Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ПЕДАГОГИК МУЛОҚОТ- ИЖОДИЙ ЖАРАЁН СИФАТИДА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

 
ПЕДАГОГИК МУЛОҚОТ- ИЖОДИЙ ЖАРАЁН СИФАТИДА 
 
 
ЖЎРАЕВА М., Тошкент вилояти педагогика коллежи. 
 
Педагогик мулоқот-педагогик таъсирнинг ажралмас сифатидир. Бу ўқитувчи ва ўқувчининг таълим-
тарбия жараёнидаги профессионал мулоқоти бўлиб, унда маълумот алмашинади ва ўқувчиларга ўқув-
тарбиявий таъсир ўтказилади. Бунда икки ёқлама мулоқот юзага келиши лозим. Унинг асоси сифатида ўзаро 
ҳурмат ва ишонч хизмат қилади. Педагог ўқувчилар билан мулоқотга киришиш жараёнида улардан ҳурмат 
кутади. Ўқувчилар ҳам ўқитувчидан ҳурмат ва ишончни талаб этадилар. Бу педагогик таъсирнинг самарали 
йўли бўлиб, тажрибали педагоглар болани ўз-ўзини ҳурматлашга асосланган ҳолда муносабатларни ташкил 
этадилар ва шу орқали ўзаро муносабатларни амалга оширадилар. Мулоқотнинг ўзига хос 3 та даражалари 
мавжуд. Булар: макро даражада (катта)-инсонлар билан мулоқот қилиш барча одоб-ахлоқ нормаларига суянган 
ҳолда амалга оширилади. Мезо даражада(ўрта)-мулоқот маълум мавзу асосида кечади (масалан, аскияда 
маълум мавзудан чекинмаслик). Микро даража (кичик) -мулоқотнинг оддий шакллари, савол-жавоб тариқасида 
юз беради. Мулоқотнинг турлари: шахслараро (инсон-инсон), шахсий-гуруҳий (гуруҳ-гуруҳ), оммавий 
коммуникация (радио, телевидение, рўзномалар ва журналлар) каби турлари мавжуд. (Давлетшин М.Г. Умумий 
психология. Т.2002.62-бет). 
Педагогик мулоқотда ижодийлик қуйидагиларга боғлиқ: 

ўқувчилар билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш;(А.А.Бодалев) 

болага таъсир қилишда унинг хулқ-атворини бошқариш, ўзаро ҳаракатнинг турли йўлларини 
қўллаш; 

ўқитувчининг ўз-ўзини бошқара олиши; 

ўзаро муносабатлар жараёнидаги ижодийлик ҳарактерини сақлай билиш. (Я.Л.Коломинский, 
А.В.Петровский). 
Демак, ўқитувчи ўқувчилар билан зиддиятларга борса, қандайдир муаммо туғилса дарҳол ҳал 
қилиши лозим. Педагогик мулоқотдаги ижодийлик ҳам шунда билинади. Педагогик мулоқотда ўқитувчи 
болани кўзига қараб унинг ҳаёлидан нима кечаётганлигини билиб олиши керак. 
Ижодийлик ўзаро муносабатлардан бошланади. Ҳар бир педагог ўз тажрибасидан, услубидан келиб 
чиқиб болалар билан мулоқотда бўлиши лозим. Яъни мулоқот жараёнида педагог ностандарт усулларни излаб 
топиши керак. Педагогик таъсир ҳам педагогик мулоқотдаги ижодийлик орқали амалга оширилади.  
Ижодийликни амалга ошириш учун қуйидагиларга аҳамият бериш лозим: 

бир неча ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш, унда ўқувчиларнинг кайфиятини, ўқитувчининг 
болалар билан бўладиган муносабатларини аниқлаш; 
 
ўқитувчининг дарсда қандай усулларни қўллаши, мулоқотни қандай ташкиллаштириш, ўқув-
тарбиявий муаммоларни ечишини аниқлаш; 

ўзининг мулоқот технологиясини бошқа ўқитувчининг “технологияси”га таққослаши; 

тажрибали ўқитувчиларнинг тарбиявий соатларида қатнашиш орқали мулоқот жараёнидаги 
ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш; 

ўзининг дарсидаги муҳити билан бошқа тажрибали ўқитувчининг дарсидаги муҳитни таққослаш 
орқали хулоса чиқара олиш. (В. А. Кан-Калик . Учителю о педагогическом обҳении. М. 15-16 бетлар). 
Касбий-педагогик мулоқотнинг вазифаси-технологияни ўзлаштириш бўлиб, унда ўқитувчи илиқ 
муносабатларни қўллай олади, натижада педагог шахси намоён бўлади.  
Дарсда ташаббусни қўлга олиш усуллари қуйидагилардан иборат: 

синф билан алоқани йўлга қўйишда зудлик билан ҳаракат қилиш; 
120 



тезлик билан ташкилий ишлардан дарс жараёнининг муҳим босқичига ўта олиш; 
 
синфни ижтимоий-психологик якдиллигини, ”биз”ҳиссини шакллантириш; 

вазиятга қараб болалар билан мулоқот усулларини қўллаш; 

бутун синф жамоаси билан яхлит алоқани ташкиллаштириш; 

латофатлилиқ, дилкашлик, софдилликни ўзида шакллантира олиш, дарсда намоён қила билиш; 

таъқиқланган педагогик талабларни камайтириш, вазиятга қараб иш тутиш; 
 
мимика (юз ифодаси), пантомимика (ҳаракатлар), кўз билан таъсир қилиш (новербал мулоқот) ни 
фаол қўллаш; 

ўзаро бир-бирини тушунишни ҳис қилиш, (В.А.Кан-Калик). 
Касбий-педагогик мулоқотнинг муваффақиятли бўлишида ўқитувчининг коммуникатив маданияти 
муҳим ўрин эгаллайди. Бола ўқитувчининг дилдан гапираётганлигини ҳис қилиб туриши керак. Бўлмаса 
кўнгилдагидек мулоқот амалга ошмайди. Айрим педагоглар болалар билан уларнинг ёшини ҳисобга олмасдан 
мулоқотда бўладилар. Ўқитувчи бола катта бўлаётганлигини сезиб турса, бу унинг мулоқот маданиятини 
шаклланаётганлигидан далолат беради.  
Хулоса қилиб айтганда ҳар бир педагог педагогик фаолияти жараёнида мулоқот психологиясига 
эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир.  

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish