А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева



Download 1,52 Mb.
bet51/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Баҳолаш нима?
Баҳолаш ўқитувчининг мақсади. Ўқувчилар нимани билишини ва нимани била олишини аниқлаш. Уларнинг камчилигини ва нуқсонларини очиш ва кейинги ютуқ томонларига суяниб, заиф томонларини кучайтириш ва ривожлантириш. Баҳолаш жараёнининг асоси - ўқувчини ўқув-билув жараёнида ўқувчини кузатиб боришдир. Агар ташкил қилинган ўқув фаолиятда ўқувчининг қобилияти ривожланса, у ҳолда уларнинг ўқишдаги фаолиятлари уларнинг тараққиётини ва олға силжишини намоён қилади. Агар ўқувчилар ишларининг сифати ва даражаси яхшиланмаса, демак ўқувчи учун фаолиятнинг шу тури самара бермайди ва унинг индивидуал хусусиятларини очишга ва муваффақиятли натижаларга эришишига ёрдам берадиган усулларни излаш, танлаш керак бўлади.
Рухшуносларнинг фикрича, ҳозирги кунда мавжуд бўлган баҳо бериш ва баҳо қўйиш тизимининг асосий камчилиги - болага жабр етказувчи таъсиридир. Ўқувчиларга баҳолар эълон килинаётганда синфда пайдо бўладиган сукунат бизга жуда таниш.
Барча ўқитувчилар баҳога бўлган муносабатни кўп кўздан кечиришган: ошкора хурсандчилик ёки аччиқ кўз ёшларгача кўришган. Нима учун баҳо боланинг ҳаётида муҳим ўрин олган? Аввалам бор, у ўзини-ўзи баҳолаш, муваффақиятни мотивлаш, хавотирлик, руҳий тинчлик, атрофдагилар билан ўзаро муносабат, ижод каби тушунчалар билан боғлиқдир.
Баҳолаш шундай олиб борилмоғи керакки, у ўқувчини ўқишга бўлган қизиқишини, хоҳиш-истакларини, ички хис туигуларини оширишга хизмат килмоги керак. Дидактика меъзонлари билан айтганда унда доимий мотивация асосида ошиб бориши керак.
Ўқувчининг пировард ўзига ишонч кучи - ўқувчи шахсини доимий ривожланишини кафолатлайди.
Ўз-ўзини англаш - таълим тарбияда пировард натижага эришиш йўлидир. Зеро дарс анъанавий ёки интерактив ҳолатда кечадими ундан кутилган бош мақсади - болада мавжуд бўлган ижодкорликка туртки беришдан иборат. Яъни ўқувчида билим олишга имтиёз, чанқоқликни тарбиялаш бош мақсадидир.
Шунинг учун таълим сохаси ходимларига, амалиётчи ўқитувчиларга билимни баҳолашда мониторинг нима? Диагностик таҳлил нима? Тест нима? У қандай қилиб ўқув жараёнига олиб кирилиши керак? каби саволларга жавоб олиш учун "Таълим сифати мониторинги" масаласига алоҳида тўхталишни лозим кўрдик. Таълимда сифат кўрсаткичи нима?
Таълимда мониторинг
Замонавий мактаб - жуда мураккаб, кўп киррали, кўп табақали, социал жамоа у ички ва ташқи муҳит таъсирида шаклланади, ривожланади.
Унинг фаолияти менежер, ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар фаоллиги, ёндашуви, хоҳиш-истаклари билан чамбарчас боғлиқ.
Шу шахсларнинг фаоллиги ёки лоқайдлиги мактаб ҳаёти - фаолиятини белгилайди, хал қилади.
Мониторинг шунга олиб келиши керакки, ўқувчининг ўзи таниб, ўзи ўқиб, ўзининг ривожланиш доирасини кенгайтириб боришига, мактаб, ўқитувчи, ота-она, жамоатчилик муҳит яратиб, кузатиб, натижалар олиб, хулоса чиқариб, чора кўриб бориши зарур.
Замонавий бошқарувнинг асосий воситаларидан бири мониторингни йўлга қўйишдир.
Таълим қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришда, мактаб ички бошқарувини самарали ташкил этишда мониторинг энг қулай ва истиқболли йўлдир.
Таълимда пайдо бўладиган муаммоларни башорат этиш, ривожлантириш динамикасини, кутилаётган натижаларни башорат этиш, қиёслаш масалалари мониторингнинг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ.
Мониторинг кўп қиррали бўлиб, у ўқув жараёни натижалари, ўқувчининг ривожланганлик даражаси, ўқитиш сифати даражасининг социал-ижтимоий фаолияти, миллий истиклол ғояси асосидаги маънавий баркамоллик даражаси, тарбия топганлиги, ички назоратнинг йўлга қўйилганлиги, бошқарув самарадорлиги таҳлилига, натижалаш, хулоса чиқариш ва чора кўришга имконият яратади.
Шундай қилиб мониторинг ўтказиш, олиб боришнинг ўзига хос методикаси мавжуд. Шунга кўра ўқитиш даражаси, узлуксиз таълимнинг амалга оширилиши, тарбия топганлик даражаси, ўқувчининг саломатлиги, муҳитга мослашуви каби масалаларнинг ижобий хал бўлишида мониторинг раҳбар ходимларга энг қулай воситадир.
Таълим жараёнига мониторингни татбиқ этишни илмий асосланганлигини изга солиш - таълим-тарбиявий ишларнинг шакли, мазмунини янги босқичга олиб чиқиш имконини яратади.
Мониторинг давлат дастури, стандартларини амалга оширишда энг замонавий, кафолатланган, самара берувчи воситадир.
Таълимда мониторинг деганда таълим тизими, унинг айрим йўналишлари, сифати, бошқаруви ҳақида ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш, кенг тарқатиш, тарғибот қилиш орқали ахволни ўрганиш, у орқали таъсир этиш тушунилади.
Бу усулда давлат дастури, стандартларни ўзлаштириш даражаси, таълимга бўлган эҳтиёжнинг қондирилиш даражасини аналитик - ахборотлар ёрдамида таҳлил этиб, янгича ёндашув, бошқарув бўйича хулосалар чиқариш, қарорлар қабул қилишга имкон яралади.
Шунинг учун ҳам мактаб ички бошқарувидаги мониторинглар

  1. Адолатли, хаққоний.

  2. Қиёсий.

  3. Ташки муҳит таъсиридан ҳимояланган.

  4. Ахборотлар башорат қилинган, ўз исботига эга бўлмоғи керак.

Таълим-тарбия сохасида мониторинг деб ўқув жараёни ва уни бошқаришнинг узоқ давом этадилган узлуксиз кузатувини олиб боришга айтилади.
Мунтазам мониторинг модели қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ўқувчининг реал ўқиш имкониятларини.

  • У ёки бу ўқув фанлари бўйича билимлар сифатини ўрганишни.

  • Ўқувчилар суст ўзлаштиришининг дидактик сабабларини аниқлашни.

  • Мактабдаги ички ўзаро муносабатлар хусусиятини таҳлил этишни.

  • Мактаб ички иш тартибининг мақсадга мувофиқлигини ўрганишни.

  • Ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати, педагогик, психологик саводхонлигини ўрганишни.


Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish