88. “Совуқ уруш”нинг бошланиши ва халқаро муносабатлар. “Совуқ урушнинг”дастлабки можаролари. “Совуқ уруш”нинг бошланиши ва халқаро муносабатлар. “Совуқ урушнинг”дастлабки можаролари.
Шарқий Европа мамлакатларида социалистик йўналишдаги тартиботларнинг ўрнатилишини, мустамлака мамлакатларидаги озодлик харакатларининг СССР томонидан қўллаб - қувватланишини Ғарб СССРнинг Европа ва бутун дунёда ўрнатилган анъанавий кучлар нисбатини бузишга қаратилган интилиши деб қабул қиларди. Шу пайтнинг ўзида, Американинг Фултон шахрида У. Черчилль томонидан сўзланган нутқи СССР-да “Совуқ уруш” -нинг очиқдан - очиқ эълон қилиниши сифатида кўрилди. Атом қуролига АҚШ нинг вақтинчалик монополияси, 1947 йилнинг мартида илгари сурилган “Трумэн доктринаси”, “Маршалл режасининг” амалга оширилиши СССР ва унинг иттифоқчилари томонидан уларнинг хавфсизлигига тахдид ва Европа давлатларининг ички ишларига аралашиш уринишлари дея қараларди. СССРда халқаро муносабатлар тўғрисидаги тушунчаларнинг асосида урушдан кейинги дунёнинг икки қарама - қарши лагерга - социалистик ва империалистик - бўлиниб кетганлиги хақидаги соддалаштирилган тезиси ётарди. Бундай ёндашув турли ижтимоий тузумларга эга давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг муросасизлигини олдиндан белгилаб қўйди. Ғарб эса блоклар тузиш стратегияси ва СССР ни харбий базалар билан ўраб олиш сиёсатини қўллади. 1949 йилда Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти ( НАТО ) барпо этилди. Унга АҚШ ва “Маршалл режаси” да иштирок этган мамлакатларнинг кўпчилиги аъзо бўлиб кирди. 50 - йилларда блоклар стратегияси Осиё ва Тинч океани хавзасига хам ёйилди. АНЗЮС, СЕАТО, СЕНТО каби ташкилотлар юзага келди. Бунга жавобан СССР, хамда Марказий ва Жануби - Шарқий Европа мамлакатлари 1955 йил май ойида Варшава шахрида “Дўстлик, хамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги” шартномани имзолашди. Шу тариқа “социалистик йўналишдаги” мамлакатларнинг блоки расмийлаштирилди. 60 - йилларнинг бошида буюк давлатларнинг харбий - сиёсий иттифоқларига қўшилмаслик харакати шаклланди. Қўшилмаслик харакатига 100 дан ортиқ давлатлар қўшилди. Харакат жахон сиёсатининг мухим омилига айланди. Мафкуралашган тусга эга харбий - сиёсий иттифоқларнинг барпо этилиши халқаро муносабатларнинг характерига салбий таъсир кўрсатди. Урушдан кейинги даврда рўй берган барча йирик минтақавий низоларда икки муросасиз блок манфаатларининг бир - бировига қарши кураши бўлиб ўтарди. Аслини олганда халқаро муносабатларни захарлаб келган “совуқ уруш” 80 - йилларнинг иккинчи ярмига қадар давом этди. Ғарб ва Шарқ ўртасидаги муносабатлар кескин холатда бўлди. Икки блок қарама - қаршилиги баъзи холларда хатарли даражага етиб борарди. Бу эса инсониятни ядровий уруш ёқасига етаклаган ўта хавфли халқаро инқирозларни келтириб чиқарарди. Шундай даврлар бўлдики, кескинлик пасайиб ( 70 — йиллар ), турли блокларга мансуб давлатлар ўртасидаги муносабатлар яхшиланди, қуролланиш пойгасини чеклашга қаратилган ўзаро мақбул шартномалар ва келишувлар имзоланди. Аммо икки гурух рахбариятининг яхши ўйланмаган қадамлари оқибатида муносабатлар қайтадан бузиларди ( 70 - йилларнинг иккинчи ярми - 80 - йилларнинг биринчи ярми ) ва дунё халқаро вазиятнинг навбатдаги кескинлашувини яна кузатарди.