3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet250/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   277
Bog'liq
ДХН

Вена конгресси ва Герман иттифоқининг ташкил топиши. Франциянинг мағлубиятидан сўнг 1814 йилда чақирилган Вена конгресси Германиянинг парчаланиб кетишини олдини олиб, Герман иттифоқини тузиш борасида бир қатор қарорлар қабул қилади.
Янги тузилган Г ерман иттифоқи (Муқаддас иттифоқ) аъзолигига немис давлатлари ва Австрия империясига қарашли ерларнинг бир қисми киради. Иттифоқ 34 та монархия ва 4 та эркин шаҳар (Гамбург, Берман, Любек ва Франкфурт-Майн) дан ташкил топган. Бироқ, конгресс барча немис давлатчилигини қайтадан тиклай олмайди. Ғарбий Герман ўлкаларида француз буржуа тартиблари- нинг таъсири ва Наполеон кодекси сақланиб қолган.
Иттифоқда мустаҳкам ўзаро алоқа, ягона тартиб бўлмаган. Унинг олий органи «Иттифоқ сейми» (Бундестаг) деб аталган. У ҳамма иттифоқ аъзоларини бирлаштирган ҳолда немис подшолари вакилларининг кенгаши ҳисобланган. Сейм қарорлари суверен подшолар тан олган тақдирдагина мажбурий ҳисобланади.
Иттифоқ кучсиз конфедерацияни эслатган. Уни ҳудудий жиҳат- дан кичик давлатлардан иборат шимолий ва йирик давлатлардан иборат жанубий Г ерманияга ажратиш мумкин. Иттифоқда Австрия ҳукумати юқори мавқега эга бўлган. Унинг вакили иттифоқнинг доимий вакили, элчихонаси биноси мажлислар жойи бўлган.
Уз аҳамияти бўйича Пруссия қироллиги иккинчи ўринда турган. У ҳудуди, ички тузилиши, эътиқоди, хўжалиги бўйича кўп сонли шарқий ва ғарбий провинцияларга бўлинган бўлиб, мустаҳкам бўлмаган. Пруссия қироли Фридрих-Вильгелм III провинциялар бошқаруви бўйича маслаҳат характеридаги тоифа ландтагларини таъсис этган.
Шарқий провинцияларда вотчина юрисдикцияси юнкерлар қўлида эди. Босиб олинган поляк ерлари (Познан ва Силезия) немислаштирилиб, земство ҳуқуқи жорий этилади. Ғарбий ерлар, яъни узоқ вақт французлар томонидан идора қилинган янги провинциялар Рейн ва Вестфалияда крепостной қарамликдан тугатилган. Француз буржуа тартиблари, демократик қоидалар амал қилган. Бу ерда ғарбда амал қилувчи помешчик юрисдикцияси аллақачон тугаб кетган.
Иттифоқ шимолий Г ерманиясидаги майда давлатларнинг кўпчилигида (Мекленбург, Олденбург, Брауншвейг, Гессен-Кассел)

  1. йилдан кейин феодал тузум мустаҳкамланган. Тюрингия герцогликлари (Саксен-Веймар ва Саксен-Мейнинген)да янги конституциявий тартиблар жорий қилинган.

Жанубий Германиядаги 4 та давлат (Бавария, Вюртенберг, Баден, Гессен-Дармштадт)да Франция таъсирида маҳаллий буржуазиянинг талабларига мувофиқ консерватив характердаги конституциялар қабул қилинади.
Герман давлатларининг биринчи конституциялари. 1815 йилда Герман иттифоқи томонидан Муқаддас иттифоқ акти қарорлари қабул қилган. Уларга амал қилиб 1816 йилдан 1847 йилгача кўп герман давлатлари ўзларининг биринчи конституцияларини қабул қилганлар.
Улар асосан монархлар томонидан инъом қилинган (яъни, монарх томонидан ишлаб чиқилиб эълон қилинган) Хартия, бошқача айтганда конституциявий ҳужжатлар шаклида бўлган. Уларда жид- дий фарқлар бўлмаган. Деярли, барча конституцияларда бошқарув шакли - давлат бошлиғи монарх, табақа-вакиллик муассасалари мо­нарх томонидан назорат қилинадиган ландтаг (табақа-вакиллик муассасалари шундай аталган) ва монарх олдида жавобгар ҳукуматдан иборат қилиб белгиланган. Масалан, Буюк Баден герцог- лигининг 1818 йилги конституциясига кўра, Ландтаг икки палатали бўлиб, юқори палата монарх томонидан, қуйи палата мулк цензи асосланган сайловлар орқали шакллантирилган. Давлат бошлиғи мутлақ вето ҳуқуқига эга бўлиб, қонунларнинг бажарилиши учун фармойишлар, регламентлар ва умумий фармонлар чиқариш ваколатига эга бўлган. Шундай бўлса-да, монарх ҳокимияти қонун чиқарувчи - ландтаг палаталари томонидан нисбатан чекланган. Ҳукумат фаолияти юзасидан герцогга ва харажатлар юзасидан ландтагга ҳисобот бериб борган.
Барча Герман конституцияларида демократик ҳуқуқ ва эркин- ликларнинг анча чекланган доираси белгиланган. Бироқ мавжуд ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш кафолатлари яратилмаган. Хусусан, Баден герцоглигининг конституциясида виждон, матбуот, кўчиб юриш эркинликлари, касб танлаш ҳуқуқлари, хусусий мулк ва турар-жой дахлсизлиги, судьяларнинг дахлсизлиги ва баденликлар- нинг жиноий ишларини оддий судларда кўрилишини талаб қилиш ҳуқуқи, ўзбошимчалик билан қамоққа олишларнинг тақиқланган- лиги эълон қилинган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish