3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


-. Ҳуқуқий давлат таълимотининг тарихий-назарий манбалари



Download 1,42 Mb.
bet202/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   277
Bog'liq
ДХН

6-. Ҳуқуқий давлат таълимотининг тарихий-назарий манбалари

Эндиликда жаҳонда ҳуқуқий давлатларнинг сони этатик дав- латлар сонининг камайиши ҳисобига ўсади деб эътироф этиш мумкин. Бироқ бу тараққиётнинг умумий йўналиши бўлиб, уни оддий сўз билан изоҳлаб бўлмайди. Зеро, турли мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий кучларнинг реал нисбатидан келиб чиққан ҳолда башорат қилиниши қийин бўлган ҳамда тараққиётнинг умумий йўналишига мос келмайдиган бурилишлар юзагакелиши мумкин. Масалан, алоҳида давлатлар ҳуқуқий давлат маррасига етганидан сўнг, уларда кейинчалик тоталитар ва авторитар тузумлар қарор топиши мумкин ва ҳоказо. Бироқ, шундай бўлса- да, умумий тараққиёт муқаррардир.


Дарҳақиқат, ҳуқуқий давлатнинг назарий манбалари ўз илдизлари билан ўтмишга бориб тақалганини таъкидлаш жоиз. Қадим замонларда яшаб ўтган буюк алломалар (Платон, Арасту) давлат ҳуқуқнинг улкан ижобий аҳамиятини ҳисобга олмаган ҳолда мустаҳкам, барқарор ва ишончли бўла олмаслиги ҳақида фикр билдирганлар. Ҳуқуқ давлат ҳукмдорларининг зўравонли- гига қарши посанги сифатида баҳоланган: яъни қонун ҳеч ким- нинг ҳукмронлиги остида бўлмаслиги керак, зеро барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳаракатларини йўналти- ришга хизмат қилади.
Дастлаб тарқоқ бўлган, баъзида эса алоҳида фаразлар сифа- тида намоён бўлган ғоялар замирида кейинчалик ҳуқуқий дав- латнинг изчил ва яхлит концепцияси вужудга келди. Унинг асос- чилари Дж Локк, И. Кант, В. Гумбольд, Г. Еллинек, К. Шмидт ҳисобланади. Мазкур алломаларнинг қарашларида айрим тафо- вутлар бўлса-да, умуман олганда улар бир нарсада ҳақлар, у ҳам бўлса, давлатнинг ўзи ҳуқуқий қонун-қоидаларга амал қилиши ва буни ижтимоий муносабатларнинг бошқа иштирокчиларидан талаб қилиши кераклигидан иборат. Ҳуқуқий давлат назарий кон- цепцияси қоидаларининг бир қатор давлатларнинг амалий фао- лиятига татбиқ этилиши консерватив кучларнинг қаршилигига учраган ва уни енгган ҳолда давлат ва жамоат фаолиятининг бар- ча жабҳаларида чуқур ўзгаришлар билан из қолдирган. Чунончи: бутун давлат тизимини барпо этиш ва амал қилиш принциплари демократлаштирилган, шахс мақоми реал мазмун билан тўлди- рилган, ҳуқуқий қадриятлар бирламчи аҳамиятга эга бўла бошла- ган, мансабдор шахслар зўравонлигига барҳам берилган, улар- нинг фаолияти аста-секин тартибга солинган ва йўлга қўйилган.
Ҳуқуқий давлатлар «оиласи»нинг пайдо бўлиши ва ортиб бориши жамиятнинг сиёсий тараққиётида юзага келадиган янги босқични қайд этади. Давлат-ҳуқуқий назарияси ва амалиётининг ушбу мислсиз ютуғи ҳозирги замон цивилизациясининг улкан муваффақиятга эришганидан далолат беради. Ҳуқуқий давлатларинг мавжудлиги ҳаётнинг барча тармоқларида эришаётган кун- далик ютуқлари, бошқа мамлакатлар учун маёқ вазифасини ўтайди ҳамда уларга адолатли инсонпарвар давлат қуриш йўлларини кўрсатади.
Ҳуқукий давлат этатик давлатдан қатъий равишда ажралиб туради. Мазкур тафовут давлат ҳокимиятини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча тарафлари, шунингдек олдида турган вазифаларни ҳал этиш шакл ва усуллари, жамият, миллат ва элат- лар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида фуқаролар, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари каби тармоқларни қамраб олади. Улар- дан энг муҳимлари ҳақида тўхталамиз:
Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятнинг бутун механизми – ҳар бир орган, мансабдор шахс ўз фаолияти давомида ҳуқуқий прин- циплар ва қоидаларга таянади, ўз фаолиятини улар билан боғлай- ди. Ҳуқуқий нормалар нафақат аҳоли, балки давлат органлари ва мансабдор шахслар учун ҳам мажбурийдир. Уларнинг ҳуқуқ доирасидан чиқишига умуман йўл қўйилмайди ёки бунга имкон берилмайди. Агар этатик давлатда расмий органлар ва мансабдор шахслар ҳуқуқни ўзлари учун иккинчи даражали ва мажбурий эмас деб тушунсалар, аксинча ҳуқуқий давлат шароитида бундай ҳолат умуман номақбул ва ножоиз ҳисобланади ва шу сабабдан у секин-аста енгиб ўтилади.
Ҳуқуқий давлатда этатик давлат учун хос бўлган ҳуқуқ ва қонун ўртасидаги масофанинг узайиб кетишига йўл қўйилмайди. Ундаги давлат органларининг барча норматив ҳужжатлари ўзи- нинг мазмун-моҳияти ва йўналиши, қабул қилиш ва расмийлаш- тириш тартиби, қонуний кучга киритиш, қўллаш, амалга ошириш ва бузилишлардан муҳофаза қилиш хусусиятларига кўра ҳуқуқ- нинг юқори талабларига жавоб беради. Қонунчилик мунтазам ра- вишда ҳуқуқий принципларга асосланади, уларни ўзига сингди- ради, улардан асло чекинмайди. Давлат органларининг ҳуқуқий бўлмаган норматив ҳужжатларни қабул қилиш ва амалга кири- тишига умуман йўл қўйилмайди, аксинча, этатик давлатларда кўпинча бунинг шоҳиди бўлишмумкин.
Ҳуқуқий давлат норматив қонунларни қабул қилиш ва эътироф этиш билан чекланиб қолмайди. У мазкур қонунлар зарурийравишдаҳаётгататбиқэтилиши,барчажисмонийва юридик шахслар, давлат ва жамоат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини керакли йўналишга солишга катта аҳамият беради. Давлатнинг ҳуқуқни амалга ошириш бўйича фаолияти устувор вазифа ҳисобланади, шу боис, унда «қоғозда қолган», амал қилмайдиган қонунлар умуман йўқ, аксинча этатик давлатда кераксиз қонунларнинг «уюмлари»ни ҳеч ким тоза- лашга уринмайди ҳам. Ҳуқуқий давлатда ижтимоий муносабат- ларнинг ҳар бир субъекти давлат органларининг амалдаги норма- тив-ҳуқуқий ҳужжатларини албатта бажариш кераклигига астой- дил ишонади (бошқача бўлиши мумкин эмас), зеро бу ҳуқуқий тартиботнинг барқарорлиги муҳитини яратади ва жамиятда юри- дик нигилизм тарқалишининг олдини олади ҳамда одамларнинг ҳуқуққа менсимай муносабатда бўлишини бартараф этади.
Ҳуқуқий давлатда давлат норматив ҳужжатларининг амал қилишида субординацияга риоя қилинишига катта аҳамият берилади. Унда ҳуқуқ манбалари, яъни норматив ҳужжатларнинг қатъий бўйсундирилган тизими шаклланади, амал қилади ва ривожланади. Бу тизимда ҳар бир актнинг ўрни унинг юридик кучига боғлиқ бўлади. Мазкур тизим, ифодали қилиб айтганда, ҳуқуқий манбалар «эҳроми»нинг чўққиси – юқори юридик кучга эга бўлган конституция ҳисобланади. Ҳеч қандай ҳуқуқий манба конституция нормалари ва принципларига тўғридан тўғри ёки билвосита зид бўлиши мумкин эмас. Аксинча, давлат органлари- нинг барча норматив ҳужжатлари ва ҳуқуқнинг бошқа манбалари конституцияга асосланиши, уни аниқлаштириши, тўлдириши ва мазмунини ривожлантириши лозим. Шунга мувофиқ равишда конституциявий ва оддий қонунлар тузилади, юридик пиллапоя (пирамида)нинг қуйи «қаватлари» давлат раҳбарининг ҳужжат- лари, ҳукумат фармонлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ва кўрсатмалари, маҳаллий ваколатли ва ижро этувчи органлар ҳужжатлари, ҳуқуқий одатлар, суд ва маъмурий прецедентлар1 яратилади. Камроқ юридик кучга эга бўлган ҳужжатларга юқорироқ юридик ҳужжатларга нисбатан устувор аҳамият берилиши тоталитар ва авторитардавлатларга
1
Шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг мақо- ми биринчидан, ҳуқуқий давлатда ҳуқуқ ва эркинликларнинг кенг миқёсда қамраб олинганлиги, нормал ҳаёт фаолияти таъминлан- ганлиги ҳамда олдинда турган вазифаларни ҳал этиш учун етарлилиги билан ажралиб туради. Иккинчидан, ҳуқуқлар билан уйғунликда мажбуриятларнинг мутаносиб ва мувофиқ тизимини ўз ичига олади. Учинчидан, ҳуқуқни албатта ҳаётга татбиқ этиш реал юридик кафолатлар билан мустаҳкамланган. Бунда ижти- моий муносабатларнинг бир турдаги субъектлари орасида тенг- ликни таъминлаш, синфий, миллий, уруғ-аймоқчилик имтиёз- ларини белгилаш ва бу орқали улардан бирига имтиёз бериб, иккинчисини имтиёзлардан маҳрум этишга йўл қўймасликка интилиш мавжуддир. Субъектлар орасида мазкур тенгликнинг йўқлиги этатик жамиятнинг ҳуқуқий амалиёти учун хосдир. Бир вақтнинг ўзида ҳуқуқий давлат шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг мақомини қўллаб-қувватлаш, норматив мустаҳ- камлаш ва такомиллаштириш ҳақида ғамхўрлик қилади, ўзидаги яширин имкониятларни ҳуқуқ субъектлари олдида намоён қилишга интилади.
Барча давлат ва ижтимоий институтлар ҳамда тузилмалар- нинг легитимлиги – ҳуқуқий давлатнинг алоҳида белгиларидан биридир. Бу ерда етарли юридик асосга эга бўлмаган институтлар ва тузилмаларни кам учратиш мумкин. Башарти, улар мавжуд бўлса ҳам, узоқ муддатга яшаш ва муваффақиятли фаолият кўр- сатиш истиқболларига эга бўлмайдилар, пировардида енгиб бўлмас қийинчиликларга учраб, тезда саҳнадан тушиб кетадилар. Давлат интститутлари ва тузилмаларининг кўпчилиги қонун асо- сида, белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя қилган ҳолда, улар- нинг мақсади, вазифаси, амал қилиш шакл ва усуллари расмий белгиланган ҳолда яратилади. Хусусан, бу қонунийлаштиришни рўйхатга олиш, ижозат бериш ва лицензия бериш усуллари, шу- нингдек, тегишли давлат органлари томонидан назорат-тафтиш ваколатларининг қўлланилиши билан таъминланади. Ҳуқуқий давлатдаги муҳитнинг ўзи юридик муносабатда шубҳали инс- титутватузилмаларнингқисқаришиучункурашадивааксинча, қонунийлиги тасдиқланадиган институтлар учун эса кенг имко- ниятлар яратиб беради.
Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятлар бўлиниши принципи эъти- роф этилади ва амалга оширилади. Шунга мувофиқ ягона давлат ҳокимияти доирасида унинг учта мустақил тармоққа бўлиниши таъминланади. Булар юқорида таъкидланганидек, қонун чиқарув- чи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари бўлиб, улар ўзаро узвий муносабатда бўладилар. Кўриб чиқилаётган принципнинг аҳами- яти шундаки, у ҳокимиятнинг фақат битта орган ёки мансабдор шахс қўлида жамланишининг олдини олади, натижада ички дав- лат аппаратида ҳокимият ваколатларининг тенг тақсимланишини таъминлайди.
Ҳуқуқий давлатда ички қонунлар ҳамда умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида оқилона мувофиқ- ликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу мувофиқлик ҳозирги замон ҳуқуқий цивилизацияси ютуқларини ўзида мужассамлаштиради. Мазкур ютуқлар у ёки бу даражада ҳуқуқий давлатларга ҳам тегишли бўлиб уларда одатда, ички қо- нунлар олдида халқаро шартномалар (фақат ратификация қилин- ганлари) нинг устуворлиги белгиланади ва бу шартномаларнинг бевосита қўлланилиши назарда тутилади. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар юридик тизимларининг ташқи дунёдан алоҳидалиги ва чекланганлиги бартараф этилади, яъни улар жаҳон ҳамжамия- тининг ҳуқуқий тизимига интеграциялашадилар ва кўпгина асосий принцип ҳамда нормаларига риоя этиб, уларни ўз норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари даражасидамустаҳкамлайдилар.
Ҳуқуқий тартибот бузилган ҳолларда (айниқса фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши) ҳуқуқий таъсир қилиш ва ҳуқуқий ҳимоя механизми амал қилади, унда суд биринчи дара- жали роль ўйнайди. Мазкур механизм бошланган жиноятнинг олдини олиш, бузилган ҳуқуқни тиклаш, етказилганзарарнинг қопланишини таъминлаш, айбдорларни жазолаш, янги ҳуқуқбу- зарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ва ижтимоий муносабат- ларнинг бошқа субъектларига давлатнинг барча ҳуқуқий талаб- лари тўлиқ равишда бажарилиши лозимлиги ҳақида уқтириш вазифаларини ҳал қилади. Агар ҳуқуқий тартибот, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳар қандай бузилиши тегишлидавлат органлари ва мансабдор шахсларнинг эътиборидан четда қолма- са, тартиббузарлар ҳар гал муносиб жазо олса, бундай ёндашув- нинг ўзи қонунни бузишнинг самарали умумий превентив, яъни олдини олувчи омили бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, бу дав- латда қонунийликка риоя этиш шароитига таъсир этади. Ҳуқуқий давлатнинг юрисдикция, ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш ва олдини олиш фаолиятида ҳуқуқий талабларга қатъий риоя этиши зарур. Шу сабабдан жамият ҳаётининг ҳуқуқий «кайфияти» эта- тик давлатдагига қараганда анча юқори бўлади.
Ҳуқуқий жамият учун фуқароларнинг давлат олдида ва давлатнинг фуқаролар олдида ўзаро масъуллиги хосдир. Давлат ҳар бир одамга туғилишидан бошлаб берилган табиий ажралмас ҳуқуқ ва эркинликларни тан олиш билан бирга уларни ҳаётга реал татбиқ этиш ва тажовузлардан ҳимоялашни ҳам кафолат- лайди. Ўз навбатида, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларидан дав- лат, бошқа фуқаролар, ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъ- ектларига зарар етказмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин, яъни улар ўзларига юклатилган мажбуриятларни қатъий бажаришлари лозим. Бошқача айтганда, давлатнинг фуқаролар билан алоқаси мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, улар ўртасида муайян ҳуқуқ- ларнинг вужудга келиши ҳамда муайян мажбуриятларнинг бажа- рилишини тақозоэтади.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish