Муҳим хосса - деб, фақат шу объектга тегишли ва бу хоссасиз объект мавжуд бўла
олмайдиган
хоссаларга айтилади. Масалан, ихтиёрий учбурчак учун «учбурчакнинг ўрта чизиғи асосига параллел ва унинг
ярмига тенг» хоссаси муҳим хосса ҳисобланади.
Объектнинг мавжудлигига таъсир қилмайдиган хоссалар муҳим бўлмаган хоссалар деб ҳисобланади.
Масалан, 2х2=4 тенглама учун «тенгликни ҳар иккала томонини бир хил сонга бўлсак, натижа ўзгармайди»
дейилган хосса муҳим бўлмаган хосса ҳисобланади.
Объектни нимани англатишини билиш учун унинг хоссалари мавжуд бўлса, у ҳолда бу объект ҳақида
«тушунча мавжуд» дейилади. Тушунча номланади шунингдек мазмун ва ҳажмга эга бўлади.
Объектнинг барча муҳим хоссалари биргаликда тушунчанинг мазмунини ташкил килади. Бир хил
муҳим хоссаларга эга объектлар тўплами тушунча ҳажмини ташкил этади. Демак, тушунча ҳажми
битта
тушунча билан номланиши мумкин бўлган объектлар тўплами ҳам экан. Масалан: «учбурчак» тушунчаси
«тўғри бурчакли учбурчак»
тушунчаси учун умумий, «тўғри бурчакли учбурчак» тушунчаси эса «учбурчак»
тушунчасининг хусусий ҳолидир.
Тушунчалар инсоният тўплаган катта тажрибани умумлаштириш натижасида юзага келади ва моддий
дунёнинг туб моҳиятини акс эттиради, лекин реал объектларнинг кўпгина хоссаларидан кўз юмган ҳолда,
уларни идеаллаштириш натижасида ҳосил бўлади.
Объектни билиш учун етарли бўлган хоссаларини кўрсатиш тушунчага таъриф бериш дейилади
1-
мисол. Квадратнинг таърифини таҳлил қилинг.
Ечиш. «ҳамма томонлари тенг бўлган тўғри тўртбурчак квадрат дейилади». Дастлаб квадрат чизилади
кейин тўғри тўртбурчак бўлишлик, ҳамма томонларини тенг бўлишлик хоссаларини ўз ичига олувчи тушунча
киритилади. Квадратнинг таърифидан уни тўғри тўртбурчакнинг хусусий холи эканлиги кўриниб турибди.
Бундан квадрат ва тўғри тўртбурчакнинг бир хил жинсли тушунча эканлиги келиб чиқади.
Содда ва мураккаб мулоҳазалар билан танишайлик. Инсон табиатни идрок қилади,
шунингдек
объектлар ўртасида турли боғланишлар ўрнатади. Бу боғланишлар тушунчалар ёрдамида мулохазалар орқали
ифодаланади. Масалан, «Тўғри тўрт бурчакда барча бурчаклар тенг», « 36- сони учга бўлинади», «Ёмғир
ёғаяпти», «Ўзбекистон 1991 йил Сенябр ойининг биринчи кунида мустақиликка эришди», «2003 йил сифат
босқичи йили», «2003 йил Обод маҳалла йили». Ҳар бир мулоҳаза мазмуни ва мантиқий
тузилиши билан
характерланади. Математикада содда ва мураккаб мулоҳазалар ўрганилади. Масалан: «36 сони учга бўлинади»
мулоҳазаси содда. Мураккаб мулоҳазаларга 21 – сони тоқ ва 7 га бўлинади, ёки а сони 3 га тенг ёки катта ёки
кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичи - сифат босқичидир ва ҳоказоларни мисол келтирса
бўлади.
Мураккаб мулоҳазалар «ва» «ёки» сўзлари орқали оддий мулоҳазалар ёрдамида тузилади. Бу сўзлар
математикада мантиқий боғланиш дейилади.
2-
мисол Акбар математикадан уйга вазифани бажармаган ва дарсда 2 баҳо олди. Мулоҳазани мантиқий
тузилишини аниқланг.
Ечиш: Бу мулоҳаза 2 та содда мулоҳазадан тузилган: А- мулоҳаза «Акбар уйга вазифани бажармаган»
ва Б- мулоҳаза «дарсда 2 баҳо олди». Улар битта мураккаб мулоҳазада ва боғловчиси ёрдамида тузилган. Буни
қисқача « А ва Б» деб ёзамиз, лекин «В ва А» мулоҳаза ҳар доим ўринли бўлавермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: