1. Умумгеографик карта деб қандай картага айтилади?


Умумгеографик карталарни типларга бўлиниши?



Download 184,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana24.03.2022
Hajmi184,38 Kb.
#508354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
УмумгеографиЯ ЖАВОБЛАРИ pdf

3.Умумгеографик карталарни типларга бўлиниши? 
Умумгеографик карталар:
-топографик;
-обзор-топографик;
-обзор. 
Географик (умумгеографик) карталар масштабининг йирик-майдалигига қараб қўйидаги учта гуруҳ карталарга бўлинади. 
йирик масштабли (масштаби 1:100 000 ва ундан йирик).
-ўрта масштабли (масштаби 1:200 000 дан 1:1 000 000 гача).
-майда масштабли (масштаби 1:1 000 000 дан майда).
Масштаби 1:100 000 ва ундан йирик бўлган умумгеографик карталар топографик карталар дейилади. Бу карталарда ҳудуд топографик 
жиҳатдан аниқ ва мукаммал тасвирланади. 
Масштаби 1:200 000 дан 1:1 000 000 гача бўлган умумгеографик
карталар обзор топографик карталар деб аталади. Бу карталарда ҳудуд топографик карталарга қараганда бирмунча умумлаштириб 
тасвирланади. Улардан иқтисодиѐтни ривожлантириш режаларини ва лойиҳаларини тузишда, йирик қурилиш иншоотларини жойларини 
белгилашда, ҳудудни дастлабки ўрганишда кенг фойдаланилади. 
Масштаби 1:1 000 000 дан майда бўлган умумгеографик карталар обзор карталар дейилади. Бу карталарда ҳудуд топографик жиҳатдан 
анча умумлаштириб тасвирланади. 
4. Умумгеографик карталарни географик карталар тузишда аҳамияти нимада? 
Хариталаштириш деганда бирорта худуд ѐки мамлакатнинг янги географик хариталарини яратиш жараѐни тушунилади. Бу жараѐн икки 
хил йўл билан бажарилади. Биринчиси бевосита далада топографик йўл билан геодезик асбоблар ѐрдамида съѐмка (план олиш йўли) 
қилиш йўли билан бажарилса, иккинчиси камерал шароитда (яъни хонада) илмий-тадқиқот ташкилотлари ва картографик ишлаб чиқариш 
корхоналарида яратилади. Бевосита далада харита яратиш жараѐнини съѐмка йўли билан (дала картографияси) харита яратиш деб 
юритилади.хар хил усулларда бажарилади.Ҳар қандай географик тадқиқот карта билан бошланиб, карта билан тугалланади 
5. Умумгеографик карталарни хусусиятлари нимада? 
Хариталаштириш деганда бирорта худуд ѐки мамлакатнинг янги географик хариталарини яратиш жараѐни тушунилади. Бу жараѐн икки 
хил йўл билан бажарилади. Биринчиси бевосита далада топографик йўл билан геодезик асбоблар ѐрдамида съѐмка (план олиш йўли) 
қилиш йўли билан бажарилса, иккинчиси камерал шароитда (яъни хонада) илмий-тадқиқот ташкилотлари ва картографик ишлаб чиқариш 
корхоналарида яратилади. Бевосита далада харита яратиш жараѐнини съѐмка йўли билан (дала картографияси) харита яратиш деб 
юритилади.хар хил усулларда бажарилади. Масалан, топограф геодезик асбоблар билан ер юзасида горизонтал ва вертикал бурчак ўлчаш 
хамда масофа ўлчаш йўли билан ер юзасидаги кўзга кўриниб турган барча тафсилотларни )объектларни) масштаб асосида махсус қабул 
қилинган шартли белгилар ѐрдамида қоғозга тушириб харита яратади. Хариталарни яратиш Сизларга янгилик эмас, чунки умумтаълим 
мактабларининг бешинчи ва еттинчи синфларда География дарсларида харита яратиш тўғрисида дастлабки тушунча берилган. Масалан, 
кичик майдонларни кўз билан чамалаб план олиш, аэросуратлар ѐрдамида харита яратиш ва х.к., лекин аниқ ва мавзули харита яратиш 
хозирги вақтда турли хил усуллар билан бажарилиб, бу усулларни махсус коллежларда ва олий ўқув юртларида ўрганилади. Шу билан 
бирга топограф бўлмаганбошқа мутахассислар хам далада ва камерал шароитда тайѐр топографик харитага тупроқ тўғрисидаги 
маълумотларни тушириб, шундай хариталарни яратиши мумкин.Унда тупроқларнинг турлари, уларнинг жойлашган чегаралари ва баъзи 
хусусиятлари (шўрланганлиги, ғоваклиги) харитага тупроқшунос томонидан туширилиб, йирик масштабли тупроқ хариталарини яратиш 
мумкин. Шундай харталар хозирги пайтда мамлакатимизда фермер хўжаликлари ерларининг тупроқ хариталари тузилмоқда. Камерал 
шароитда харита яратиш бирмунча бошқа усулда тайѐрланади, лекин унинг асосини далада яратилган харита ташкил қилади. Бу усулда 
харита яратишда олдинги тузилган хариталардаги манба ва маълумотларга асосланилади. Шунингдек, статистик маълумотлар (иқтисодий, 
метеорологик), космосдан олинган маълумотлар ѐки илгари (олдин) тузилган лекин вақт ўтиши билан бироз эскирган хариталардан ва 
бевосита далада йиғилган маълумотлардан (геологик ва экологик, гидрологик) хам фойдаланилади. Камерал шароитда хариталар яратиш 
усуллари (методлар) ва жараѐнларни ишлаб чиқишда фойдаланиш йўлларини “Умумгеографик хариталарни лойиҳалаш ва тузиш” фани 
ўргатади. Демак, бу курсда хаританинг дастлабки нусхасини (оригиналини) яратишга асосий эътибор берилади. Харитани нашрга 
тайѐрлаш, босмадан чиқариш бошқа жараѐн бўлиб, уни “Хариталарни нашр қииш” фани ўргатади. 

Download 184,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish