиб
кириш учун билим, мусиқага мехр ва шижоат талаб этади. Мусиқа санъати жамият ижтимоий тараққиётининг
барча босқичларида инсонни тарбиялаш ва маъанвий бойитиш воситаларидан бири сифатида хизмат қилиб
келмоқда. Хозирги замонда фан ва техника тараққий этган даврда мусиқанинг тарбиявий аҳамияти янада
кучаймоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: