87. Ялта-Потсдам тизимининг яратилиши.
Ялта-Потсдам тизимининг яратилиши.
1945 йилнинг 17 июлидан 2 августига қадар Потстамда (Берлин яқинида) СССР, АҚШ ва Буюк Британия давлатлари рахбарларининг учинчи конференцияси бўлиб ўтди. Потсдам конференцияси урушдан кейин дунёнинг тузилишига бағишланган эди. Конференция ишидаги марказий эътибор Германияга нисбатан олиб бориладиган сиёсат масаласига қаратилди. Иттифоқчилар Германияни тўла қуролсизлантириш ва харбийсизлантириш, фашистлар партиясини йўқ қилиш, Германияда сўз, матбуот ва дин эркинлигини тиклаш, эркин касоба уюшмаларини тузишга ва демокрактик партияларнинг фаолият олиб боришга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилишди. 1945 йилнинг март ойигача инглиз - америка қўшинлари Тинч океани хавзасида ва Жануби - Шарқий Осиёда Японияга қарши муваффақиятли харбий харакатлар олиб боришди. СССР ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқ тарзда 1945 йил 9 августда Японияга қарши урушга кирди. Совет қўшинларининг Мўғулистон Халқ Республикаси қуролли кучлари билан биргаликда амалга оширган шиддатли зарбаси натижасида Квантун армияси тор - мор этилди. Шимолий - шарқий Хитой, Шимолий Корея, Жанубий Сахалин ва Курил ороллари япон қўшинларидан тозаланди. 6 ва 9 августда Америка авиацияси япон шахарлари Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлади. Ядровий қуролни ишлатишни харбий зарурияти йўқ эди, чунки Япониянинг харбий қудрати синдириб бўлинганди. 1945 йилнинг 2 сентябрида Токио кўрфазида Америка линкори “Миссури” бортида Япония сўзсиз таслим бўлганлиги тўғрисидаги актни имзолади. Иккинчи жахон уруши якунланди. Урушнинг асосий натижаси - фашизм устидан эришилган ғалаба эди. СССР нинг халқаро нуфузи мислсиз ошиб кетди. Ғарбнинг буюк давлатларидан фақат АҚШ урушдан жиддий кучайиб чиқди. Иккинчи жахон уруши натижасида халқаро сиёсатидаги кучлар нисбати кескин ўзгарди. Потсдам конференциясининг ўзидаёқ, зиммасига Германиянинг собиқ иттифоқчилари билан тинчлик шартномаларининг лойихаларини тайёрлаш вазифаси топширилган, Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгаши барпо этилди. Шундай шартномалар тайёрланди ва 1947 йилнинг 10 февралида Болгария, Венгрия, Италия, Руминия ва Финляндия билан имзоланди. Париж тинчлик конференциясида ( июль - октябрь 1946й. ) СССР ва Ғарб давлатлари ўртасида дунёнинг урушдан кейинги тузилишига оид энг мухим масалалар бўйича келишмовчиликлар кўзга ташланди. Герман масаласини тартибга солишга оид зиддиятларнинг зўрайиб кетиши Германияни ( 1949й. ) турли ижтимоий тузумга эга икки давлатга бўлиниб кетишига олиб келди. Собиқ иттифоқчилар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди, хамда харбий - техник, савдо - иқтисодий, сиёсий рақобат ва қарама - қаршилик тусига кирди. Бир томоннинг ташқи сиёсий қадамлари ва харакатларига иккинчи томон ўз манфаатлари ва хавфсизлигига тахдид сифатида қарарди. Шарқий Европа мамлакатларида социалистик йўналишдаги тартиботларнинг ўрнатилишини, мустамлака мамлакатларидаги озодлик харакатларининг СССР томонидан қўллаб - қувватланишини Ғарб СССРнинг Европа ва бутун дунёда ўрнатилган анъанавий кучлар нисбатини бузишга қаратилган интилиши деб қабул қиларди. Шу пайтнинг ўзида, Американинг Фултон шахрида У. Черчилль томонидан сўзланган нутқи СССР-да “Совуқ уруш” -нинг очиқдан - очиқ эълон қилиниши сифатида кўрилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |