3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet194/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   277
Bog'liq
ДХН

30-БОБ. Ўзбекистон Республикасида
жамият ва давлатни янада ислоҳ этишнинг
стратегик масалалари ва асослари

1-. Ҳозирги замон давлати ва ҳуқуқи тараққиётининг концептуал хусусиятлари;
2 – . Фуқаролик жамияти тушунчаси ва моҳияти;
3-. Фуқаролик жамиятининг таркибий тузилиши ва асосий принциплари
4-. Давлат ва фуқаролик жамияти;
5-. Ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимот;
6-. Ҳуқуқий давлат таълимотининг тарихий-назарий манбалари;
7-. Ҳуқуқий давлат ва унинг белгилари;


1-. Ҳозирги замон давлати ва ҳуқуқи тараққиётининг концептуал хусусиятлари

Давлат ва ҳуқуқ ривожланишининг барча босқичларида иж- тимоий фикр давлат ва ҳуқуқ муаммоларининг ечимини топишга, дунёқараш ва методологияга доир масалаларни таҳлил этишга қаратилади. Шу маънода давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиш ис- тиқболлари, тарихий ўрни ва тақдирига оид таҳлил ҳамда хуло- салар, шунингдек давлат ва ҳуқуқ назариясининг янги катего- риялар ҳамда таърифлар билан тўлдирилиши бу борадаги билим- ларнинг жиддий ортиб бораётганидан далолат беради.


Турли мамлакатларда ва турли даврларда яшаган мутафак- кирларнинг давлат, сиёсат ва ҳуқуқнинг истиқболлари тўғрисида билдирган кўплаб фикрлардан келиб чиқиб уларни ривожланти- ришнинг ягона моделини ишлаб чиқиш, келгуси истиқболи тўғ- рисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш анча мушкул. Сиёсий-ҳуқу- қий таълимотлар тарихи доимо қарама-қарши мафкуралар учун кескин кураш майдони бўлиб келган. Бунда у фақат билимга қизиқиш, давлат ва ҳуқуқнинг мавжудлиги ҳамда ривожланиши сабабларини тушуниб етиш, балки унга қарши назарияни қатъий рад этиш, мафкурачи давлат ва ҳуқуқни қандай тушунса ёки тасаввур этса, худди шундай талқин қилиш, ҳуружларга учраёт- ган давлат ва ҳуқуқни ўзгартириш ёки ҳимоя қилиш, жамият ва давлатни омманинг сиёсий-ҳуқуқий онгига таъсир кўрсатишига доир назарий фаолиятнинг асосий омили бўлган.
Башорат қилиш – фаннинг муҳим функциясидир. Маълумки, пухта ўйланган дастур, аниқ мақсад ва унга эришиш усуллари белгилаб олинмаса, давлат ва ҳуқуқнинг барқарор ривожлани- шига эришиб бўлмайди. Шунингдек, бундай ривожланишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан бир қатор объектив ва субъектив омилларга боғлиқлиги ҳам маълум. Улар жумласига давлатнинг ўз имкониятлари, кучи ва салоҳиятига, тарихан таркиб топган шарт-шароитларга, уларни ривожлантириш ва ўзгартиришнинг яқин ҳамда келгуси истиқболлари ҳамда бошқа шукабиларгабаҳо беришга қодирлигини киритиш жоиздир. Ушбу омиллар- нинг аҳамияти шу даражада каттаки, давлат ва ҳуқуқнинг ривож- ланиш кўламини қатъий белгилаб бўлмайди, фақат бундай ри- вожланиш йўналишларининг умумий жиҳатларини башорат қилиш мумкин, холос.
Давлат ва ҳуқуқнинг мақсади, истиқболи ҳамда ҳозирги ҳолати ҳақидаги масала ўртага қўйилганда тавсиф ва таснифдан баҳо беришга ўтилса, ҳар қандай сиёсий ва ҳуқуқий назария маф- курага айланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, баҳо беришда олий мақсадга интилишга таянишдан бошқа илож йўқ. Гарчи, ҳо- зир мавжуд нарсаларни сақлаш ёки ўтмишдагиларини қайта тик- лаш ҳақида сўз юритилаётган бўлса ҳам, олий мақсаднинг ўзи – истиқболга интилишдир. Мафкура ва фаннинг функциялари тур- лича. Улар ўртасида ўхшашлик, мураккаблик йўқ. Мафкурага гносеологик тушунчалар доирасида эмас, балки социология (иж- тимоий гуруҳлар ва синфларнинг ўзини ўзи англаши) доирасида таъриф берилади. Бундай ўзини ўзи англаш давлат ва ҳуқуқ ри- вожланишининг реал жараёнлари ҳамда истиқболларини акс эттиради, манфаатлар ва эҳтиёжларнинг улкан тизимига асослан- ган ҳолда мақсад ва вазифаларни ўртага қўяди.
Ҳуқуқ ва давлатчилик – тарихан ривожланадиган ҳодисалар бўлиб, улар ўз тараққиёти жараёнида бир-бирига қарама-қарши, навбатма-навбат келадиган босқичлардан ўтади. Жаҳон урушлари ва бу урушлар туфайли келиб чиқадиган ижтимоий буҳронлар, инқилоблар, мустамлакачиликка қарши кураш кўпгина мамла- катлар давлат-ҳуқуқ тизимларининг тубдан ўзгаришига олиб кел- ди. XX асрнинг сўнгги чорагида дастлаб Лотин Америкаси ва Жанубий Европадаги авторитар тузумлар, кейинчалик Шарқий Европада қарор топган тартиблар янги ўзгаришлар юзтутиши билан тарихда қолди. Умуман, жаҳондаги анчагина мамлакатлар давлат-ҳуқуқ тизимида туб ўзгаришларни бошдан кечирди. Таъ- кидлаш жоизки, XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошларидаги воқеалар моҳиятан фанда башорат қилинмаган эди.
Кейинги давр тарихи таҳлилининг кўрсатилишича, собиқ Иттифоқ таркибидаги мамлакатларда давлат ва ҳуқуқнинг ривож- ланиши ўтиш даврида ўзининг мисли кўрилмаган турли-туман- лиги, юз бераётган ҳодиса ва жараёнларнинг турлича йўналишдаэканлиги ва берқарорлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Бун- дай вазиятда давлат ва ҳуқуқнинг бир сифат ҳолатидан бошқа- сига ўтишининг хос хусусиятлари ҳамда механизмларини тушу- ниш муаммоси алоҳида аҳамият касб этади. Учинчи минг йил- ликнинг бошида давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг эътибори нафақат Ўзбекистоннинг тарихий тажрибаси ва ҳозирги муаммо- ларига, балки давлат-ҳуқуқ ривожланишининг истиқболларига ҳам қаратилиши лозим эди.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг 90-йиллар бошида айтган башорати тўғри эканлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқла- ди. Бинобарин, Президент давлат ва ҳуқуқнинг барқарор амал қи- лиши шароитларида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш учун давлатчилик ва ҳуқуқий тизим- нинг янги турларига тинч, тадрижий йўл билан ўтишнинг афзал- лигини таъкидлаган эди. Ҳозирги вақтда ҳам давлат ва ҳуқуқ энг муҳим институтларининг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, уларнинг ўзгариши эҳтимолини башорат қилиш ҳам муҳимдир.
Давлат ва ҳуқуқнинг мақсадга мувофиқ, мақбул, олий дара- жадаги сифатида эътироф этилган ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш муҳим методологик масаладир. Хорижий илмий адабиётларнинг кейинги нашрларида ҳозирги мамлакатларнинг муайян гуруҳида юз бераётган ижтимоий ўзгаришларни тушун- тиришда “демократияга ўтиш” деган атамадан фойдаланиш расм бўлган. Ўтиш жараёнлари ривожланиш истиқболларининг турли вариантларга эга эканлигига асосланиб, демократлаштириш – ўтиш даври ривожланишининг белгиловчи принципидир, деган хулосага келамиз. “Демократияга ўтиш” истиқболнинг телеоло- гик (мақсадли) элементига эга, шу боис давлат ва ҳуқуқ соҳасида ўтиш жараёнлари ривожланишининг умумий мантиғини аниқлаб олиш муҳимдир.
Давлат элементларининг таҳлили давлат ва ҳуқуқ истиқбо- лини кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади, зеро, айнан давлатга берилган тавсифлар давлат-ҳуқуқ тизимининг қайси жиҳатлари барқарор эканлигини, янги сифатга ўтиш нимадан бошланишини кўрсатиб беради.
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш йўналишларини ўрганишда унга демократик давлат сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Ушбу ривожланиш кўп қирралилик принципи асо- сида ва миллий ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда анъаналарини ҳисобга олган ҳолда ўзгаришларнинг тадрижий шаклини мақсад қилиб қўйган, ва бу йўналиш ўзининг ижобий жиҳатларини кўрсатди. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги давлат қурилиши назарияси ва амалиёти таҳлили мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгач, “Совет тузуми шакли” даги дав- латдан демократик давлатга ўтишни муваффақиятли амалга оширди ва ҳозирги вақтда ҳуқуқий давлатни шакллантирмоқда, деб хулоса чиқариш имконини беради. Туб ўзгаришларни амалга оширишнинг тадрижий йўлига мустақилликка эришилган пайт- дан бошлаб инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфа- атларини ҳақиқий таъминлаш мақсадида ўтиш даври ривожла- нишининг муқаррар талаби сифатида қаралди.
Давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиш истиқболларини ўрганиш- га оид тадқиқот мавзуси унинг барча жиҳатлари ва ўзаро алоқа- лари билан бирга қамраб олиш имконини берадиган услубиётни талаб қилади. Давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши – кенг кўламда комплекс ўрганишни тақозо этадиган кўп томонлама, мураккаб жараёндир. Алоҳида олинган ҳеч бир институт (масалан, давлат институти), у қанчалик муҳим бўлишидан қатъи назар, ўтиш даврининг манзарасини тўлиқ намоён эта олмайди. Чунки, янги давлат-ҳуқуқий тизими, янги жамият қурилиши ва янги қадри- ятлар тизимининг қарор топиши жараёни бир вақтда, узвий боғ- лиқ ҳолда кечади.
Жамиятнинг ҳозирги тараққиёти давлат ва ҳуқуқнинг белги- ларини қатор янги жиҳатлар билан тўлдиришга олиб келади. Давлат томонидан ислоҳотларни амалга ошириш, яъни бутун иж- тимоий тизимни ўзгартириш, давлат-ҳуқуқ институтларини ўз- гартиришнинг конституциявий тузумни янгилаш борасида фаол иш олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси демократик ўзгариш- ларни тизимли олиб борилишини таъминламоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўтиш даври ўзгаришларининг тадри- жий йўли нафақат Ўзбекистон учун, балки собиқ Совет респуб- ликаларининг барчаси учун ҳам ривожланишнинг энг мақбул варианти бўлиб қолди, ҳозирги вақтда эса, умумжаҳон тамойил- ларида устунликка эга бўлиб бормоқда. Туб ўзгаришларнингтадрижий шакли давлат ва ҳуқуқнинг бир шаклидан бошқасига тинч йўл билан, секин-аста ўтиш учун шарт-шароитлар яратиб беради, табиийки, бу ўринда тарихий йўл билан амалга ошири- ладиган ўтиш даври назарда тутилмоқда. Айни вақтда, тарихий изчиллик ва ўзбек халқининг анъаналари, менталитети ҳамда маънавиятини ҳисобга олган ҳолда янги давлат-ҳуқуқ институт- ларини барпо этиш Ўзбекистонда бир вақтда амалга оширилаёт- ган ва бир-бирига боғлиқ жараён бўлиб қолди.
Истиқболда давлат ва ҳуқуқ ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
ижтимоий жараёнларнинг жўшқин ривожланишини тўла- тўкис ҳуқуқий тартибга солишнинг мумкин эмаслиги;
ҳозирги шароитларда ҳуқуқий ривожланиш истиқболла- рини ҳисобга олувчи ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ва улар- нинг амал қилиши заруриятини тақозо этувчи ҳуқуқий тартибга солишни жадаллаштириш;
ҳуқуқ воситасида тартибга солинадиган ижтимоий муно- сабатлар доирасини мунтазам равишда кенгайтириб ва янгилаб бориш;
ҳуқуқий тартибга солишнинг устун даражада ўзгартири- лиши ва бунёдкорлик тусига эгабўлиши;
мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизациялаш шароитида ҳуқуқий тартибга солиш коллизион тартибга солиш хусусиятини касбэтиши.
Давлат ва ҳуқуқнинг самарали ривожланиш мезонлари сифа- тида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) давлат ҳокимияти ор- ганларини ислоҳ қилишнинг янги конституциявий тузумнинг типологик тавсифига мос келадиган якунланганлик даражаси; 2) фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражаси ва фуқаролар тотувлигининг мавжудлиги; 3) ижтимоий муносабатларнинг бар- қарорлик даражаси. Таъкидлаб ўтилган мезонлар асосида ривож- ланишнинг қуйидаги босқичларини (бўғинларини) ажратиб кўр- сатиш мумкин: янги давлат ва ҳуқуқнинг қарор топиш босқичи, уларни тузиш (институциялаш) босқичи ҳамда давлат ва ҳуқуқ- нинг барқарор амал қилиши, такомиллашуви босқичи.
Янги давлат-ҳуқуқ тизимини тўла-тўкис шаклланган деб эътироф этишнинг қуйидаги шартларини кўрсатишмумкин: биринчидан, қуйидан юқоригача бўлган давлат органларининг янги конституциявий тузум принципларига тўла-тўкис мос ва мукаммал тизими; иккинчидан, янги конституциявий тузум инс- титутларининг барқарор амал қилиши; учинчидан, янги демокра- тик тузум институтларининг самарадорлиги; тўртинчидан, айни бир турдаги муносабатларни акс эттиришнинг изчил ва яхлит норматив механизми мавжудлиги; бешинчидан, янги конститу- циявий тартиб ва унга доир ҳуқуқий кўрсатмаларнинг лигитим- лиги; олтинчидан, давлат-ҳуқуқ тизимининг табиати, туб маъно- си, йўналишлари, умуман инсонпарварликка қаратилганлиги; ет- тинчидан, ҳуқуқий тартибот ва қонунийлик тартибининг мавжуд- лиги; саккизинчидан, янги конституциявий тузум қадриятлари ва ғояларининг аҳоли асосий қатламининг ҳуқуқий онгига сингиб бориши; тўққизинчидан, мустақиллик даврида давлат қурилиши ва норматив-ҳуқуқий соҳада тўпланган тажрибани бир хил ҳолга келтириб умумлаштириш ва ихтисослаштириш.
Ўтиш даври шароитларидаги тадрижий ўзгаришларнинг пар- ламент йўли устувор умумжаҳон тамойилларига айланиб бор- моқда. Фақат ривожланган ҳуқуқий жамиятгина давлат-ҳуқуқ ти- зими сифатида тадрижий ўзгаришларни таъминлашга қодир. Бун- дай жамият ғояларнинг турли-туманлиги (плюрализм) асосида ва жамият миллий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда анъаналарини ҳисобга олиб, ўзгаришларни изчил амалга оши- ришни таъминлай олади.
Давлат аллақачон “тунги қоровул” бўлмай қолди. Унинг фаолиятида ижтимоий таъминотни ташкил этиш, халқ таълими, соғлиқни сақлашни бошқариш ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳал этиш каби ижобий вазифалар борган сари кўпроқ ўрин эгал- ламоқда. XX асрда иқтисодий муносабатларни тартибга солиш масалаларида ҳам давлатнинг роли жиддий тарзда ошди – давлат назорати танглик ҳолатларини юмшатиш ва уларга барҳам бериш имкониятини яратди. Ривожланган мамлакатларнинг ҳуқуқ ти- зимларида ижтимоий қонунчилик катта ўринни эгалламоқда. Давлат ижтимоий фаолиятининг кенгайиши натижасида оммавий ҳуқуқнинг амал қилиш соҳаси ҳам кенгайди. Ривожланган мамла- катларнинг ҳозирги фуқаролик жамиятини буржуазия жамияти, деб аташ қийин. Ҳозирги замон иқтисодиётида мулкчилик турли шаклларининг уйғунлашиб кетганлиги, қудратли касаба уюшма- ларининг мавжудлиги, ижтимоий ёрдам тизимининг ривожлан- ганлиги, кенг демократик ҳаракатларнинг шахс ҳуқуқ ва эркин- ликларини қўллаб-қувватлаши ҳамда уларнинг кафолатлари бо- расидаги муваффақияти – давлатмандларни умуммиллий манфа- атларга эътибор билан қарашга, фуқароларнинг бошқа тоифалари билан келишишга мажбур қилмоқда.
Ҳозирги шароитда давлат маърифийривожланишинингмақ-сади вакиллик институтлари ва бевоситадемократиянингривож-ланган институтларига эга, ўзини ўзибошқаришнинг турлишакл-ларига, барча мансабдор шахслар қонунга бўйсунадиганваулар-нинг фаолияти вакиллик муассасаларитомонидан назоратқилина-диган, бошқарув органларининг раҳбар бўғинларисайлабқўйила-диган,давлатнингфаолиятиошкоравамансабдоршахсларсудол-дида жавобгар бўладиган ҳуқуқий, ижтимоийдавлатгаэришишдир.Фуқаролик жамияти демократик институтлар, инсонҳуқуқваэркинликларини эътироф этиш ҳамда уларнинг кафолатларига асосланган қонунчилик орқали, жамоатчиликфикри,кўппартия-вийликтизими,таъсиркўрсатишгуруҳиваэркинматбуоторқалидавлатни ўзига бўйсундиришга интилади; давлатэса,ижтимоийкелишувга эришиш, ижтимоий ҳамкорликниташкилэтишнинг,ижтимоий қарама-қаршиликларни бартараф этишёкиюмшатишвоситасига, жамият ишларини бошқаришмеханизмигаайланади.Бундайдавлаттомонидан яратилган ва муҳофазаэтилаётганҳу-қуқ,биринчидан,умуман,жамиятваайримфуқаронингманфаат-лари, эҳтиёжларини ҳимоя қиладиваифода этади;иккинчидан,жамиятнингижтимоиймуҳтожқатламларигабирқаторимтиёзлар ва афзалликлар беради, қатор моддий кафолатларни таъминлайди.
Инсониятнинг тарихий ривожланиш йўли ҳеч қачон тўғри ва равон бўлмаган. Тарихда нафақат олдинга интилиш, сакраш, бал- ки шитоб билан орқага чекиниш ҳоллари ҳам маълум. Шунинг учун фуқаролик жамияти ривожланиши истиқболлари тўғрисида оптимистик башоратлар ва фикр-мулоҳазалар билан бир қаторда бунга қарши башоратлар ҳам кам эмас.
Кўпгина мамлакатларда фуқаролик жамияти хавфли даврни бошдан кечирмоқда. Айрим минтақаларда фуқаролик жамияти жаҳон тамаддуни тараққиёти умумий принципининг ифодаси сифатидагина мавжуд; бошқа мамлакатларда эса, қарор топиш босқичида турибди, бироқ унинг шаклланишига халқнинг катта қисмини ўзига жалб этиш ва ўз ортидан эргаштиришга қодир ну- фузли ижтимоий гуруҳлар тўсқинлик қилмоқда; учинчи томон- дан, мавжуд фуқаролик жамияти ташқи ва ички кучларнинг ху- ружларига дуч келмоқда. Ҳозир жаҳонда нафақат демократия ва инсон ҳуқуқларининг муваффақиятлари тўғрисидаги яққол факт- лар, балки инсон ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилаётган, фуқаролик жамиятини бузаётган тоталитар режимларнинг мав- жудлиги ҳам барчага маълум.
Агар комендантлик соати жорий этилиб, аҳоли ялписига дактилоскопия қилинса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тинтув, эҳтиёж чораси сифатида ушлаш, қамоққа олиш, сургун қилиш борасида кенг ваколатлар берилса, ҳуқуқбузарликлар тўғ- рисидаги ишлар жадал тартибда ҳарбий ва бошқа фавқулодда судларда ҳал этилса, давлат ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва ҳуқуқ-тартиботни сақлашни таъминлаш борасидаги вазифалари- ни анча осон ва муваффақиятли бажарган бўларди, бироқ бундай давлатда, пировард натижада инсон ҳуқуқ ва эркинликлари пой- мол этилган, бинобарин ҳуқуқ-тартибот барбод қилинган бўлур эди. Бошқа томондан, агар фуқаролар ҳар қандай чеклов ва бедодликлардан озод бўлса, фуқаролик жамиятида бойлик ва эркинлик кўпроқ бўлиб, у гуллаб-яшнаган бўларди.
Ўтган XX аср инсониятнинг бундан буёнги тарихи учун бир қатор жиддий таҳдидларни келтириб чиқарди. Ядро қуролига эга бўлган мамлакатларнинг сони ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда мавжуд ядро қуроли Ер сайёрасидаги ҳаётни йўқ қилиб юбо- ришга етарлидир. Маҳаллий зиддиятлар ва урушлар термоядро урушларига айланиб, глобал ҳалокатга олиб бориши хавфи мав- жуд. Саноатнинг ривожланиши табиатга ўрнини тиклаб бўлмас даражада зиён етказиб бўлди; инсоният наслининг бузилиши ва ҳалок бўлиши таҳдидини солаётган экологик фалокат кучайиб бормоқда. Инсоният Ер юзи аҳолисининг, айниқса ривожланаёт- ган мамлакатлардаги аҳолининг мисли кўрилмаган даражада кўпайиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқда; демографик портлаш- нинг ижтимоий оқибатлари ўта тушкун, хавотирли башоратларни келтириб чиқармоқда. Юқорида баён этилган муаммолар, шунингдек ижтимоий ва сиёсий берқарорлик оқибатида келиб чиққан, айрим халқлар ва умуман, инсоният тақдири учун ташвиш ҳамда хавотирлар кес- кин ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг экстремистик, маъ- мурий-ҳарбий казарма воситаларини таклиф этаётган авторитар ҳамда тоталитар йўналишдаги сиёсий ҳаракатлар (дастурлар) учун ижтимоий-рухий озуқабўлмоқда.
Ҳозирги замон давлатларидаги мавжуд асосий демократик институтлар тегишли давлатларнинг зарурий қисми бўлиб туюл- са-да, аслида бундай муассасаларсиз ҳам улар давлатлигича қола- веради. Агар давлат фуқаролик жамиятининг таъсири ва назора- тидан қутилишнинг имконини топса, фуқаролик жамияти ўз табиатига кўра давлатга тенг келиш учун етарли даражада таш- кил этилмаганлиги маълум бўлади. Халқнинг алоҳида ижтимоий бирлик сифатидаги ҳолати, ҳозирги замон давлати ва ҳуқуқи фуқаролик жамиятини сақлаб қолишнинг ҳал қилувчи омилидир.
Ҳозирги давлатларнинг деярли барчаси ўз конституциясида халқ (миллий) суверенитети, халқнинг ҳокимият негизи ва ман- баи эканлиги ҳақидаги қоидаларни мустаҳкамлаган. “Халқ ту- шунчасининг ўзи сиёсат соҳасида юзага келган: қадимги Греция- да олий ҳокимият аҳолининг аксарият қисмини ташкил этувчи тўла ҳуқуқли эркин фуқароларга қарашли бўлган полислар (дав- лат-шаҳар) “демократиялар” деб аталган. М. Т. Цицероннинг “res publica est res populi” (“давлат ёки республика – халқ иши, бойли- ги”) деган машҳур мулоҳазасида халққа алоҳида ижтимоий бир- лик сифатида қаралади. Цицерон шундай деб ёзган эди: “давлат халқ бойлигидир, халқ эса, қандайдир бир тарзда тўпланган одам- лар бирикмаси эмас, балки ҳуқуқ ва манфаатларнинг умумийлиги масалаларида ўзаро келишувга мувофиқ бир-бири билан боғлан- ган жуда кўп одамларнинг жамоасидир”.
Кўплаб одамларнинг ягона халқ бўлиб бирлашуви ижтимоий онгнинг барча шакллари, айниқса, тарихий тақдирларнинг уму- мийлигини англаш шакли орқали юз беради. Тарихий тақдирлар- нинг умумийлиги дейилганда негизида анъаналар изчиллиги ва умумий тарихий истиқболлар кўзда тутилган ўтмиш, ҳозирги давр ва келажакнинг ягоналиги назарда тутилади. Демократик давлатваҳуқуқ–ҳозиргизамонфуқароликжамиятимустаҳкам ва барқарорлигининг тамал тоши ва ишончли кафолатидир. Фуқаролик жамияти нормал ривожланган даврларда ўрта синф ва халқнинг аксарият қисми уни бирлаштирувчи асосий анъана- ларни, ижтимоий-ахлоқий алоқаларни сақлаш ҳамда кўпайтириш кайфиятида (ниятида) бўлади. Бундай даврларда халқнинг дав- латга нисбатан муносабати демократик институтлар ва ривожла- нишнинг аниқ ижтимоий истиқболларини қўллаб-қувватлашда, ижтимоий хом хаёллик ва диктаторлик кўринишларига нисбатан норозилик муносабатларида акс этади.
Фуқаролик жамияти ғояси халқнинг барқарор тараққий топган турмуши ва ҳолати тўғрисидаги тасаввури, умуминсоний қадриятларнинг амал қилиш усули сифатида ўзбек халқининг онги ва маданиятига уйғун тарзда сингиб кетди. Фуқаролик жа- мияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ҳуқуқий демократик дав- лат қуришни олий мақсад деб билган Ўзбекистон Республикаси ва унинг халқи истиқболининг асосиймаррасидир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish